Янги Ўзбекистон эскича сайлов ўтказаяптими? O'zbekiston Saylov-2021

Президент сайлови
Eurasianet сайти мақоласидан скриншот

Сурат манбаси, Eurasianet

Ўзбекистондаги президентлик сайлови арафасида нуфузли Economist ва Eurasianet нашрлари овоз беришга тайёргарлик ва сайлов жараёнлари таҳлилига бағишланган мақолалар эълон қилишди.

Журнал илгари Ўзбекистоннинг номи ёмонотлиқ бўлганини эслатаркан, бу мамлакат болалар ва катта ёшдагилар пахта даласига мажбурий меҳнатга чиққани, намойишчилар отиб ўлдирилгани, қамоқхоналарда эса тутқунлар қийноқларга солингани билан танилганини ёдга олади.

Президент Каримов ўлимидан кейин ҳокимиятга келган Шавкат Мирзиёев 35 миллионлик Ўзбекистон халқини ҳам, дунёни ҳам ўзгаришлар йўлини танлагани билан ҳайратлантирди, деб ёзилади мақолада.

"Мажбурий меҳнат кескин камайди, мамлакатнинг ёмонотлиқ бўлиб машҳурлашган қамоқхонаси ёпилди, улкан пахта соҳасидаги Совет замонига хос режалаштиришга якун ясалди, фуқароларнинг яшаш ва ҳаракатланишига бўлган қаттиқ чекловлар бекор қилинди" деб ёзади нашр.

Бироқ мақола сайловни "бир кишилик, бир овозли демократиянинг намойиши" деб таърифлайди.

Ўзбекистон: Сайлов 2021

Президент сайлов кампанияси бошланди

Image copyright by President.UZ

Сайлов кампаниясининг расмий бошланиши. Ўз номзодини муваффақиятли рўйхатдан ўтказган сиёсий партияга давлат бюджетидан кампания мақсадлари учун 3,1 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳар бир партия Олий Мажлисда эгаллаган ўрни учун давлатдан оладиган йиллик маблағ устига қўшиладиган маблағдир.

ЕХҲТ кузатувчилари Ўзбекистонга келишди

Image copyright by GETTY Images

ЕХҲТ мамлакат бўйлаб 28 узоқ муддатли кузатувчи жойлаштиради

Мамлакат бўйлаб узоқ муддатли кузатувчиларнинг жойлаштирилиши

Ирландиялик сиёсатчи Еоган Мёрфи раҳбарлигидаги кузатувчилар ҳайъати сайлов жараёнига боғлиқ турли жараёнларни кузатиб боради. Буларга овоз берувчилар ва номзодларни рўйхатдан ўтказиш, кампанияни молиялаш, оммавий ахборот воситаларида ёритилиши, жойлардаги сайлов комиссияларининг фаолияти ва бошқалар киради.

Сайловчиларни рўйхатга олиш

Image copyright by GETTY Images

Фуқаролар ўзларининг овоз беришга тааллуқли ҳужжатларини онлайн ҳамда сайлови кунидан 15 кун илгари бевосита сайлов участкасининг ўзида текшира оладилар.

Сайлов кампаниясининг сўнгги куни

Сайловолди кампанияси расман овоз беришдан бир кун олдинги “сукут куни”да якунига етади. Овоз бериш куни барча сайлов тадбирлари тақиқланган.

Овоз бериш куни

Image copyright by GETTY

Овоз бериш маҳаллий вақт билан xx:xx да бошланади. Расман рўйхатга олинган 20,5 миллион сайловчи беш номзоддан бирини танлайдилар. Жорий Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йилги президентлик сайловида қонуний сайловчиларнинг 88,6 фоизи овозини қўлга киритиб ғолиб бўлган эди.

Иккинчи давра сайлов - эҳтимолий

Image copyright by GETTY

Агар ҳеч бир номзод кўпчилик овозни эгаллай олмаса, энг кўп овоз олган икки номзод ўртасида бир ой ичида иккинчи давра сайлов ўтади.

Президентликка номзодлар

Eurasianet мақоласи эса "Янги Ўзбекистон эски услубдаги сайлов ўтказаяпти" деб номланади.

Унда Бухоро, Қашқадарё ва Қорақалпоғистондаги овоз берувчиларнинг сайлов, номзодлар ҳақидаги фикрлари берилган.

Шунингдек, унда Ўзбекистон раҳбарияти мухолиф номзодларнинг сайловда иштирок этишига йўл бермагани ҳақидаги мулоҳазалар ўрин олган.

"Бунинг илдизи - ҳокимиятни йўқотишдан патологик қўрқув" деб айтган ўз номи ошкор этилишини истамаган тошкентлик сиёсий таҳлилчилардан бири.

Сайловолди кампаниясида бевосита номзодлар ўртасида теледебат ташкил этилмагани, президентликка номзодлар вакилларининг телевизион чиқишлари фақат қоғоздаги матнни ўқиб бериш билан чеклангани, вакилларни рус тилига таржима қилаётган телевидение таржимони эса қўлига берилган таржима матнларини адаштириб қўйгани Ўзбекистон маҳаллий нашрларида ҳам танқид қилинганини ёзган Eurasianet.

Президент сайлови

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek