Россия, мигрантлар, коронавирус: Отамнинг аҳволи оғирлашаяпти Koronavirus

Муҳиддин ва Ҳусниддин Арақуловлар

Сурат манбаси, Шахсий архивдан

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Коронавирус ва қанд касалликларига чалинган муҳожирнинг фарзанди отасини Ўзбекистонга жўнатиш учун консуллик ходимларига видеомурожаат йўллади.

Жиззахлик Ҳусниддин Арақулов Москва шаҳрида меҳнат муҳожирлигида. У отаси Муҳиддиннинг саломатлигидан ташвишланиб, Ўзбекистонга жўнатишга ҳаракат қилмоқда.

- Дадам 14 йилдан бери Москвада ишлаб, юртларига озми-кўпми ўз ҳиссаларини қўшганлар. Фарзандларини боқиб катта қилиш учун келгандилар. Ҳозирда аҳволлари оғир. Консуллик уларни ватанга қайтаришда ёрдам беришини сўрайман, - дейди мурожаатда Ҳусниддин.

Муҳожирга кўра, 61 ёшли Муҳиддин Арақулов қанд касаллиги билан оғриган. Қон босими ва бошқа белгилар билан саломатлиги ёмонлашиб шифокорга қатнаган. Уйга қайтиб даволаниши учун 17 апрель кунига "Ўзбекистон ҳаво йўллари" учоғига чипта ҳам олинган. Пандемия ортидан чегаралар ёпилгач, элчихона томонидан эълон қилинган чартер рейслар навбатига ҳам ёзилган.

Аммо шу орада Муҳиддин Арақуловда коронавирус белгилари топилади ва тиббий кўрикдан сўнг, касаллик тасдиқланиб даволаниш учун муҳожир шифохонага ётқазилади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

- Отамни навбатсиз кетишлари учун тўрт сабабимиз бор: ёшлари катта (61 ёш ўрта ёшга кирмайди), қўлимизда чипта бор, қанд касалликлари билан оғрияптилар. Илтимос, ёрдам беринглар, - дейди Ҳусниддин.

Муҳожир отасини Ўзбекистонга қайтарилиши учун консулликка кўп бора мурожаат қилгани, аммо натижа бўлмаётганини айтади.

- Борсам, "онлайн тартибда ишлаяпмиз", дейишади. Телеграмдан ёзсам, фақат кутинг, деган "қолип" жавоб келади. Охири Президент Мирзиёевга ёздик, аммо хатда отамнинг имзолари бўлмагани учун "хатингиз - аноним, хатингизга жавоб бермаймиз", деган жавобни олдик, - дейди Ҳусниддин.

Би-би-си Ўзбек хизмати Ҳусниддин Арақуловнинг мурожаати юзасидан расмий вакиллар билан боғланди. Манба кўрсатмаслик шарти билан изоҳ билдирган расмий шахс ушбу вазият билан танишиб чиқди ва бу мурожаатни қондиришнинг вақтинча имконсизлигини билдирди.

- Муҳиддин Арақулов айнан коронавирус касаллигига чалингани ва вирусни атрофдагиларга юқтириши эҳтимоли баландлиги боис, тўлиқ тузалмагунига қадар чартер рейс орқали Ўзбекистонга жўнатилиши кўриб чиқилмайди, - деди расмий Би-би-сига.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek