Ўзбекистон: Газ узилгани боис одамлар ишсиз қолдилар - Видео O'zbekiston Dunyo Yangiliklar

Фарғонадаги норозилик

Сурат манбаси, Facebook/Olimjon Haydarov

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Табиий газ таъминотидан узилгани оқибатида Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида жойлашган "Шўрсув" кичик саноат зонаси ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг кўп сондаги ишчилари иш ва маошсиз қолдилар.

Кичик саноат зонасида асосан ғишт, оҳак, цемент ва гипс каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади, бу корхоналар фаолияти учун табиий газ зарур.

Қиш мавсумида аҳолининг уйларини иситиш ва овқатланишини устувор йўналиш деб билан Ўзбекистон ҳукумати совуқ кунларда иссиқхоналар, газ қуйиш шохобчалари, ғишт ёки оҳак цехларини табиий газ таъминотидан узишга қарор қилган.

Rasmiy javob

Алоқадор мавзулар:

Бироқ "Шўрсув" кичик саноат зонасида жойлашган корхоналарнинг ходимлари айтишларича, Фарғона вилояти ҳудудий газ идораси раҳбарлари ўзбошимчалик қилмоқдалар, Вазирлар Маҳкамаси қарорида экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни табиий газдан узмаслик кўзда тутилган бўлса-да, 90 фоизи қўшма корхона ёки хорижга маҳсулот сотаётган корхоналарнинг фаолиятини тўхташга мажбур қилганлар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Ҳудудгаз Фарғона" ташкилоти ҳозирги оғир шароитда энг аввало табиий газга ўта муҳтожларни газ билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарини вақтинча кўмирга ўтиш қарори олинганини хабар қилди.

"Бундай ҳолатда биринчи навбатда ижтимоий соҳа объектлари жумладан мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, тиббиёт муассасаларини табиий газ билан таъминлашда босимни барқарор ушлаб туриш учун қилинаётган вақтинчалик чоралар ҳисобланади", дейилади "Ҳудудгаз Фарғона" тарқатган баёнотда.

"Ҳудудгаз Фарғона"га кўра, "10 000 киши ишсиз қолгани" ҳақидаги хабар нотўғри.

Аммо на "Ҳудудгаз Фарғона", на Фарғона вилояти ҳокимлиги ва на телефон гўшагини кўтарган Ўзбекистон тумани ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари Би-би-сининг "Шўрсув" кичик саноат корхонасидаги корхоналар ва бу корхоналарда банд бўлган аҳоли сони ҳақидаги саволларига жавоб бердилар.

Ҳолбуки, яқинда ҳам маҳаллий матбуотда "Шўрсув" зонаси янги иш ўринлари ташкил этаётган намунали ҳудуд сифатида тақдим этилган мақолалар чоп қилинган эди.

Бутун республикада электр, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммолар бўй кўрсатиши ортидан расмий минбарлардан аҳоли ёки бизнес эгаларининг ўзлари айбдор эканликлари, исрофгарчиликка йўл қўйилаётгани, бу аҳволдан норози бўлишнинг оқибати ёмонлиги ҳақида гапирила бошлангани ҳам кузатилаяпти.

6 декабрь куни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов сўнгги кунлардаги вазият туфайли юзага келган саволларга жавоб қайтарган, у ҳаво ҳарорати пасайган кунларда газ ва электр таъминотида чекловлар жорий этилмаса, катта талофат бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Шу йил январида Ўзбекистонда электр эҳтиёжи ишлаб чиқариш қувватидан ортиб кетгани оқибатида блекаут рўй берган, электр узилиши нафақат Ўзбекистон, балки Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам рўй берганди.

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek