Янгиликлар: Покистон Толибонни 'янчиш'га тайёрлигини билдирди, 'очиқ уруш' эълон қилди – кескинлик Марказий Осиё хавфсизлигига янги таҳдидми? Видео

Минтақа харитаси
Сурат тагсўзи, Покистондан ташқари уч Марказий Осиё давлати – Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам Афғонистонга чегарадош. Яна Эрон ва Хитой ҳам.
Ўқилиш вақти: 8 дақ

Покистон Толибон бошқаруви остидаги Афғонистон энг кўп тўқнашаётган минтақа давлатига айланди. Уч Марказий Осиё давлати – Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам Покистон каби Афғонистонга чегарадош. Сўнгги тафсилотлар.

Толибон ва Покистон ўртасидаги можаро "очиқ уруш" босқичига чиқди - видеони томоша қилиш учун линкимизни босинг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Янги ҳужумлар

Покистон Бош вазири Толибонни "янчиш"га тайёрликларини билдирди.

Танглик авж олган бир пайтда мамлакати "ҳар қандай тажовузкор амбицияларни бостириш учун тўлиқ имкониятга эга" эканини айтди.

Мамлакатнинг Мудофаа вазири эса "очиқ уруш" эълон қилди.

"Агар бизга ҳужум қилинса, Афғонистон Толибони жавоб қайтаради, аммо ҳозирча тўқнашувларни бошламаймиз", деди уларнинг ҳарбий воизи BBC га.

Афғонистон собиқ президенти Ҳомид Карзай афғонлар "суюкли ватанларини ҳимоя қиладилар", деди.

"Бу воқеаларнинг тўхтатилиши керак бўлган даҳшатли ривожи", деди АҚШнинг Афғонистондаги сулҳ жараёнлари бўйича собиқ махсус вакили Залмай Халилзод.

Икковлоннинг айни мазмундаги баёнотларига расмий Исломободнинг муносабати ҳозирча маълум эмас.

БМТ расмийлари ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан камайтиришга чақирди.

Хитой Афғонистон-Покистон чегарасидаги кескинлик кучайиб бораётганидан "чуқур хавотирда" эканини билдирди.

Расмий Пекин низоларни тугатиш учун "мулоқот ва музокаралар"га чақирди.

Ташқи ишлар вазирлиги Хитой "ўз каналлари орқали можаро бўйича воситачилик қилиш учун ишлаётгани, кескинликни юмшатиш ва икки томонлама алоқаларни яхшилаш учун амалий рол ўйнашда давом этишга тайёр"лигини билдирди.

Эрон ҳам яна бир бор воситачилик қилиш таклифи билан чиқди.

Иттифоқчиси Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири покистонлик ҳамкасби билан учрашиб, тангликни юмшатиш йўлларини муҳокама қилди.

Таҳлилчиларга кўра, Толибоннинг ядровий қуролга эга Покистон билан одатий уруш олиб бориши даргумон.

Уларнинг BBC га айтишича, бу Исломобод афғон раҳбарларини Покистон Толибонини дастаклаганликлари учун "жазолаш"га жиддий ёндашаётганини англатади.

Чегара оша ҳужумлар кучайди: Покистон яна Афғонистонга зарба берди.

Бу ҳақда Покистон томонининг ўзи расман хабар берди.

Айтилишича, ҳужумлар бугун, жума куни тонг саҳарда амалга оширилган.

Нишон Кобул, Қандаҳор, Пактико,.. бўлган.

Афғонистондаги Толибон ҳукумати воизи бунга ҳам жавоб берганликларини билдирган.

У ўзаро чегарадаги Покистон қўшинларини ҳужумга тутганликлари ҳақида ёзган.

Аммо кейин Х тармоғидаги ушбу пост ўчирилган.

Бошқа томондан, Покистон ахборот вазири афғон толибларининг Абботобод, Сваби ва Новшерадаги нишонларга кичик дронлар билан ҳужум қилиш уринишларини бартараф этганликларини билдириб, твит қилган.

Бу ҳужумлар ҳали ҳам мисли кўрилмаган.

Чунки Толибон жангарилари асосан уларнинг масофа ва нишонга олиш имкониятларини чекловчи қўлбола портловчи воситали ва савдода имконли бўлган дронларга таянади, деб ўйланган.

BBC ҳозирча барча даъволарни текширишга муваффақ бўлмади.

Покистон томонига кўра, сўнгги ҳаво зарбалари "Афғонистоннинг асоссиз ҳужумларига жавоб" бўлган.

Толибон ҳукуматининг билдиришича эса, ўзларининг кенг кўламли амалиётлари билан Покистоннинг бундан аввалги ҳужумларига жавоб қайтаришган.

Улар Покистоннинг чегара яқинидаги постларини нишонга олишган.

Икки қўшни давлат октябр ойидаги ҳалокатли тўқнашувлардан сўнг ўт очишни вақтинча тўхтатишга келишиб олишган.

Аммо сўнгги кунларда томонлар ўртасида жанглар яна авж олган.

Ҳар икки тараф сўнгги тўқнашувлар чоғида бир-бирларига катта талофат етказганликларини даъво қилиб турибди.

Покистон томонига кўра, Толибоннинг пайшанба тунги амалиёти чоғида икки аскари ҳалок бўлган.

Толибоннинг "асоссиз ҳужумлари"га жавоб қайтаришаётган пайтда яна уч нафари яраланган.

Покистон дастлаб шу ҳафта бошида Афғонистонни ҳужумга тутган.

Расмий Исломобод жангариларнинг жамлоқлари ва бошпаналарини нишонга олганликларини айтган.

Покистонда амалга оширилган худкушлик ҳужумларидан сўнг бу ишга борганликларини билдирган.

Афғонистон томонининг айтишича эса, Покистоннинг ҳужумлари аёллар ва болалар илова 18 кишининг умрига зомин бўлган.

Покистон оддий одамларнинг уйлари ва диний мадрасаларни нишонга олган.

Толибон ҳукумати бош воизи Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, пайшанба кунги амалиётлари чоғида "кўплаб" Покистон аскарлари ўлдирилган, бир қанчаси асирга олинган, 15 чегара пости қўлга киритилган.

Покистон Бош вазирининг матбуот котиби унинг бу даъволарини рад этган.

У "барча тажовузларга зудлик билан ва самарали" жавоб берилишини айтган.

Мулозимлар тўқнашувлар сабаб депортация қилинган афғонларни ортга қайтариш жараёнини тўхтатиб қўйишган.

Яна афғон муҳожирлари учун икки давлат ўртасидаги ўтиш нуқтаси ҳам ёпб қўйилган.

Покистон ва Афғонистонни тоғлар оша узанган 2,574 километрлик чегара ажратиб туради.

Покистон Кобулни бомбалади - видеони томоша қилиш учун илова қилинган линки босинг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Афғонистон ва Покистон ўзи нега урушмоқда - таҳлил

Довуд Аъзамий

Халқаро сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича эксперт, BBC

Довуд Аъзамий
skrinshot
Mintaqadagi turli davlatlar xavfsizlik bo‘shlig‘i, kengroq va uzoq davom etadigan beqarorlik oxir-oqibat o‘zlariga ham ziyon yetkazishidan xavotirdalar.
Dovud A’zamiy
Xalqaro siyosat va xavfsizlik masalalari bo‘yicha ekspert, BBC (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Довуд Аъзамий: "Афғонистон ва Покистон ўртасидаги танглик янгилик эмас. Бу икки қўшни ўртасидаги муносабатларда баланд-пастликлар кўп бўлган. Ўзаро алоқалари силлиқ эмас. Сўнгги инқироз Покистон ўтган октябр ойида Афғонистонга уюштирган ҳаво ҳужумлари ортидан бошланди. Толибон Афғонистонда қудратга қайтган сўнгги тўрт йил ичида эса, Покистоннинг бунга ўхшаш ҳужумларининг сони ўндан ортади. Исломобод Покистон Толибон ҳаракати аъзолари ва қўмондонларига зарба бераётганлигини айтади. Гуруҳни Покистон ичкарисидаги зўравон ҳужумларда айблайди. Бироқ Афғонистондаги Толибон ҳукумати Покистоннинг ушбу даъволарини такрорий равишда рад этиб келади. Афғон ҳудудидан бошқа бир давлат хавфсизлигига қарши фойдаланилишига изн бермаслигини айтади. Толибон ҳукумати Покистоннинг сўнгги ҳужумларини ҳам бежавоб қолдирмади. Покистоннинг бир қанча чегара постларига дрон ҳужумлари уюштирди. Ўнлаб Покистон аскарини ўлдириб, яралади. Қарама-қаршилик бир неча кун давом этди. Кейин Қатар ва Туркия воситачилигида муваққат оташкесимга эришилди. Бироқ муаммо ўзининг ечимини топмади. Ҳар икки томондан таҳдид ва айбловлар давом этди. Исломобод Толибон ҳукуматининг Покистон Толибон ҳаракатига қарши жанг қилиши, унинг курашини Исломга зид ва ноқонуний, деб эълон қилишини истайди. Бошқа томондан, Толибон ҳукумати Покистонни ўзларига қарши урушаётган ИШИДнинг Хуросон қанотига хавфсиз бошпана беришда айблайди. Бироқ Покистон ҳам буни рад этади. Бундан ташқари, икки давлат ўртасидаги тангликнинг кучайишига сабаб бўлган бошқа тарихий ва геосиёсий муаммолар ҳам бор. Масалан, Толибон ҳукуматининг Покистоннинг азалий рақиби бўлган Ҳиндистон билан алоқалари яхшиланди. Покистон Ҳиндистоннинг Афғонистондаги роли ва таъсири ортиб бораётганини ўзининг манфаатларига зид, деб билади. Покистоннинг Афғонистондаги сўнгги ҳаво ҳужумлари ҳам Толибон Ташқи ишлар вазирининг Ҳиндистонга илк сафари чоғида юз берди. Иккинчидан, баъзи афғонлар ва Толибон ҳукумати расмийлари Покистоннинг ҳозирги кескин мавқеини Афғонистонда тўғон қуриш масаласига ҳам боғлашмоқда. Биласиз, Афғонистоннинг иқтисоди кўпроқ қишлоқ хўжалигига асосланган. Аммо сўнгги бир неча йил қаттиқ қурғоқчиликка дуч келган. Толибон ҳукумати энди асосан қўшни давлатларга оқиб кетаётган мамлакат дарёларини бошқаришни режалаштирмоқда. Бундан бир неча ўн йиллар аввал режалаштирилган, бироқ Афғонистондаги давомий урушлар сабаб қурилмай қолган тўғонларни барпо этмоқчи. Ана шундай тўғонлардан бири Афғонистон шарқидаги Покистонга оқиб ўтувчи дарёлар устига қад ростлаши керак. Учинчидан, чегара можароси ҳам икки томон ўртасидаги ўзаро зиддиятга сабаб асос ва азалий муаммолардан бири бўлади. Афғонистон ўзининг Покистон билан чегарасини қонуний халқаро чегара, деб тан олмайди. Бу "Дюранд чизиғи" этник пуштунларни бўлиб ташлаган. Шу боис, мазкур чегара низоси ҳам геосиёсий беқарорлик ва ўзаро танглик манбасилигича қолаётир."

Ядровий Покистон ва Толибон бошқаруви остидаги Афғонистон - кучлар нисбати қандай?

Афғонистон-Покистон чегараси

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Толибон ҳукуматини шу пайтгача Россиядан бошқа ҳеч ким расман тан олмаган. АҚШ президенти эса Толибон бошқаруви остидаги Афғонистонга нисбатан ўзининг сиёсатини ҳалича очиқламаган.

Покистон ва афғон толиблари ўртасида ҳарбий салоҳиятда сезиларли тафовут мавжуд.

Покистоннинг ядро қуролига эга бўлган Қуролли кучлари ҳарбий салоҳияти бўйича доимий равишда дунёнинг биринчи 15 талигидан жой олиб келган.

Афғон Толибони эса бу каби ҳарбий ресурсларга эга эмас ва ўз муаммолари бор.

Толибон ҳарбийларига тегишли қуроллар асосан учта манбадан келади:

  • собиқ афғон армиясидан қолган;
  • хорижий кучлар ташлаб кетган;
  • қора бозор илова турли манбалардан олинган янги қуроллар;

Мутахассисларнинг айтишича, чегарадаги аввалги тўқнашувлар акс этган видеолар Толибон кучлари асосан Покистон ҳарбийларига қарши енгил қуроллардан фойдаланганини кўрсатади.

Ваҳоланки, Толибон партизанлар урушида катта тажрибага эга, дейди таҳлилчилар.

Акс-садолар

Афғонистон-Покистон чегараси

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Покистон Толибон қудратга қайтиши ортидан, Афғонистон энг кўп тўқнашаётган минтақа мамлакатига айланди.

Афғонистон ва Покистон орасида сўнгги ойларда юзага келган танглик ва кескинлик орада Ўзбекистонда ҳам акс-садо берган.

Муҳокамалар мавзусига айланган, минтақа тинчлиги ва барқарорлигига хавфли сигналлар пайдо бўлгани, энди бутун минтақа хавфсизлик архитектураси ўзгариши мазмунидаги таҳлил ва талқинларга ҳам сабаб бўлган.

Покистондан ташқари уч Марказий Осиё давлати – Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам Афғонистонга чегарадош. Яна Эрон ва Хитой ҳам.

Бу танглик ядровий қудратларнинг эътиборини ҳам ўзига тортди.

Россия ҳам мавжуд вазиятдан ўз ташвишини расман ва ошкора билдирди.

Бу бошқа йирик минтақавий ўйинчиларда ҳам хавотир уйғотди, Эрон ҳам аралашмоқчи бўлди, ўзининг воситачилигини таклиф қилди.

Покистоннинг ўзи ҳам минтақадаги тўртта ядровий қудратдан биттаси бўлади.

Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари эса ҳозирча жим, уларнинг бутун минтақа тараққиёти, ўз хавфсизликлари ва иқтисодлари учун муҳим бўлган бу икки давлат ўртасидаги танглик юзасидан бирор бир баёнот билан чиққанликлари кўрилмайди.

Аммо уч Марказий Осиё давлати ва Толибон бошқаруви остидаги Афғонистон ўртасида ҳам зиддиятли масалалар йўқ эмас.

Бир томондан, Афғонистоннинг амалдаги раҳбарияти жадаллик билан қуришни бошлаган зиддиятли Қўштепа канали мисолида Амударё суви тақсимоти....

Бошқа тарафдан, Афғонистондан олиб қочилган АҚШ ҳарбий авиатехникасининг тақдири.

Толибон ўтган йили қаттиқ ювилиб кетгани талқинида яна Марказий Осиё давлатлари билан чегараларини ҳам қайта кўриб чиқмоқчи эканини айтган.

Яқинда, дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга Панж (Амударё) дарёсининг оқими ўзгаргани ва бу икки давлат ўртасидаги табиий чегара чизиғига таъсир қилгани сабаб бўлгани айтилиб, Толибон бошқаруви остидаги Афғонистон ва Тожикистон ўртасида отишма юз берганига оид хабарлар ҳам олинган.

Сув тақсимоти, яъни тўғонлар масаласида эса ўзаро қуролли тўқнашувлар бугунги Афғонистон ва Эрон ўртасида ҳам юз берган.

Skip Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг: and continue readingБизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:

End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:

Инфографика
Сурат тагсўзи, Афғонистон Толибон ҳаракати яқин-яқингача минтақадаги энг йирик жангари гуруҳ, деб кўрилган, жаъми аъзолари ва тарафдорларининг сони 200 мингдан ортиши айтилган, қудратга қайтишидан қисқа вақт ўтмай эса, муваққат ҳукумати минтақада энг йирик Армияга эга бўлиш режасини ошкора баён қилган ташкилот.

Аммо

Ўзбекистон ва Афғонистондаги Толибон ҳукуматининг ташқи ишлар вазири қучоқ очиб кўришаётган пайт.

Сурат манбаси, Baxtiyor Saidov_Telegram

Сурат тагсўзи, Аммо, бошқа томондан, аксарият Марказий Осиё давлатлари Толибон ҳукумати билан фаол дипломатик мулоқотда.

Афғонистон ва Покистон, айниқса, денгизга йўли икки карра ёпиқ Ўзбекистонни денгиз савдо йўлларига олиб чиқиш потенциалига эга.

Марказий Осиё сўнгги йилларда Жанубий Осиёнинг бу икки давлати билан ўзаро манфаатли йирик энергетика ва темир йўллари лойиҳаларига бош қўшиш, жаҳон бозорларига осонлик билан чиқиб, савдо-сотиғини кучайтириш ҳаракатида.

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги сўнгги инқироз эса уларнинг Марказий Осиё билан савдо-сотиқларига ҳам таъсир қилмай қўймади.

Покистон билан савдосини тўхтатган, Ўзбекистон эса илк бор Толибон билан ҳаво ва қуруқ йўл коридорини очишгача боргани айтилди.

Томонлар ўртасидаги муваққат сулҳни доимийсига узайтириш эса, узоққа чўзилди.

Икковлон ўртасига аввалига Қатар ва Туркия тушди. Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва Россия ҳам уларга тинчиш даъвати билан чиқди.

Покистон эса, орада Толибон ҳукуматига Тора-Борани эслатди.

Толибон ҳукумати ҳам уларга тўғридан-тўғри уруш билан таҳдид қилди.

Узоқ йиллик урушлар гирдобидаги, сўнгги чорак асрнинг ўзида Афғонистон Толибон ҳаракати мисолида бир жангари гуруҳ икки бор ҳокимиятни эгаллаган ягона минтақа мамлакати.

Афғонистон Толибон ҳаракати яқин-яқингача минтақадаги энг йирик жангари гуруҳ, деб кўрилган, жаъми аъзолари ва тарафдорларининг сони 200 мингдан ортиши айтилган, қудратга қайтишидан қисқа вақт ўтмай эса, муваққат ҳукумати минтақада энг йирик Армияга эга бўлиш режасини ошкора баён қилган ташкилот.

Яқинда АҚШ Афғонистонда қиймати $7 миллиард долларга тенг ҳарбий техника қолдирган бўлса, уларнинг 70 фоизи Толибон назоратига ўтганига оид маълумотлар ҳам бўй кўрсатган.

Толибоннинг каттариб бораётган армияси асосан худди шу техникага таяниши ҳам айтилган.

Расмий Исломобод эса Афғонистонда қолдирилган АҚШ техникасидан қанчалик хавотирда эканликларини шу йил бошида расман ва ошкора баён қилган.

Толибон ҳукуматини шу пайтгача Россиядан бошқа ҳеч ким расман тан олмаган.

АҚШ президенти эса Толибон бошқаруви остидаги Афғонистонга нисбатан ўзининг сиёсатини ҳалича очиқламаган.

Икки қўшни давлат ўртасидаги бу каби кескинлик вазиятга алал-оқибат Ғарбнинг аралашиши мумкинлигига фикру мулоҳазаларга ҳам замин яратмай қолмаган.

Афғонистон-Покистон чегарасидаги қуролли тўқнашувлардан бири

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Тўрхам ва Чамандаги йирик чегара ўтиш жойлари ҳар икки мамлакат аҳолиси учун жуда муҳим бўлса-да, "Дюранд" чизиғи бўлиниш, мерос ва ҳал этилмаган кескинлик рамзи бўлиб қолмоқда.