Россия НАТО давлатларидан нима истайди ва унинг таҳдидлари жиддийми? Dunyo, Yangiliklar

Украина чегарасидан 300 чақиримлик масофада Россия қуроллари сони кўпайган

Сурат манбаси, Maxar via Reuters

Сурат тагсўзи, Украина чегарасидан 300 чақиримлик масофада Россия қуроллари сони кўпайган
    • Author, Стив Розенберг
    • Role, BBC News
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россияда ҳозир эзгу ниятлар мавсуми, аммо Ер юзида тинчлик танқис бўляпти. Украина билан чегара яқинида Россиянинг оғир қуроллари кўпаймоқда, ва айни дамда, Москва НАТОдан шарқий Европага кенгайишни ва у ердаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишни талаб қиляпти.

Россия нима демоқчи? Мен Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковдан Москва Совуқ урушга қайтишни истайдими, деб сўрайман.

«Биз Совуқ урушнинг натижаларини қайта кўриб чиқаётганимиз йуқ, биз Ғарбнинг охирги йилларда душманлик руҳида Россия манфаатларига қарши кенгайишини қайта кўриб чиқяпмиз. Етар энди», - дейди дипломат.

Давлат телевидениеси Владимир Путиннинг Россия яқинидаги НАТО фаолияти Россия хавфсизлигига таҳдид, деган қарашини такрор-такрор қайтармоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Таниқли телебошловчи Дмитрий Киселёв Ғарбни мана бундай огоҳлантиряпти.

«Агар Украина НАТОга қўшилса, ва НАТО у ерда ҳарбий тизилма қурса, биз Американинг бошига милтиқ тираймиз. Россия дунёнинг энг зўр қуролларига эга - гиперсоник қуроллар. Куба ракета инқирози қайталаниши мумкин - бу сафар ракеталар учишига кўп вақт кетмайди. Биз буни бартараф қилмасангиз, ҳамманинг радиоактив кули кўкка совурилади, деяпмиз», - дейди у.

Кремль танқидчиларига кўра, Москва таҳдидлари жиддий эмас, у шунчаки ўз таъсир доирасини қайта тикламоқчи.

АҚШ ва бошқа Йирик Еттилик давлатлари Путинни қатъий жазо чораларидан огоҳлантирдилар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, АҚШ ва бошқа Йирик Еттилик давлатлари Путинни қатъий жазо чораларидан огоҳлантирдилар

Биз Кремль нималарни режалаётганини билмаймиз, аммо Президент Путин баёнотларидан англашилгани шуки, Совет Иттифоқи қулашидан 30 йил ўтиб ҳам, у Совуқ Уруш қандай якун топганидан жуда норози бўлиб қоляпти.

Совуқ уруш якунида Россия ўз ҳудудлари, таъсири ва империясини йўқотди. Агар Путин буларни қайтаришнинг ҳозир айни вақти дея қарор қилган бўлса, Россиянинг қўшнилари ва Ғарбга қийин бўлади.

Аммо, бу кунлар аксар россияликлар жанговор эмас, байрамона кайфиятда. Москва марказидаги музликда учаётганлар ҳаёлида уруш йўқ.

Агар Украина билан уруш бошланса, ёки Ғарб билан тўқнашилса, Кремль оммавий дастак бобида юпқа муз устида қолиши мумкин.

«Мен ҳеч қандай уруш ё ўлдиришлар бўлишини хоҳламайман», дейди Ирина. «Славянлар бир катта оила. Мен Украина билан уруш бўлишига тоқат қилолмайман» дейди Руслан.

Бироқ, алал оқибат, Россия тоқат ёки зиддият йўлини танлашини Президент Путин ҳал қилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek