Ўзбекистон: Сариқ сабзи ва ош яна қанча қимматлайди? Ўзбеклар ва дунё video dunyo O‘zbekiston iqlim o‘zgarishi yangiliklar

Ўзбек палови

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Палов бу йил мамлакатнинг катта шаҳарларида ҳатто 30 фоизгача қимматлагани айтилмоқда
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Глобал иқлим инқирози Ўзбекистонда сариқ сабзига таъсир қилди.

Сариқ сабзининг ҳосили бу йил яхши бўлмади.

Оқибатда мамлакат бозорларида сариқ сабзи қимматлади.

Айнан сариқ сабзи паловнинг энг муҳим масаллиғи бўлади.

Ўзбекларнинг тўй-таъзияси эса, паловсиз ўтмайди.

Палов уларнинг кундалик ҳаётида ҳам муҳим таом ҳисобланади.

Буёғи нима бўлади?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Муҳим:

Алоқадор мавзулар:

Ўзбек палови

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат тагсўзи, Ўзбекларнинг тўй-таъзияси паловсиз ўтмайди

Ўзбек жамиятини, тўғриси, паловсиз тасаввур қилиш қийин.Бироқ палов бу йил мамлакатнинг катта шаҳарларида ҳатто 30 фоизгача қимматлагани айтилмоқда.

Бунга сабаб - ошнинг муҳим масаллиғи - сариқ сабзи нархи ошгани.

Маҳаллий деҳқонлар ҳосил кам бўлганидан нолишади.

"Иқлим иссиқ келди. Шу сабаб ҳосилдорлик кам бўлди. Нархи ҳам ошиб кетди", - дейди сабзи етиштириш билан шуғулланувчи фермер Мухтор Газатов.

Ўзбекистон бозори

Сурат манбаси, Screenshot

Ўзбек ошхонаси учун сабзи ҳам худди пиёз, картошка, ёғ, гуруч ва ун қаторида катта ўрин тутади.

Булардан биронтасининг тақчиллиги уйда ҳам, тўйда ҳам сезилади. Айни дамда, сариқ сабзи нархи ошгани фақатгина ҳосил камлигига боғлиқ эмаслиги ҳам айтилади.

"Ўзбекистонда сабзи нархи ўтган йилдагисидан 2-3 баравар юқори. Бунинг иккита сабаби бор. Биринчидан, сабзи Россия, Беларусь ва Қозоғистонда ҳам қимматлашди. У ерларда ёмон об-ҳаво ва экин майдонларининг қисқариб кетгани сабзи ҳосилига таъсир қилди. Бу давлатлар бозорлари эса, бир-бирига боғлиқ. Иккинчи сабаби - айнан ноқулай шарт-шароит туфайли Ўзбекистонда ҳам бу йил сабзи яхши бўлмади", - дейди East Fruit таҳлил маркази эксперти Наврўз Хуррамов.

Ош маркази

Сурат манбаси, Screenshot

Сабзи қимматлагани ва унинг ортидан ош нархининг ҳам ошгани сўнгги пайтларда ўзбек тилли ижтимоий тармоқларда асосий муҳокама мавзуларидан бирига айланган.

Шунга қарамай, баъзи ошпазлар иложи борича паловни арзонроқ сотишга интилишаётганини айтишади.

Паловчи ошпаз

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, "... Халқ еяётган, олаётган нарсасига рози бўлиши керак. Хурсанд, рози бўлиб чиқиб кетса, яхши бўлади..."

"Сабзи-пабзи дейсизу, мен ўша эски нарх бўйича савдо қилавердим. Барибир хўрандаларни қочириш керак эмас. Халққа элдек қараб, иш қилавериш лозим. Халқ еяётган, олаётган нарсасига рози бўлиши керак. Хурсанд, рози бўлиб чиқиб кетса, яхши бўлади", - дейди ўзбекистонлик паловчи ошпаз Абдураҳим Мирзаев.

Ўзбекистон минтақанинг аҳолиси энг йирик давлати бўлади.

Расмий ҳисоб-китобларда бугун ўзбекистонликларнинг сони 35 миллиондан ортади.

Ўзбекистон иқтисоди кўпроқ қишлоқ хўжалигига асосланган.

Аҳолисининг аксарияти ҳам чекка қишлоқ ҳудудларида яшайди.

Мамлакатда камбағаллик ва ишсизлик анчайин кенг тарқалган.

Кўпчиликнинг тирикчилиги четдаги меҳнат муҳожирлиги орқасидан ўтади.

Ўзбекистонда ҳам дунёнинг аксарият давлатларида бўлгани каби сўнгги йилларда энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ҳам изчил равишда ошиб бораётгани кузатилади.

Мамлакат азалдан четдан катта миқдорда ун ва ёғ келтирган.

Кейинги пайтларда хориждан картошка ва гўшт сотиб олиш ҳам ортмоқда.

Шундай ҳолатда маҳаллий сабзининг ҳам қимматлаши харид имконлари чекланган аҳолига янада оғир ботиши табиий.

Айниқса, бу кўпчиликнинг энг севимли таоми - ошнинг нархини ҳам ошириб юборса...

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek