Рианна, Погба, Жижи: Дунёнинг қайси юлдузи Исроилни, қай бири фаластинликларни қўллади? Isroil Falastin dunyo yangiliklar

Хонандалар Дуа Липа, Рианна ва "The Weeknd", моделлар Белла ва Жижи Ҳадид, Нобел мукофоти совриндори Малала Юсуфзай, актёрлар Марк Руффало ва Лена Хейди, мусиқачи Рожер Уотер ва ҳаттоки Чили футбол жамоаси Депортиво Палестино.

Сурат манбаси, Getty Images / BBC

Сурат тагсўзи, Машҳурлар Исроил-Фаласти можароси ҳақида турфа фикрларни изҳор этишди. Аммо бу чиқишларнинг таъсири бўлдими?
    • Author, Ева Онтиверос
    • Role, BBC Жаҳон хизмати
  • Ўқилиш вақти: 6 дақ

11 кунлик уруш чоғида ўнлаб машҳурлар ижтимоий медиа орқали чиқиш қилишди. Исроил ёки фаластинликларни қўллашлари ҳақида баёнотлар беришди. Улар нималар дейишди ва инфлюенсерларнинг фикрлари одамларнинг муносабатига қанчалик таъсир қилди?

Ғазабланган таниқли одам осмондан ракеталар ёғаётганда нима ҳам қила олади?

Хонандалар Дуа Липа, Рианна ва "The Weeknd", моделлар Белла ва Жижи Ҳадид, Нобел мукофоти совриндори Малала Юсуфзай, актёрлар Марк Руффало ва Лена Хейди, мусиқачи Рожер Уотер ва ҳаттоки Чили футбол жамоаси Депортиво Палестино (унга фаластинлик мигрантлар асос солган) ўз муносабатини билдирди.

Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият тобора кучайиб бораётгани ва қурбонлар юзлаб деб ҳисобланаётганлиги сабабли (ҳозирга қадар 240 дан ортиқ одам, шу жумладан, Ғазода 60 дан ортиқ болалар ҳалок бўлган), яна бир можаро бор - бу жуда аҳамиятсиздек, лекин эътибор тортади - у ижтимоий тармоқларда кечмоқда: таниқли шахслар бу борада ўз фикрларини билдирмоқда.

Биз услублар, мода, озиқ-овқат, мусиқа бўйича танлов қилишда кўпинча таниқли шахслар ва инфлюенсерларга қараймиз... аммо улар дунё сиёсати ёки уруш ҳақидаги ўз фикрларини билдирса нима бўлади?

"Воз кечиш маданияти" дея аталмиш феномен сўнгги кунларда Исроил-Фаластин можаросининг авж олиши каби айрим масалаларга муносабат билдиришни сассиз талаб қилади, - дейди оммавий маданият бўйича мутахассис, доктор Кирсти Фейрклаф. - Оммавий ахборот воситалари буни машҳур одамларнинг ўзи ва умуман жамоатчилик ўртасидаги "жанг" деб атайди."

Хўш, ушбу таниқли одамлар бизнинг қарашимизни ўзгартириши мумкинми? Ёки уларнинг фикрларига рози бўлмасак, улардан воз кечамизми?

Дилдан ёзилган изоҳми ёки хўжакўрсинга машқлар?

To link to this tweet go to: https://twitter.com/Malala/status/1392530191860240384?s=20

Сурат манбаси, Malala Yousafzai / Twitter

Сурат тагсўзи, "Фаластинлик болакай синфхонада ўтириши керак, вайроналар ичида эмас", деб твит қилди Малала

"Машҳур кишиларнинг ўз сиёсий қарашларини билдиришларига гувоҳ бўлиш янги ҳодиса эмас", дейди доктор Кирсти Фейрклаф. У Буюк Британиянинг Манчестер Метрополитан университети Рақамли санъат мактабининг ўқитувчисидир.

"Оммавий маданият ва сиёсат шу қадар чуқур сингиб кетганки, 21-асрдаги таниқли шахслар турли брендларга садоқат ва қўллов доирасини глобал сиёсат ва халқаро дипломатияга қадар кенгайтириб, турли даражаларда таъсир ўтказмоқда", дея қўшимча қилади у.

TikTok, Instagram ёки Twitter да Исроил ва Ғазога доир изоҳ ёзган кўплаб таниқли шахслар кутилмаган душманлик тўлқини остида қолди, баъзи ҳолларда мақтов эшитди.

Доктор Фейрклафнинг айтишича, машҳурларнинг саноат мажмуаси (уни 2003 йилда Маурин Орт шундай атаганди), аллақачон кенгайиб, ўзининг асл мақсадларидан ташқарига чиқишга ҳаракат қилмоқда.

"Интернет, албатта, бу ҳодисанинг асосий омилларидан биридир. Онлайнда таниқли шахсларнинг мавжудлиги мухлисларни сақлаб қолиш учун кўпинча сиёсий масалаларга аралашишни тақозо этади. Леди Гаганинг интернетдаги чиқишлари ва сиёсий фикрлари бунга яққол мисолдир", дейди доктор Фейрклаф.

Аммо уларнинг фикримизни ўзгартира олиш қобилияти бўрттириб баҳоланиши мумкин.

"Гапиришдан аввал ўрганинг"

Никита Гилл

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, "Инсон ҳуқуқлари инқирози юз берганда гапириш муҳим, аммо бу борада ўрганишингиз ҳам муҳимдир", дейди Гилл Би-би-сига.

"Мен Ғазода ўлдирилган болалар исмлари рўйхатини жойлаштирдим. Одамлар менга "бу мураккаб масала, ҳар томонлама қаранг", дейди. Бу қурбон бўлган болалар исмлари рўйхати. Болаларни ўлдиришни оқлашга айнан нима сизни мажбур қилмоқда", дейди шоир Никита Гилл.

Гилл Ирландияда ҳиндистонлик ота-онадан туғилган ва ҳозирги кунга қадар энг муваффақиятли Instagram шоирларидан бири ҳисобланади. Баъзилар уни ўз аудиторияси билан мулоқот қилиш учун ижтимоий тармоқлардан инновацион фойдаланадиган, ўз тенгқурларининг овози, деб таърифлайди.

Гиллнинг шеърияти жароҳат, руҳий саломатлик, феминизм, ғазаб, малҳам бўлиш ва чуқур инқироздан кейин ҳаётни тиклаш ҳақидадир - аммо унинг Ғазодаги можаро ҳақидаги фикрлари унинг онлайн издошлари томонидан умуман олқишланмаган, улардан бири уни яҳудий болаларни "унутганликда" айблаган.

Screen grab of Nikita Gill's tweet

Сурат манбаси, Nikita Gill / Twitter

Сурат тагсўзи, Тасвир иллюстрация мақсадида қўлланилган - твит учун мана бу линкка боринг: https://twitter.com/nktgill/status/1394815755254910979?s=20
Ўтказиб юборинг X пост , 1
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 1

"Инсон ҳуқуқлари инқирози юз берганда гапириш муҳим, аммо бу борада ўрганишингиз ҳам муҳимдир", дейди Гилл Би-би-сига.

"Билим - қудратли нарса, у тафаккур, донолик ва таълимга суяниб гапириш имкониятини беради", деб қўшимча қилади шоир Ғазо ва Исроил ўртасидаги можарони узоқ вақт давомида кузатиб борганини айтиб.

"Мен кўраётган ижобий нарсалардан бири шуки, одамлар гапиришдан олдин ўйлаб олишади, ўрганишга вақт ажратишади ва мен уларни бунга ундаган бўлар эдим", дейди Гилл.

Янада машҳурроқ юлдузларнинг шарҳлари ҳам ижтимоий медиада танқидларга учраган. "Гал Гадотнинг Исроилни қўллаб-қувватлаши ва Ҳадид опа-сингилларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаши ҳам мақтовга, ҳам кенг кўламда танқидга сабаб бўлмоқда", дейди доктор Фейрклаф.

"Холис тил" ва "тараф олиш"

Исроил кино юлдузи, "Wonder Woman" фильми орқали бутун дунёга танилган Гал Гадот ўтган ҳафта эҳтиёткорлик билан ёзилган твитини жойлаштирди: "Менинг юрагим эзилади. Ватаним урушда. Мен оилам, дўстларим учун қайғураман. Мен ўз халқим учун қайғураман. Бу узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган залолат циклидир. Исроил эркин ва хавфсиз давлат сифатида яшашга лойиқ. Бизнинг қўшниларимиз ҳам бунга лойиқдир."

https://twitter.com/GalGadot/status/1392496742822776839?s=20

Сурат манбаси, Gal Gadot Twitter

Сурат тагсўзи, Тасвир иллюстрация мақсадида қўлланилган - твит учун мана бу линкка боринг: https://twitter.com/GalGadot/status/1392496742822776839?s=20
Ўтказиб юборинг X пост , 2
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 2

Аммо унинг сўзлари баъзилар томонидан муроса сифатида қабул қилинган бўлса-да, бошқалари у умумий сўзларни айтганини, Фаластин ва Ғазонинг номини тилга олмаганини қоралади ва охир- оқибат Гадот ўзининг Twitter ва Instagram даги аккаунтларидаги изоҳ қолдиришни ёпиб қўйди.

Америкалик моделлар Белла ва Жижи Ҳадид (унинг отаси фаластинлик, онаси эса ҳолландиялик) ҳам зўравонликнинг янги тўлқини бошланганидан бери бу борада кўп ёзди.

Close up of models Bella and Gigi Hadid

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Фаластинни ёқлаб гапиришгани учун опа-сингил Белла ва Жижи Ҳадидларни анти-семитизмда айблашган

Instagram да Белла Ҳадиднинг сўнгги ёзувларидан бири шундай: "Бу ҳар доим #freepalestine эди. ҲАММА. Мен бу ҳақда кўп гапиришим керак, аммо ҳозирча, илтимос, ўқинг ва ўзингизни тарбияланг. Бу дин ҳақида эмас. Бу нафратни кучайтириш ҳақида эмас. Бу Исроил мустамлакаси, этник тозалаш, Фаластин халқи устида йиллар давомида давом этиб келаётган мустамлака, ҳарбий ишғол ва апартеид ҳақида!"

Шунингдек, у бобоси ва бувисининг тўй куни ва отаси оиласининг Назарет шаҳридан (халқ орасида "Исроилнинг араб пойтахти" деб номланади) ҳайдаб чиқарилишидан олдин олинган суратини қўйиб, "15 ёшгача бўлган 8 нафар бола билан 1948 йилда Фаластиндаги уйларидан чиқиб кетганлар, Сурияда, кейин Ливанда, кейин Тунисда қочқин бўлганлар", деб ёзиб қўйди.

For Instagram link go to: https://www.instagram.com/p/CO54jNGtgbs/?utm_source=ig_web_copy_link

Сурат манбаси, Bella Hadid / Istagram

Сурат тагсўзи, Белла Ҳадиднинг бувиси саккизта фарзанди билан. Уларнинг орасида Белланинг отаси ҳам бор

Унинг Instagram даги саҳифасида фаластинликларни қўллаб пост қолдирган синглиси Жижи ҳам уни анти-семитизмда айблаган мухлисларини танқид қилди: "Мен исроилликларга ўлим тиламайман, фаластинликларга тиламаганим каби. Мен истаётган нарса фаластинликлар учун тенг ҳуқуқлардир."

https://www.instagram.com/p/CO5VpZcngFg/?utm_source=ig_web_copy_link

Сурат манбаси, Gigi Hadid / Instagram

Сурат тагсўзи, https://www.instagram.com/p/CO5VpZcngFg/?utm_source=ig_web_copy_link

У аввалроқ "Фаластинга бўлаётган зулмни эътиборсиз қолдирган одам ирқий тенглик, ЛГБТ ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қила олмайди, бузуқ ва коррупциялашган режимларни ва бошқа адолатсизликларни қоралай олмайди. Булар бир бирига қовушмайди. Сиз кимнинг ҳуқуқлари муҳимроқ эканини белгилай олмайсиз", - деб ҳам ёзганди.

"Бетайин"лик учун айблов

Close up of Rihanna at a gala, wearing a red dress and red accessories and jewelery

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Бошқа таниқли шахслар ўз фикрини етарлича очиқламагани, тарафкашлик қилмай, панжара устида ўтиргани учун танқид қилинди. Рианна ҳам ана шундай танқидга тутилганлардан бири

Аммо бошқа таниқли шахслар ўз фикрини етарлича очиқламагани, тарафкашлик қилмай, панжара устида ўтиргани учун танқид қилинди.

Масалан, Рианна ўтмишда асосий мода саноати илгари сурган гўзаллик идеалларига қарши чиққан ва плюрализм, турфа-хилликни тарғиб қилган.

Шунингдек, у АҚШ (шунингдек, Мянма ва Нигерия) полициясининг шафқатсизлигини ва "Қоралар ҳаёти қадрли" кампаниясида ирқчиликни танқид қилди.

https://www.instagram.com/p/COzFU2xHdzh/?utm_source=ig_web_copy_link

Сурат манбаси, Rihana / Instagram

Сурат тагсўзи, https://www.instagram.com/p/COzFU2xHdzh/?utm_source=ig_web_copy_link

Аммо унинг Ғазо-Исроил можаросидаги сўнгги битиклари шу пайтгача Instagram да уч миллиондан зиёд одам эътиборини жалб қилган бўлса-да, изоҳларнинг ҳаммаси ҳам ижобий бўлмаган ва бу ҳолат Twitter да ҳам кузатилган.

"Рианна ҳамманинг ҳаёти қадрли деб айтган", дейди ҳафсаласи пир бўлган бир обуначиси, бошқа бири қўшиб қўйди: "Рианна мен инсоният тарафдори эканлигимни айтдим, аммо бу борада бетараф бўлишни танлайман деди. Фаластин эзувчи эмас, эзилган деб айтишимиз учун қанча вақт керак?"

https://twitter.com/zei_squirrel/status/1392844828560461827?s=20

Сурат манбаси, @zei_squirrel / Twitter

Сурат тагсўзи, Тасвир иллюстрация мақсадида қўлланилган - твит учун мана бу линкка боринг: https://twitter.com/zei_squirrel/status/1392844828560461827?s=20
Ўтказиб юборинг X пост , 3
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 3

85.3 минг обуначиси бўлган @zei_squirrel Рианна каби машҳурларни "бетайин ва бирор принципни ушламаган"лиги учун айблаган.

Дунёни ўзгартиряптими ёки брендини кенгайтиряпти?

Машҳур шахслар миллионлаб кузатувчиларига катта таъсир ўтказади ва ижтимоий фикрга бериладиган бундай таъсир дунёда ўзгаришлар қилади деб ўйлаш мумкин.

Опра Уинфри 2008 йилги Демократик партия президентликка номзодлик учун бирламчи сайловларда Барак Обамага миллиондан ортиқ овоз олиб бергани айтилади.

Аммо доктор Фейрклаф доим ҳам бундай бўлмаслигини айтади.

"Манчестер Юнайтед" футболчилари франциялик Пол Погба ва Кот д'Ивуар вакили Амад Диалло Англия Премер-лигаси учрашуви якунида Фаластин байроғини кўтаришди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, "Манчестер Юнайтед" футболчилари франциялик Пол Погба ва Кот д'Ивуар вакили Амад Диалло Англия Премер-лигаси учрашуви якунида Фаластин байроғини кўтаришди

"Машҳур шахсларнинг сиёсий ўйинларга таъсири деярли минималдир, - дейди доктор Фейрклаф. - Муайян сиёсий момент ёки масала тўғрисида хабардорликни ошириш учун уларнинг платформасидан фойдаланишни кутса бўлади, аммо қарор ёки қарорлар мажмуасини ўзгартириш имконияти нуқтаи назаридан бу кўпинча чекланган бўлиб қолади."

У таниқли шахсларнинг ўз фикри бўлиши ва сизникига таъсир ўтказишга уриниши мумкин, деб ишонади, лекин уларнинг ҳаёти мухлислариникидан катта фарқ қилади.

"Қизиғи шундаки, машҳур шахсларнинг мураккаб масалани бойлик ва имтиёз ҳолатидан келиб чиқиб изоҳлашини кўп ҳолларда омма тушунмайди", дейди доктор Фейрклаф.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek