Беларусга қўшин киритган Россия “исталган вақт” Украинага ҳужум қилиши айтилди Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Беларусь ҳарбийлари ва техникаси

Сурат манбаси, BELARUS DEFENCE MINISTRY

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия "исталган вақт" ҳужум қилиши мумкин, деган огоҳлантиришдан сўнг АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен шошилинч музокаралар ўтказиш учун Украинага келди.

У Киевда Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди.

Энтони Блинкен, "умид қиламанки, биз дипломатик ва тинч йўлда қоламиз, лекин якуний қарор Владимир Путинда", деб айтди.

Блинкен жума куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ҳам учрашишни режалаштирган. Оқ уй вазиятни "ўта жиддий" деб баҳоламоқда.

Россия чегара бўйлаб 100 минг аскар жойлаштирди, ўтган ҳафта сўнггида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун аскарларини Беларусга киритди. Бироқ Россия бостириб киришни режалаштираётганини рад қилмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Россия ҳарбийлари Украина чегараси яқинида машғулот олиб бормоқда. Куздан бери бу ерларга минглаб аскар жойлаштирилиши Ғарбда Россия босқин режалаштиряпти деган хавотирларни кучайтирган.

АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкен Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкен Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди.

Москва ушбу хавотирларни рад қилади. Аммо шу ҳафта Россия қўшинининг Москва тили билан айтганда ташқи тажоввузни қайтариш учун ҳарбий машғулотлар ўтказиш мақсадида Украина шимолидаги Беларусга етиб келиши ҳадикларни орттирди.

НАТО Бош котиби можаро хавфи юқори эканлигини айтди.

"Бош мақсадимиз Украинага бўладиган ҳарбий ҳужумларнинг олдини олиш. Шу cабабдан Россияга аниқ тушунтирдикки, агар яна бир бор Украинага куч ишлатса, бу Россия учун қимматга тушади", дейди НАТО бош котиби Женс Столтенберг.

Британия Украина мудофаасини мустаҳкамлаш учун қисқа масофага учувчи танкларга қарши қуроллар юбормоқда. Ҳукумат қарийб 100 нафар Британ аскари Украинада ҳарбий таълим беришини айтди.

Украина шимол ва шарқий чегарасида Россиянинг тахминан 100 минг аскари борлиги айтилади. Улар Россия 2014 йил қўшиб олган Қрим билан боғланиши мумкинлигидан қўрқув бор.

Аммо Россия аскарлари ҳозир Беларусда. Улар шимолдан пойтахт Киевни нишонга олиши мумкин деган ҳадиклар ҳам бор.

Хўш, Россияни тўхтатиш учун Ғарб қўлидан нима келади?

У Россия-Германия янги газ қувуридан воз кечадими? Бу Европа бўйлаб энергия нархларининг кескин ошиб кетишига олиб келиши мумкин.

Германия Ташқи ишлар вазири сешанба куни Москвага борди. У мамлакати каттароқ иқтисодий бадал тўлашга тайёрлиги ва газ қувурига зарар етиши мумкинлигини айтди.

Россия Ташқи ишлар вазири бунинг самара бермаслигини урғулади ва Россия тажовузи ҳақидаги унинг таъбирича, миш-мишларни рад қилди.

"Ҳеч кимга таҳдид қилмаяпмиз, аммо бизга нисбатан таҳдид эшитяпмиз. Ўз еримизда бўлаётган ҳарбий амалиётларга боғлиқ талабларни қабул қилолмаймиз", дейди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Бироқ Оқ уй вазият ўта хавфли эканлигини айтмоқда.

"Россия исталган вақт Украинага ҳужум қилиши мумкин бўлган палладамиз. Буни ҳар доимгидан хавфлироқ деган бўлардим", деган Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки.

Ҳозирча Америка димломатик ечим изламоқда. Давлат котиби Россиялик ҳамкасби билан ҳафта сўнггида Женевада музокаралар олиб боради.

Бу вақтда эса Россия машғулотлари давом этмоқда.

Украина Мудофаа вазири Би-би-си билан суҳбатда, ҳар қандай можаро кўплаб қочқинлар ва кўп қон билан Европа учун ҳалокатли бўлиши мумкинлигини айтди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek