Россия-Украина: АҚШ фуқароларига Украинадан кетиш, Россияга бормасликни айтди. Украинага тонналаб қурол юборди Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Украина ҳарбийлари

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, АҚШ Россиянинг босқини хавфидан чиндан хавотирдами?
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Расмий Вашингтон икки куннинг ўзида Украинага 170 тонна қурол-яроғ етказиб берди. Ўзининг фуқароларини Украинадан олиб чиқиб кетиш, Россияга юбормаслик ҳаракатига тушиб қолди. АҚШ Россиянинг босқини хавфидан чиндан хавотирдами?

Жо Байден америкалик айрим сиёсатчилар томонидан Россияга қарши олдиндан эҳтиёт чорасини кўриш босими ҳам остида.

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Устма-уст тавсия

АҚШ Давлат департаменти

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, АҚШ фуқароларига Украинадан кетиш, Россияга бормасликни айтди

АҚШ Давлат департаменти кеча, 23 январь куни янги буйруқ ва тавсия билан чиқди.

Киевдаги элчихоналарида ишлаётган америкаликларнинг оилаларига Украинадан чиқишни буюрди.

Элчихона ходимларининг ўз ихтиёрлари билан мамлакатни тарк этишларига рухсат берди.

Ҳозир Украинада бўлган фуқароларига эса, тужжорий рейслар билан бўлса-да, ортга қайтиш масаласини ўйлаб кўришни тавсия қилди.

АҚШ Давлат департаменти Россияга бориш билан боғлиқ тавсияларини ҳам янгилади.

Украина билан чегарадаги танглик, шахсий хавфсизликларига потенциал таҳдид ва коронавирус тарқалаётгани боис, фуқароларига Россияга бормасликни маслаҳат берди.

Бунинг сабабини Украинадаги элчихонасининг муҳтожларга ёрдам кўрсатиш имконияти чеклангани билан изоҳлади.

Британия ҳам шундай қилмоқчи

Ўтказиб юборинг X пост , 1
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 1

Америка Қўшма Штатлари ортидан Буюк Британия ҳам янги баёнот билан чиққан.

Расмий Лондон Киевдаги дипломатларининг ярмига яқинини ортга қайтаришини билдирган.

Аммо жорий пайтда уларга яққол таҳдид йўқлигини ҳам эътироф этган.

Буюк Британия АҚШнинг яқин иттифоқчиси сифатида кўрилади.

Америка томонига кўра, Россия Украинага "исталган пайтда" ҳужум қилиши мумкин.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги кеча, якшанба куни Путинга янги айблов билан чиққан.

Уни Украинада ҳукумат тепасига россияпараст сиёсатчини келтириш режасида эканликда айблаган.

Аммо Британия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Украина раҳбариятини қандай ва қачон ўзгартириш ниятида эканлиги ҳақидаги саволларга жавоб бермаган.

Бунга расмий Москванинг жавоби кескин бўлган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг баёнотини узоқ куттирмаган.

Унда, "Британия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатаётган дезинформация айнан англо-саксонлар бошчилигидаги НАТО давлатлари Украина атрофида кескинликни кучайтираётганининг яна бир далилидир", — дея баён қилган.

Буюк Британия ҳам худди АҚШ каби Россияни Украинага ҳужум қилган тақдирда, бунинг оқибатлари жиддий бўлишидан огоҳлантириб келади.

Шошилинч ҳарбий ёрдам

Украина ҳарбийлари

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, АҚШ "Россия тажовузи таҳдиди қаршисида" Украина ҳимоясини кучайтирмоқчи

АҚШ 21 ва 22 январь кунлари Киевга 170 тонна қурол-яроғ ва ўқ-дори етказиб берди.

Бу Америка томонининг Украинага фавқулодда ҳарбий ёрдамининг дастлабки икки партияси бўлади.

Украина матбуотининг ёзишича, улар, биринчи навбатда, гранатомёт ва кўчма ракета қурилмаларидан иборат.

Америка томонининг расман баён қилишича, "бу ва сўнгги саккиз йил ичида хавфсизлик соҳасида берилган қарийб уч миллиард долларлик кўмаклари Россиянинг кучайиб бораётган таҳдиди қаршисида ўзларининг Украина мудофаасини мустаҳкамлаш аҳдида содиқ эканликларини кўрсатади".

Ўтказиб юборинг X пост , 2
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 2

Ғарб ҳозир Россия Украинага бостириб киради, деган хавотирга тушиб қолган.

Расмий Москва бундай режаси ва нияти борлигини изчил равишда рад этиб келади.

Аммо бунга ҳамоҳанг бир тарзда Натодан шарққа кенгаймаслик ва Украинани ҳам ўз сафларига қўшиб олмаслик борасида ҳуқуқий кафолат истайди.

Воқеаларнинг сўнгги ривожи АҚШ ва Россия Ташқи ишлар вазирларининг шошилинч ҳамда асосий урғу Украина муаммосига тинч йўл билан ечим топишга қаратилиши айтилган музокаралардан саноқли кунлар ўтиб кузатилмоқда.

Музокаралар ортидан АҚШ Давлат котиби Натога аъзо уч собиқ Совет давлати - Эстония, Латвия ва Литванинг ҳам Украинага мудофаа мақсадида қурол-яроғ юбориш қарорини хуш қаршилаган.

Энтони Блинкен буни Украинанинг "Россиянинг асоссиз ва масъулиятсиз тажовузидан ўзини ҳимоя қила олиши" учун зарурий шарт, деб атаган.

Ўтказиб юборинг X пост , 3
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 3

Буларнинг барчасига расмий Москванинг муносабати ҳозирча имконли эмас.

Америка Қўшма Штатларидан аввал Буюк Британия Украинага танкка қарши ракетадан мудофаа тизимларини юборган.

Куни-кеча маҳаллий нашрлар Британия энди Украинага ўз ҳарбийларини юбориш масаласини ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида ёзишганди.

Жо Байден америкалик айрим сиёсатчилар томонидан Россияга қарши олдиндан эҳтиёт чорасини кўриш босими ҳам остида.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek