Исроил - Ғазо можароси: Якшанба Ғазода ‘энг қонли кун’ бўлди, Исроил яна зарба берди - video Isroil Falastin dunyo yangiliklar

Ҳаво ҳужумлари остидаги Ғазо Бўлгаси

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Биргина якшанба кунининг ўзида Ғазода 40 дан зиёд одам ўлдирилган
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Исроил-Ғазо можароси: Якшанба Ғазода 'энг қонли кун' бўлган. Исроилнинг ҳаво ҳужумларида 40 дан ошиқ одам ўлдирилган. Фаластинлик мулозимларга кўра, бунақаси можаронинг ўтган бир ҳафталик тарихида кузатилмаган:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Исроил ва Ҳамас ўтган душанба куни ўзаро жангга киришишган.

Бунга Шарқий Қуддусдаги бир неча ҳафталик танглик ва тўқнашувлар сабаб бўлган.

Қуддусда ким кимга уй-жойини бериши керак ё сўнгги низо қандай бошланди?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Исроил Армиясининг иддао қилишича, шу пайтгача Ҳамас ўзларига қарши 3 мингдан зиёд ракета отган.

Бирлашган Миллатлар Бош котиби яна бир бор мурожаат билан чиққан.

Давомий жанглар минтақани "ҳадсиз инқироз"га дучор этиши мумкинлиги билан огоҳлантирган.

Антонио Гутерриш "даҳшатли зўравон"ликни зудлик билан бас қилишга чақирган.

Ғазо Бўлгаси

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Ғазодагилар якшанбани сўнгги можаро тарихчасидаги "энг қонли кун" бўлганини айтишмоқда

Ҳамаснинг Исроил жанубига қаратилган ракета ҳужумлари ортидан, Исроил қирувчи учоқлари яна осмонга кўтарилишган.

Бугун, душанба куни тонгда Исроил Ғазога ҳаводан яна ўнлаб зарба берган.

Исроил томони Ҳамасга тегишли объектлар ва гуруҳ бир қанча қўмондонининг уйини нишонга олганини айтган.

Исроилнинг Ғазога янги ҳаво ҳужумлари

Сурат манбаси, Reuters

Аммо Исроил авиацияси берган янги зарбалар натижасида катта кўчалар ва электр таъминотига ҳам зиён етган.

Инсоний талафотларга оид маълумотлар ҳалича имконли эмас.

Ғазодагилар ўзларининг қўрқувда эканликларини айтишмоқда.

Фаластинлик ўт ўчирувчи душанба кунги ҳужум оқибатида келиб чиққан ёнғинни ўчиришга уринмоқда

Сурат манбаси, Reuters

Исроил ҳарбийларининг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан бугун тонгда элликдан ортиқ қирувчи учоқларини ишга солишган.

Ғазо Бўлгасини ҳаводан 20 дақиқа давомида ҳужумга тутишган.

"Террорчиларнинг 35 та нишонлари"ни мўлжалга олишгани, Ҳамасга қарашли ерости йўлагининг 15 чақиримини вайрон қилганликларини иддао қилишган.

Исроил чегараси яқинидан туриб, Ғазони замбаракдан ҳам ҳужумга тутгани айтилмоқда.

Ғазо Бўлгаси

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Қутқарувчилар бутун якшанбани вайроналар остида ўтказишган

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлгада ёқилғи тугаб бораётганидан ҳам хавотирда.

Ташкилотга кўра, бу Ғазодаги касалхона ва бошқа иншоотларни электр токисиз қолдириши мумкин.

БМТнинг Яқин Шарқдаги Тинчлик Жараёнлари бўйича мувофиқлаштирувчиси Линни Ҳастингс бу хусусда ўз хавотирлари билан бўлишган.

Унинг Би-би-сига айтишича, Ғазога ёқилги киритишларига изн беришини сўраб, Исроилга мурожаат қилишган.

Аммо, маълум бўлишича, Исроил бу ишнинг хавфли эканини айтиб, ўзларига рад жавобини берган.

Исроил

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Исроилнинг иддао қилишича, ўтган бир ҳафта ичида ўзларига қарши 3 мингдан зиёд ракета отилган

Агар, ғазолик мулозимларнинг ҳисоб-китобларига таянилса, Исроилнинг якшанба кунги ҳаво ҳужумларида 42 киши қурбон бўлган.

Қурбонларнинг ярмидан кўпини эса, аёллар ва болалар ташкил этишади.

Ўтган душанба кунидан буён Исроил томони берган жами талафотлар сони 10 тага етган.

Улардан икки нафарининг болалар экани айтилади.

Шу вақт оралиғида Ғазода ўлдирилганларнинг умумий сони 188 кишига чиққан.

1200 дан ортиқ одам яраланган.

Исроил Ғазодаги қурбонларнинг ўнлаби жангарилар эканини иддао қилмоқда.

Бу яқин орадаги оташкесин эҳтимоли эса, ҳақиқатдан йироқ кўринади.

Исроил Бош вазирининг баён қилишича, "ҳужумлари шиддат" билан давом этмоқда ва ҳали яна узоққа чўзилиши мумкин.

Мавжуд вазият Европа Иттифоқининг ҳам диққат-марказида.

Иттифоқ Ташқи ишлар вазирлари эрта, сешанба куни бу хусусда йиғилишмоқчи.

Томонларни "зўравонликларга ҳозирнинг ўзида чек қўйиш"га ундашмоқчи.

"Қонли якшанба" - қисқача фоторепортаж ўрнида:

Ғазо Бўлгаси

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Исроилнинг ҳаво ҳужумларида вайрон бўлган бинолар остидан жасадлар олиб чиқилмоқда
Ғазо Бўлгаси

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Исроил Ҳамасни тинч аҳолидан жонли қалқон сифатида фойдаланишда айбламоқда
Исроил

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Исроилнинг Сдерот шаҳрида Ҳамаснинг янги ракета ҳужумидан огоҳлик янграмоқда
Ғазо Бўлгаси

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ғазодан отилган ракеталар тунги осмонни ёритмоқда
Исроил

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ғазо Исроилнинг янги ҳаво ҳужумлари гирдобида
Ғарбий Соҳил

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Исроил кучлари Ғарбий Соҳилдаги намойишчилар билан ҳам тўқнашишган

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek