Мусобақа етишмадими ё Ўзбекистон президентлик сайлови ҳақида ким нима демоқда? O‘zbekiston Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, .
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг кузатувчилари 9 июлдаги Ўзбекистондаги президентлик сайлови ҳақидаги дастлабки хулосалари билан ўртоқлашдилар.
Тошкентда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) сайловни ёритиш миссияси раҳбарлари матбуот анжумани уюштирдилар, журналистлар ва фаолларнинг саволларига жавоб қайтардилар.
Миссия раҳбари Урсула Гачек сайловга баҳо беришда қандай йўл-йўриқларга таянишлари ҳақида сўзлаб берди.
Алоқадор мавзулар:
Бу гал Ўзбекистон президентлик сайловини ЕХҲТ ДИИҲБнинг 280 ортиқ кузатувчиси кузатган ва миссиянинг тўла хулосаси яқин кунларда эълон этилиши хабар қилинди.
Сайловдан кейин мамлакатда қандай ўзгаришлари бўлиши эса Президент Мирзиёевга боғлиқ бўлиши айтилмоқда:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост

Сурат манбаси, .
Ўзининг дастлабки хулосасида миссия Ўзбекистон расмийлари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг олдинги тавсияларини инобатга олганлари ва бу сайлов жараёнини яхшилаганини қайд этди.
Миссияга кўра, овоз бериш жараёни техник жиҳатдан жуда яхши ташкиллаштирилган.
Бироқ миссияга кўра, бу сайлов "асл мусобақа етишмайдиган сиёсий муҳитда" бўлиб ўтган.
ЕХҲТга кўра, Ўзбекистонда "фундаментал эркинликлар ва ҳуқуқлар чекланганича қолмоқда".
Ташкилот шундай бир шароитда президентликка номзодлар ўз сайловолди кампаниясини эркин юритган, деб таъкидлади.
"Суст кампанияда сайловчилар билан мазмунли мулоқот камлик қилди ва номзодлар муқобил сиёсий қарашларни тақдим этишдан ўзларини тийдилар" деб ҳисоблайди европалик кузатувчилар.
ЕХҲТ Ўзбекистонда фуқаролик жамиятига сайлов жараёнларида тўлақонли иштирок этишлари йўлидаги чекловларни олиб ташлашга чақирди.

Сурат манбаси, .
Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссиясининг илк натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев жами сайловчиларнинг 87,05 фоиз овозини тўплаб ғалаба қилган.
Президент Мирзиёев Хитой Президенти Ши Жинпинг, Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдоған, Россия Президенти Владимир Путин ва бошқа раҳбарлардан сайловдаги ғалабаси муносабати билан табрикларни қабул қилган.
Президент Мирзиёев ўзининг сайловолди кампаниясида иқтисодиёт ва маорифга урғу берди.
У Ялпи Ички маҳсулотни икки баробар ошириш, 160 миллиард долларга етказишга ваъда берди.
Сайлов арафасида Ўзбекистонда сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият салбий томонга ўзгаргани, маҳаллий журналистлар ва фаоллар ўз-ўзини цензура қилиши кучайгани ҳақида хабарлар чиқди. Айримлар буни 2023 йил апрелидаги референдум ва муддатидан олдинги президентлик сайлови билан боғладилар.

https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002
















