Видео. Украина уруши: Қрим портлашлари сабабини ким билади? Video Ukraina Rossiya Qrim Dunyo Yangiliklar

Қримдаги портлашлар

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 3 дақ

16 август куни Россия 2014 йили аннексия қилган ва Украина босқинида қурол-яроғ ва бошқа зарур таъминотни етказиб беришда ўта муҳим Қрим ярим оролида камида икки йирик портлаш рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Шу вақтгача Қрим россияликлар учун буткул хавфсиз ҳудуд деб кўриб келинаётган, Украина қўшинлари қўлидаги ҳарбий қуроллар ярим оролга ҳужум қилишга имконсиз эмас, деган ишончда эдилар.

Бир ҳафта олдин Қрим ғарбида жойлашган Новофёдоровка қишлоғидаги "Саки" авиа базасида портлашлар рўй берди, Россия бир неча ҳарбий самолётларидан айрилди.

Алоқадор мавзулар:

Мухбирларнинг ёзишича, Қримдаги 16 августдаги портлашлар Россиянинг Украина босқини бошланганидан буён ярим оролдаги Россия ҳарбий иншоотлари шикастланган учинчи ҳодисадир.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

31 июль куни Россия Қора денгиз ҳарбий флотининг бош қароргоҳи биносида дрон портлаганида, бу ҳодисани Қримнинг ўзида жойлашган украиналик партизанларнинг кичик ҳужуми деб кўрилган эди.

Россия давлат матбуоти дрон қўлбола, ундаги "портловчи модда кам қувватли", дея хабар тарқатди.

Ўша ҳужумни ким уюштирган эди, шу вақтгача ҳам номаълум.

9 август куни эса энг йирик авиабазалардан бири деб кўриладиган "Саки"да бир неча кучли портлашлар рўй берди.

Оқибатда кўп қурол-аслаҳа, бир неча жанговар самолёт йўқ қилинди.

Портлашларга нима сабаб бўлди, аниқ сабаби ҳозиргача ҳам маълум қилингани йўқ.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳозир ҳам ёнғин хавфсизлиги талабига риоя этилмагани портлаш сабаби деб келади.

Бироқ Ғарб ва Украина матбуоти "Саки"даги портлашлар Украина махсус хизматларининг операцияси экани ҳақида ёздилар.

16 август куни даставвал Қримнинг Жанкой тумани Майское қишлоғида жойлашган қурол-аслаҳа омборида портлаш рўй берди, портлашдан кейин "Жанкой" электроподстанциясида ёнғин келиб чиқди.

Портлашдан кейин темир йўл ишдан чиққан.

Қримда ишдан чиққан темир йўл

Сурат манбаси, Reuters

Кейинроқ эса Гвардейское деган жойдаги авиабазада яна нимадир портлади.

Россия ҳарбийлари аввал дрон ҳужуми версиясини ўрганаётганини айтдилар, сўнг қўпорувчилик амали, дедилар.

Аннексиясдан кейин Украинанинг жанубий сарҳадлари ҳисобланган Қрим Россия учун ўта муҳим қудрат рамзига айланди, деб ёзади ВВС Рус хизмати мухбири Павел Аксёнов.

Россияда ярим оролнинг стратегик муҳимлиги ҳақида жуда кўп гапирдилар.

Россия давлат пропагандаси Қримни Россия хавфсизлигининг манбаси сифатида тақдим этди.

Қримда Россия ҳарбийлари ўтказган кўп сондаги ҳарбий машқлар, қирғоқ тизимларидан ҳужумлар, у ерда Россия ҳарбий қисмлари ва ракетадан мудофаа тизимлари жойлаштирилгани ҳақидаги репортажлардан Қрим ишғол қилиб бўлмайдиган қалъадек образ яратилган эди.

Бугунги кунга келиб мобиль телефонлар кўпайгани туфайли аҳоли зич яшайдиган турли иншоотлардаги портлашларни яширишнинг имкони қолмади, шунинг учун ҳам Россия раҳбарияти портлашлар ва ёнғинларнинг асл сабаби ҳақида гапиришни хуш кўрмайдилар.

Буям тушунарли - чунки бу ҳужумлар Россиянинг энг қаттиқ қўриқланадиган ҳарбий иншоотларини ҳимоя қиладиган одамларга соя ташлайди, қудратни шубҳа остига қўяди.

Севасополдаги ҳужум дронники экани тасдиқланди.

"Саки"даги портлашлар сабаби эса ҳамон номаълум қолмоқда - тарқалган жуда кўп сонли видеоларда аэродромга қараб учиб келаётган ракета кўринмайди, қўпорувчи гуруҳни ҳеч ким кўргани йўқ.

Шунинг учун экспертлар орасидаги энг машҳур версия - қурол-яроғ омборини портлатишда дрондан фойдаланганидир.

Ҳойнаҳой, 17 август куни портлаган ҳарбий иншоотларнинг сунъий йўлдошдан олинган фото суратлари тарқалади.

Бу суратлардан етказилган зарар миқёсини аниқлаш мумкиндир, аммо сабабини аниқ айтиш қийин бўлади.

Ушбу ҳужумларни ҳам экспертлар дронлар ҳужумлари билан тушунтиришлари эҳтимолини тахмин этиш мумкин, агарки ушбу версияни инкор этадиган видеолар пайдо бўлмаса.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek