Литва: Ҳатто ҳарбий хизматдан қочган Россия фуқароларига чегара ёпиқ Rossiya Ukraina Dunyo - Видео:

- Author, Сара Рейнсфорд
- Role, Би-би-си Шарқий Европа мухбири, Вилнюс
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Россиядан қочишни истаётганлар учун имкониятлар камайган. Литва россияликларнинг киришини тақиқлаган давлатлардан бири, ва ҳатто ҳарбий чақирувдан қочиб келаётганлар учун ҳам дарвозларини очмаслигини айтган.
Бу концерт Озод Россия учун деб номланган. Аммо, қўшиқчининг ижоди Россияда ман этилган. Бу томошабинлар эса қувғинда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Путин ва унинг Украинага босқинига қарши чиқиб Россияни тарк этган минглаб одамларнинг бир қисми шу ерда.
Уларнинг қўшиқлари тезда аксил-уруш шиорларига айланади. Россияда бунинг учун ҳибсга олинишингиз мумкин.
Анастасия Шевченко шунинг учун ҳам оиласи билан чиқиб кетишга қарор қилди. Мухолиф фаоллар ўз ҳаётларини атиги бир-икки чамадонга жойлаб, ярим тунда Литвага қочдилар.
Бизнинг бу учрашувимиз Литвада бўлди. Мен уни Путинга қарши намойиш қилгани учун Россияда икки йил уй қамоғига ҳукм этилганидан бери билан биламан.

У Украина урушига бор вужуди билан қарши. Ва овозини ўчиришларига чидай олмайди.
«Россияда ҳозир юз бераётгани - мутлақ қўрқув. Улар нималарга қодир эканини билганлари учун ҳам одамлар қўрқади. Нафақат турма ё жарималар, сизни заҳарлашлари ё ўлдиришлари мумкин. Россия бамисоли баҳайбат қамоқ», - дейди Анастасия.
Аммо, Путин Украинага қисман сафарбарликни эълон қилганида, норозилик намойишлари юз берди.
Норозилар Путиннинг мақсадлари учун курашиш ё ўлишни исташмайди.
Полиция идорасида баъзи ҳибсга олинганлар қўлига ҳарбий чақирув қоғозлари тутқазилган.
Россияни тарк этиш йўллари ҳам кам қолди. Украинадаги уруш давом этар экан, Литва Россия сайёҳларига эшикларини ёпган.

Вилнюсдаги кайфият аниқ, аммо ҳориждаги рус фаоллари ўз ватанлари учун қайғурадилар.
«Путин - уруш жиноятчиси, у одамларни ўлдиряпти. Ҳозир Россия ичидагилар Путинни қандай тўхтата олади? Бу имконсиз. Демак, уни Украинада мағлуб этиш керак», - дейди собиқ Дума аъзоси Дмитрий Гудков.
Жаноб Путиннинг энг ашаддий танқидчиси ҳали ҳам урушни қамоқда туриб қораламоқда.
Алексей Навальный урушни «қудратга аранг осилган одамнинг қонли жинояти» деб атади.
Унинг жамоаси ҳам Литвада. Улар урушни тўхтатиш учун Россиядаги судялар ва журналистлар дохил барча расмийларга Ғарб босимини ошириш керак дейдилар.
«Биз Ғарб ҳукуматларига айтадиганимиз, ўша одамларни санкцияга тортиб, ундан чиқиш учун нима қилишлари кераклигини буюринг. Уларнинг кўпи рози бўлади, Путин тизими эса уларсиз ишлолмайди», - дейди Навальный маъмуриятининг собиқ раҳбари Леонид Волков.
Мусиқа кўнгилларига бироз таскин берса-да, россиялик фаоллар тушкун кайфиятда. Чунки Украинадаги даҳшатларни айнан уларнинг ватани қиляпти, унга қаршилар эса буни тўхтата олмай чорасизлар.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












