Украина уруши россияликларнинг ҳам уйларига кириб келди - Видео Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Россияда мобилизация
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия Президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни эълон қилган ҳарбий сафарбарликдан қутулиб қолмоқчи бўлган россиялик эркаклар мамлакатни тарк этаяптилар.

Россиядан бошқа мамлакатларга самолёт билетлари сотиб тугатилган, Россиянинг қуруқликдаги чегарадан ўтказиш нуқталарида автомобилларнинг узун навбати юзага келган.

Президент Путиннинг 300000 россиялик захирадаги эркакни Украина урушига сафарбар этиш фармони норозиликларга ҳам сабаб бўлди, бутун мамлакат бўйлаб 1400 дан ортиқ намойиш қатнашчилари ҳибс этилдилар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Расман сафарбар этиладиган эркакларнинг сони 300 минг деб айтилаётган бўлса-да, мустақил журналистлар Россия раҳбарияти 1 миллион кишини Украина урушига жалб этиш мақсадини кўзлагани ҳужжатлари билан танишганлари ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалмоқда.

Алоқадор мавзулар:

Ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлмаган ёшдаги одамларга ҳам чақирув қоғозлари келган.

"Одамлар ларзага тушганлар, бу Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги илк сафарбарлик. Ва мусибат эҳтимолидан хавотир", деб ёзади Би-би-сининг Россия бўйича муҳаррири Стив Розенберг.

Лекин бу ерда ғазабни ҳам кўриш мумкин.

Сафарбарлик идораси олдида норози эркак, "Иккинчи Жаҳон уруши ҳақиқий уруш бўлганди, бу эса сиёсат", дейди.

Михаил Суэтин Москвадаги аксирсафарбарлик намойишида қўлга олинган. Полиция идорасида эса унинг қўлига урушга чақирув қоғозини тутқизишган.

"Қоғозни олишдан бош тортганимда, "яхши, унда 10 йилга қамаласиз, чунки чақирувдан бўйин товлаш қонунга зид, деб айтишди менга", дейди Михаил Суэтин.

Жамоатчиликка Ватанимиз хатар остида деб айтишаяпти.

Расмийларнинг россияликларга айтаётган гапи шундай: "биз захирадагиларни сафарбар этаяпмиз, чунки Ғарб бизни йўқ қилмоқчи. НАТО бизга қарши уруш бошлаяпти, бу Россиянинг келажаги учун кураш". Лекин айрим россияликлар "бу ерда мен учун келажак йўқ", деган хулосага келдилар.

Сафарбарлик туфайли Виктор Россияни тарк этишга қарор қилди. Виктор унинг ҳақиқий оти эмас. У биздан шахсини яширишни илтимос қилди.

"Бу ерда танлов шундай: Ё бориб бегуноҳ одамларни ўлдирасан, ёки қамаласан. Бундай танлов менга маъқул эмас, деган қарорга келдим. Яхшиси, ҳаётимни қаердадир хорижда ўтказганим афзал", дейди Виктор.

Шу вақтгача аксар россияликлар Украинадаги урушга кўп ҳам эътибор беришмаган, ўз ҳаётлари билан машғул эдилар.

Юз минглаб захирадагиларнинг сафарбарлиги бу вазиятни ўзгартирди.

Асл воқеълик одамларнинг уйига кириб кела бошлади, дейди мухбиримиз.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek