Кранчи Мафтуна нега солиқдаги ишини ташлаб Россияда ишлаяпти? 100 аёл. Ўзбекистон, Россия, мигрантлар - video Rossiya migrant

Фарғоналик Мафтуна 36 ёшда. У олий маълумотли, Фарғонада солиқ идораларининг бирида ишлаган. Спортнинг кураш ва таэквондо турлари билан шуғулланиб, мусобақаларда ҳам қатнашган.
Ҳозирда Москвадаги қурилиш иншоотларининг бирида автокран бошқарувчиси бўлиб ишлайди.
Москвага келганига 3 йил бўлган Мафтунанинг қурилишга ишга кириш ҳам осон бўлмаганини айтади.
Мафтуна Саидаҳмедованинг кран ичидаги ва ташқарисидаги ҳаёти билан танишамиз.
Алоқадор мавзулар:
Би-би-сининг 100 аёл лойиҳаси ҳар йили дунё бўйлаб энг таниқли, илғор ва илдам 100 аёлни танлаб олади. Уларнинг муваффақият сирлари ва қилаётган илҳомбахш ишларини бошқалар билан ўртоқлашади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Мафтуна қишин-ёзин 80 метр баландликда ишлайди. Унинг автокранига чиқиш ҳам осонмас.
- Зинани ҳар бир поғонаси ўз ҳажмидан 2-3 баробар кўп музлайди. Сирпанчиқ. Бундай пайтда кранга чиқиш учун қўлингизни кучига таянишингиз керак бўлади, - дейди Мафтуна.
Муҳожир аёлнинг бугунги ҳаёт тарзи бир хилда кечаяпти: бир сутка иш, бир сутка дам.
Бир кечаю кундуз автокрандан тушмайдиган Мафтуна техника ичида ўзига шароит қилиб олган.

Собиқ спортчи бўш вақтида спортзалга қатнайди.

Сурат манбаси, courtesy
У мусофирликдаги ҳаётидан мамнунми?
Балки Россияга келмаганида балки яхши солиқчи бўлиши мумкинмиди?
Мафтунанинг ўйю кечинмалари, ҳаётини бироз билиш учун видеолавҳамизни кўринг.


BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















