Россия-Украина инқирози: Одамлар ҳам уруш муқаррар деган фикрдами? Rossiya Ukraina dunyo yangiliklar

Украина аскарлари

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Респондентларнинг ярмига яқини Россиянинг Украинага бостириб кириши хавфини реал, деб баҳолашган

Украинлар Россияни энг катта таҳдид, деб билишади. Ярмига яқини Россия ҳақиқатан ҳам Украинага бостириб киради, деган хавотирда. Россияликлар-чи? Улар ҳам уруш бўлади, деган фикрдами?

Украинада яқинда янги сўров натижалари эълон қилинди.

Сўров Киев халқаро социология институти томонидан олиб борилган.

Бу хусусда Украинанинг расмий Киев назорати остидаги аҳолиси фикри телефон орқали ўрганилган.

Ҳозир Украина билан чегара яқинида 100 мингдан ошиқ Россия ҳарбийсининг борлиги ишонилади.

Респондентларнинг ярмига яқини Россиянинг Украинага бостириб кириши хавфини реал, деб баҳолашган.

Йўқ, Россия бундай қила олмайди, дегувчиларнинг фоизи эса, 41.4%ни ташкил этган.

Украина шарқидаги исёнчилар

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Украина шарқидаги исёнчиларни Россия дастакайди. Улар 2014 йилдан буён Украина қўшинлари билан урушиб келишади

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Украина ва Нато

Нато бош қароргоҳи

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Расмий Москва Натодан шарққа кенгаймаслик, Украина ва Грузия ҳисобига ҳам ўз аъзолари сонини кўпайтирмасликни талаб қилмоқда

Респондентларнинг 60 фоизга яқини Украинанинг Натога киришини ёқлаган.

Бундан ҳам кўпроғи эса, агар бу масала референдумга қўйилса, унда албатта иштирок этишини айтган.

Янги сўров декабрь ойининг ўртасида ўтказилган.

Худди шу ойда Кремль Нато қаршисига ультиматум қўйган.

Дунёдаги энг йирик бу ҳарбий иттифоқдан Украинадан узоқроқ туришини талаб қилган.

Респондентлар қирқ фоизчаси наздида эса, Натога кирмаслик Украинани заифлаштиради.

Бу Владимир Путинга "қўл келади", уни Украинага нисбатан янада "тажовузкорроқ қилади".

Украинанинг Натога киришини ёқловчиларнинг сони сўнгги ойларда янада ортган.

Қримнинг 2014 йилги аннексияси ва Донбасс уруши улардаги бу ҳисни янада кучайтирган, қарашларида туб бурилиш ясаган.

Унгача Украина Натога кириши шарт, дегувчиларнинг сони мамлакат аҳолисининг ярмига ҳам етмаган.

Путин ва Нато

Байден мулозимлари билан

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Жо Байден Путин пўписаларини англаб етди, деган ишончда

Сўнгги ойларда Украина сабаб, Россия ва Ғарб ўртасида танглик кучайган.

Ҳозирга келиб, ҳатто ўзининг қиёмига етай, деб қолган.

Расмий Москва ва Киевнинг муносабатлари ҳам янада таранглашган.

Ғарб Россия Украина билан чегараси яқинида тўплаган катта сондаги қўшиндан хавотирда.

Бу хусусда Украина ҳукумати ҳам ошкора ташвишда, шу икки кун ичида Россиянинг мақсадини билмоқчи.

Ғарб Россиянинг Украинага бостириб кириши муқаррар, деб турибди.

АҚШ тахминича, Россия исталган кун ўз ҳужумларини бошлаши мумкин.

Кремль эса, бундай нияти ва режаси борлигини изчил равишда рад этиб келади.

Сўнгги танглик манзарасида АҚШ президенти Украина масаласини Путин билан бир неча бор гаплашиб ҳам олган.

Бунинг ортидан расмий Москва АҚШ ва Натога ўз талабларини илгари сурган.

Натодан шарққа кенгаймаслик, Украина ва Грузия ҳисобига ҳам ўз аъзолари сонини кўпайтирмасликни сўраган.

Бундан ташқари, иттифоққа СССР қулаши ортидан қўшилган Болтиқбўйи давлатлари ва Польшадан қўшин ҳамда қурол-аслаҳасини олиб чиқиб кетишини талаб қилган.

Ғарб ҳам, Украина ҳам Путиннинг бу талабларини рад қилишган, уларни номақбул, деб топишган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek