Россия-Украина: АҚШ қўшинлари жанговар тайёргарлик ҳолатида Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

АҚШ ҳарбийлари

Сурат манбаси, AFP/GETTY IMAGES

Сурат тагсўзи, Пентагоннинг маълум қилишича, Россия Украинага ҳужум қилган тақдирда, ҳарбийлари зудлик билан Европага сафарбар этилишга шай
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Пентагоннинг айтишича, 8500 га яқин аскари сафарбар этилишга шай. АҚШ бундан олдин Украинага тонналаб қурол-яроғ ҳам юборган. Расмий Киев Россия шу ҳафталарда ўзларига ҳужум қилади, деган хавотирда.

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Видеоқўнғироқ

Россия Украина билан чегараси яқинида 100 мингга яқин ҳарбийсини ушлаб турибди.

Аммо расмий Москва Украинага бостириб кириш режаси ва нияти йўқлигини айтади.

Президент Жо Байден душанба куни Ғарбдаги иттифоқчилари билан сиртдан гаплашиб олган, улар билан видеоқўнғироқлашган.

Россия тажовузига биргаликда қандай қарши туриш масаласини муҳокама этган.

Пентагоннинг билдиришича, сафарбарлик борасида ҳалича аниқ бир тўхтамга келинмаган.

Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кирби билдирган.

Унинг айтишича, бу иш Нато ўзининг Тезкор кучларини ишга солишга қарор қилган ёки Россия-Украина чегарасидаги вазият ўзгарган тақдирдагина амалга ошади.

"Аммо ҳарбийлари Украинанинг ўзига юборилмайди".

Ғарбнинг жавоби

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Натога аъзо Дания, Испания, Франция ва Голландия мудофаани янада кучайтириш учун Шарқий Европага қирувчи самолётлари ва ҳарбий кемаларини юбориш масаласини кўриб чиқишмоқда.

Душанба кунги видеомулоқот чоғида эса, Ғарб давлатлари лидерлари бир тўхтамга келишган.

Россия Украинага ҳужум қилган тақдирда, "шу пайтгача мисли кўрилмаган санкциялар дохил зудлик билан жавоб қайтаришга" келишиб олишган.

Худди шу куни Британия Бош вазири жосуслик маълумотлари Россия Украина пойтахти Киевга яшин тезлигида рейд уюштириш режасида эканига далолат қилаётганини ҳам айтган.

Борис Жонсон, ўз ўрнида, Россияни огоҳлантирган.

Украинага бостириб кириши "ҳалокатли", "оғриқли, зўравон ва қонли бир иш бўлиши"ни айтган.

Британия Бош вазири Украина халқи билан бирдамликларини баён қилган.

Ўзларининг ҳам Украинага мудофаа қуролларини етказиб бераётганликларини эслатган.

Россия нима дейди?

Россия ҳарбийлари

Сурат манбаси, official

Сурат тагсўзи, Россия Украина билан чегараси яқинида 100 мингга яқин ҳарбийсини ушлаб турибди

Кремль Натони минтақада тангликни кучайтираётганликда айблайди.

Дунёдаги энг йирик бу ҳарбий иттифоқни таҳдид сифатида кўради.

Натодан Украина ҳисобига ҳам шарққа қараб кенгаймаслиги борасида қонуний кафолат истайди.

АҚШ эса, масала Натонинг кенгайиши эмас, Россиянинг тажовузи эканини айтади.

Британия ҳам ҳозирча Украинанинг ўзига ҳарбийларини юбориш режасида эмас.

АҚШ ва Британия аллақачон Киевдаги дипломатларини олиб чиқиб кетиш ҳаракатига ҳам тушишган.

АҚШ яна Украинада бўлган фуқароларига тужжорий рейслар билан бўлса-да, ортга қайтиш масаласини ўйлаб кўришни тавсия қилган.

Ўзининг фуқароларига яна Россияга бормасликни ҳам маслаҳат берган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek