Ўзбекистон: Жамият эркинлашиши умидлари Мирзиёевга боғлиқ - Видео O‘zbekiston Dunyo Yangiliklar

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистонда 9 июлдаги президентлик сайлови олдидан баъзи оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти фаоллари "мурватлар қотирилгани" иддаолари билан чиқишган. Айримлар эса сайловдан кейин Ўзбекистонда "гайкаларни бўшатилар" деган умидда.

Жамиятни эркинлаштириш билан боғлиқ бу умидларнинг қанчалар рўёбга чиқиши Президент Мирзиёевга боғлиқ, дейди халқаро журналист Жоанна Лиллис.

Алоқадор мавзулар:

Марказий Осиёга ихтисослашган журналистнинг минтақа мамлакатлари ҳақидаги мақолалари Буюк Британиянинг Guardian, The Economist, Independent газеталари, Eurasianet, Foreign Policy ва POLITICO веб-саҳифаларида мунтазам эълон қилиб келинади.

Би-би-си олдинроқ Жоанна Лиллисга, Президент Мирзиёев нега муддатидан олдин сайлов эълон қилди, деган савол билан мурожаат қилганди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Жоанна Лиллис: Президент Мирзиёев, конституциявий ислоҳотлардан кейин мандатини янгилаш зарурлигини айтди, у ҳокимиятда қолиш ёки қолмаслиги борасида халқ қарор қабул қилиши лозим, деди. Мирзиёевга қарши турадиган реал мухолифат бўлмагани учун ҳам бу сайлов қарори бошқа хулосаларга ҳам ундайди.

Бундай қарорга келинишига бошқа омиллар ҳам туртки берган бўлиши мумкин. Менинг назаримда, Мирзиёев сайловни муддати тугайдиган 2026 йили эмас, ҳозир ўтказишга қарор қилди. Бундан кўзланган муддао - сиёсий вазиятни ўз назоратида ушлаб туриш. Чунки ҳозирги сиёсий вазиятни узоқ муддатга солиштирганда башорат қилиш мумкин, деб баҳолаш мумкин.

Бунда ўтган йилги зўравонликлардан кейин Қорақалпоғистонда сақланиб қолаётган таранглик инобатга олинган бўлиши мумкин.

Шунингдек, Украинадаги уруш туфайли геосиёсий вазият ҳам жуда башорат қилиб бўлмас бўлиб турипти. Шунинг учун ҳам Президент Мирзиёев сайловни ҳозир ўтказиб олиб, сайлов билан боғлиқ масалаларни 7 йил нарига суриб туришни афзал билди, деган фикрдаман.

Би-би-си: Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро институтлар мустақил Ўзбекистон тарихидаги бирорта сайловни эркин ва адолатли деб топгани йўқ. Бунинг асосий сабаби нимада?

Жоанна Лиллис: Агар сайловни кузатадиган энг ишончли халқаро ташкилотлар хулосаларидан келиб чиқилса ҳам дунёдаги бирор бир мамлакат сайловини тўлақонли эркин ва адолатли деб атаб бўлмайди. Сабаби шуки, расмийлар назоратни ушлаб туришни истайдилар. Мухолифатдан қўрққан мамлакатларнинг расмийлари эркин сайлов ўтказмайдилар, дейиш тўғрироқ бўлади. Улар мухолифат бўлишини хоҳламайдилар, мухолифат жамиятда ўзгача фикрларни пайдо қилишини истамайдилар. Ҳозир Президент Мирзиёев сиёсий кун тартибни назорат қилаяпти, дейиш ҳақиқатга тўғри келади. Мен яқинда Ўзбекистонда бўлиб қайтдим. Одамлар билан суҳбатлашар экансиз, у машҳур эканига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу ерда у муқобил сиёсатчиларга йўл бермаганини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз. Унинг машҳурлиги бир манбаси - инсонлар ўзлари учун муқобил нуқтаи назарни кашф қилолмаганларида. Эркин сайлов ўтказмаслик бош сабаби - назоратни қўлдан бермаслик истаги. Ҳамма нарсани ўз назоратида ушлаш - авторитар тизимларга хос тенденция. Мен авторитар мамлакатларда кўрадиганим умумий жиҳат шуки, ҳокимият омма ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида тасаввурга эга эмаслар. Чунки оммага ўз фикрини ифода этиш каналлари тўсилган. Ўзбекистон мисолида оладиган бўлсак, ижтимоий тармоқлар анча машҳур ва одамлар у ерда ўз муносабатларини билдиришади ҳам. Бошқа томондан, улар ўзини ўзи цензура қилишга ҳам мажбурлар. Матбуот ҳам ўзини цензура қилаяпти. Кўп журналистлар менга яқинда "ўз ўзини цензура қилиш яна мамлакатга қайтди" деб айтишди. Бу эса ҳукуматга халқнинг асл кайфиятидан хабардор бўлишни қийинлаштиради. Бунинг ёрқин мисолини биз ўтган ёзда Қорақалпоғистонда кўрдик. Расмийлар Қорақалпоғистон мухторияти билан боғлиқ ғазаб қайси томонга қараб кетиши ҳақида тасаввурга ҳам эга бўлмаганлар. Бошқарувчилар билан қўл остидагилар ўртасида боғлиқлик йўқлиги барча авторитар тузумларга хос муаммодир.

Би-би-си: Президентлик сайловидан кейин Ўзбекистон қандай бўлади? Жамият эркинлашиши истиқболи қандай?

Жоанна Лиллис:Табиийки, мен Ўзбекистонда суҳбатлашган инсонлар - журналистлар, фуқаролик жамияти фаоллари "балки Президент Мирзиёев сайловдан кейин мурватларни бўшатар" деб умид қилишмоқда. Матбуот ва фуқаролик жамиятида кўп одамлар "гайкалар қотирилгани"ни қайд этишди. Блогерлар ҳибсга олинди, қамоққа ташланди. Матбуот ва ижтимоий тармоқлар устидан назорат кучайтирилгани кузатилди. Бунга сабаб, апрелдаги конституциявий референдум ва президентлик сайлови, деб кўрилади. Президент Мирзиёев ўз ҳокимиятини кейинги 7 йилга мустаҳкамлаб олганидан кейин "гайкалар бўшатилар" деган умид бор. Мен бу борада башорат қилолмайман. Жамият эркинлашиши билан боғлиқ бу умидларнинг қанчалар рўёбга чиқиши Президент Мирзиёевга боғлиқ.

BBC

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002