Россия, мигрантлар: 10 йил ишлаб патентга бунча навбатни кўрмагандим O'zbekiston Rossiya yangiliklar

Миграция марказидаги навбат

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россиядаги миграция марказларида тирбандлик юзага келган. У ерда тўпланган ўзбекистонлик, тожикистонлик ва бошқа муҳожирлар марказга киришни соатлаб кутишмоқда. Навбат кутаётган мигрантлардан маҳаллий аҳоли шикоят ҳам қилган.

Бугун кира олмайманми, деб қўрқдим

Би-би-си Ўзбек хизмати суҳбатлашган ўзбекистонлик муҳожир аёл апрел ойининг сўнгги кунларида Москва вилоятидаги миграция марказига патент расмийлаштириш учун борганини айтди.

- Навбатлар катталигини эшитиб, сайтдан электрон навбат олишга харакат қилдим. 3-4 марта уриндим, аммо сайт ишламади. Таваккал қилиб бордим. Одам жуда кўп, навбат катта. Эшик олдидан автобус бекатигача чўзилиб кетган, - дейди мигрант аёл.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Самарқандлик муҳожирга кўра, хужжат расмийлаштиришга тўпланганларнинг катта қисми эркаклар, асосан ўзбекистонликлар ва тожикистонликлардир.

У қўлида ёш бола билан бўлгани учун марказ қўриқчилари навбатсиз киришини ва патент олиш учун лозим жараёнлардан ўтишини таъминлашган. Акс ҳолда, бир кунда навбат келиши имконсизлигини айтади.

"Бугун топшира оламайманми деб қўрқдим", дейди муҳожир.

Бу тирбандлик нима билан боғлиқ?

Патент учун навбатда турган мигрантлар

Сурат манбаси, Social media

Россияда карантин муносабати билан меҳнат муҳожирларининг ҳужжатларига берилган имтиёз даври тугамоқда. Мигрантлар 15 июнга қадар Россияда бўлиш мақомларини қонунийлаштиришлари лозим.

Россияда карантин чекловлари енгиллаштирилиб, қўшни мамлакатлар билан авиақатновларни очмоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Россияга ишлаш мақсадида кела бошлашди ва мамлакатдаги миграция қонунларига кўра, улар 1 ой ичида патент расмийлаштиришлари лозим.

Меҳнат патентини Россияда МДҲ давлатларидан фақат Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Украина, Молдова ва Абхазия фуқаролари олишга мажбур.

Миграция марказлари атрофида тўпланганларнинг катта қисми ўзбекистонлик ва тожикистонликлардир.

Улар орасида аёллар, ёш болалилар ва каттароқ ёшлилар хам бор

- Ёши каттароқ, 60 лардаги амаки ёнимга келиб бу ерга 3 кундан бери келиб кира олмаётганини айтди. Эрталаб соат 3 дан келиб навбатга ёзилаётган экан, - дейди самарқандлик муҳожир аёл.

Қизларимизга гап отишаяпти

Россия миграция марказида патент навбатида турган мигрантлар

Сурат манбаси, Social media

Миграция марказлари атрофидаги аҳоли марказга келган муҳожирларнинг атрофга чиқиндилар ташлаб кетаётгани, дарахтзорлар орасида хожатга чиқишаётгани, бу ердаги шовқин, мактабга бораётган қизларига гап отишаётгани, улардан ҳавотирда эканликларидан аллақачон шикоят қилишмоқда.

Ҳайдовчилар эса машиналарини қўйишга жой йўқлигидан нолишаяпти.

Миграция агентлиги маркази маъмурияти бу муаммолар тез орада ҳал бўлишини билдирди.

Шунингдек, аксарият мигрантлар куннинг айнан биринчи ярмида марказга келишлари ҳам катта тирбандликларга сабаб бўлаётганини таъкидлашди.

Ё тонгда ё кечга яқин

"Миграция марказларига патент расмийлаштириш ёки тайёр бўлган патентни олиш учун шанба-якшанба кунлари ҳам келиш мумкинлигини эслатаяпмиз. Марказ соат 8 дан 20 га қадар ишлайди. Тушдан кейин, кечга яқин тирбандлик нисбатан сийраклашади. Шу боис, хужжат учун тонгда ва кечки пайтлар келишни тавсия этамиз», дейди Москва Миграция маркази матбуот хизмати.

Аммо тайёр бўлган патентини олишга соат 15 дан кейин борган суҳбатдошимиз тушдан кейин ҳам тирбандликни кўрганини айтади.

- 10 йилдан буён Москвага келиб ишлайман. Патент олиш бошланганидан бери ҳар йили бу ерга келиб хужжат қиламан. Аммо ҳеч қачон бунчалик кўп одамни, катта навбатни кўрмагандим, - дейди мигрант аёл.

Марказ маъмуриятига кўра, миграция марказларида онлайн хизматлар бор, аммо тиббий кўрикдан ва рус тили имтихони каби патент олиш учун зарур бўлган жараёнларда мигрантлар шахсан иштирок этиши шарт.

Вақтинча яшаш рухсатномаси ва гувоҳномаси каби хужжатларга онлайн тарзда ҳам хужжат топшириш мумкин. Онлайн топширилган хужжатлар ўртача 10 кун ичида кўриб чиқилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek