Коронавирус: Ўзбекистонда бешинчи ўлим, 83 ёшли бемор эса соғайди, президент ва карантин, рўзаи Рамазон қачон бошланади? – bbcuzbek.com дайжести, O’zbekiston, koronavirus

Prezident

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 6 дақ

Коронавирус: Ўзбекистонда бешинчи ўлим, 83 ёшли бемор эса соғайди, президент ва карантин, рўзаи Рамазон қачон бошланади? Четда энг кўп коронавирусга чалинганлар Россиядами? Ўзбекистон, минтақа ва дунёдаги сўнгги ўзгаришлар.

Ўзбекистон:

Шу соатларда олинган хабарларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган инсонлар сони яна биттага ортган - жаъми беш кишига етган.

Ҳаётдан кўз юмган сўнгги беморнинг 77 ёшли аёл киши экани айтилди. Ўлим ҳолати пойтахт Тошкентда қайд этилган.

Бугун ҳисобидан яна 21 та янги ҳолат аниқланган ва жаъми рақамлар 1490 тани ташкил этган.

Бир кунда умумий ҳисобда 85 кишида коронавирус аниқланган.

Ўзбекистонда глобал коронавирус пандемияси боис амалда бўлган кучайтирилган тартиб ва карантин режими 10 май кунига қадар узайтирилди.

Тартиб 24 март куни жорий этилган ва 20 апрелга қадар кучда бўлиши айтилганди.

Яқинда Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам ўзларида амалда бўлган фавқулодда вазият ҳолатини узайтиришга қарор қилишган.

Аммо ҳар икковлон ҳам бу галги якуний муҳлатни апрел ойи якунига қадар, деб белгилашган.

Беморлар ва соғайганлар

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар орасида етти нафар ҳали бир ёшга тўлмаган гўдакнинг борлиги ҳам маълум бўлган. Яна уч беморнинг бир ёшдан икки ёшгача бўлган бола экани айтилган.

Худди шу манзарада коронавирусдан соғайганлар сони ва сафи яна ортиб, кенгайиб бораётгани ҳам кўрилган.

Бир куннинг ўзида Ўзбекистоннинг ўнга яқин влоятидан шунга ўхшаш хабарлар олинган. Жаъми соғайганлар сони 185 кишига етган.

Аммо яна 90 мингдан ортиқ кишининг карантин остида қолаётгани ҳам маълум бўлган.

Масъуллар аввалроқ карантиндагилар бор экан, коронавирус ҳолларига оид рақамларнинг ортиши билан огоҳлантиришган.

Глобал пандемиянинг Ўзбекистонда қачон ўз чўққисига кўтарилиши ҳозирча маълум эмас. Ҳалича бунинг эҳтимолий санаси ҳам тилга олинмаган.

Ўзбекистонда коронавирус илк бор расман аниқланганига бир ойдан ошди.

Ўзбекистонда 83 ёшли ёшли чироқчилик онахоннинг коронавирусдан соғайгани бугун сарлавҳаларга чиққан янгилик бўлди.

Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбарининг ўзи шахсан ва алоҳида хабар қилди.

Онахоннинг сурати билан ўзининг Facebook саҳифасидаги акаунтида ҳам бўлишди:

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

BBC

Худди шу манзарада расмий Тошкент Россияда коронавирусга чалинган фуқароларига оид гап-сўзларга ойдинлик киритгандек бўлган:

Россия дунёнинг энг катта - миллионлаб сондаги ўзбекистонликлар меҳнат муҳожирлигида банд давлати бўлади.

Россиядан ташқаридаги ўзбекистонликлар сони ҳам бирнеча юз мингга нисбат берилади.

Глобал пандемия дунёнинг ўз забтига оларкан, айниқса, сўнгги кунларда кибер фазода Россияда бўлган Ўзбекистон фуқароларининг коронавирусга чалинишаётганига оид хабарларнинг сони ортган.

Россия эса, жорий пайтда коронавирус билан боғлиқ энг ёмон аҳвол кузатилаётган собиқ Шўро давлати бўлади.

Бугун, 18 апрелга келиб, Россияда коронавирус юқтирганларнинг жаъми сони 37 минг кишига яқинлашган. Расман 300 дан ортиқ ўлим ҳолати ҳам қайд этилган.

Кеча, жума куни Россияда илк бор Ўзбекистон фуқаросининг коронавирусдан вафот этганига оид хабар ҳам олинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча бу хусусда бирор бир расмий билдиришнома билан чиқмаган.

Россия: Ўзбек мигрантлари аҳволи ёмонлашмоқда. Ким ёрдам беради? O'zbekiston koronavirus

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Аммо бугун, 18 апрель куни вазирлик расман коронавирус аниқланган четдаги фуқароларига оид янги маълумотларни эълон қилган.

Ўтган ўн кундан ортиқроқ вақт ичида уларнинг сони уч баробардан ортиқроққа ошгани - жаъми 73 кишига етгани кўрилган.

7 апрель куни эълон қилинганидан фарқли тарзда, бу гал четда коронавирус юқтирганларнинг энг кўпи Россия ҳисобига тўғри келиши айтилган.

Расмий рақамларда уларнинг сони 42 кишини ташкил этгани кўрилган.

Россиядан кейинги ўринларни АҚШ, Қозоғистон ва Грецияда қайд этилган ҳолатлар эгаллаган.

Расмий Тошкент яна ниманинг ҳаракатида?

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Ўзбекистон тест-тизимлари ортидан, ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратлари сонини ҳам кўпайтириш ҳаракатида экандек кўринган.

Бунга Президент Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 17 апрель кунги топшириғи далолат қилган.

Ўзбекистон Президенти бундай аппаратлардан яна 2300 тасини сотиб олишни буюрган.

Пули Осиё Тараққиёт ва Жаҳон банки ҳисобидан бўлишини айтган. Унинг бу каби топшириғига айнан нима сабаб бўлгани маълум эмас.

Ўзбекистон Коронавирус инқирози даврида кўпроқ ташқи қарз олаётгани тўғрими? - BBC Uzbek O'zbekiston

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Бу аппарат ҳозир - глобал пандемия шароитида энг керак, аммо энг тақчил матоҳ бўлади.

Унинг аниқ қачон, кимдан сотиб олиниши ва Ўзбекистонга келтирилиши тафсилотлари очиқланмаган.

Бундан аввал Ўзбекистоннинг худди шунга ўхшаш аппаратдан 500 донасини Россияга буюртма бергани хабар қилинган.

Шундан қанча донаси Ўзбекистонга етказиб берилгани ҳозирча номаълум.

Ўзбекистон минтақада аҳолиси энг катта давлат бўлади. Фуқаролари сони расман 34 миллион кишидан ортади.

Орада айнан аҳолиси сони назарда тутилганда, ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратларнинг қанчалик етарли экани ҳам Ўзбекистон ичкариси ва ҳам ташқарисида журналистларнинг диққат-эътиборини ўзига тортган мавзулардан бири экани ҳам кўрилган.

Минтақада нима гап?

Qozog'iston

Сурат манбаси, official

Қозоғистон бугун ҳам Марказий Осиёда энг кўп коронавирус ҳоллари қайд этилаётган давлатлигича қолган.

Шу соатларда Қозоғистонда умумий рақамлар 1600 дан ошгани кўрилган.

Қозоғистонлик масъуллар куни-кеча мамлакат коронавирус чўққисига кўтарилиш босқичига кираётганини расман маълум қилишган.

Аниқланаётган коронавирус ҳолларининг жадал ортиб бораётганини буни далолат сифатида тилга олишган.

Коронавирусдан соғайган ва вафот этганлар сони бўйича ҳам энг юқори кўрсаткичлар ҳануз Қозоғистон ҳисобига тўғри келади.

Шу пайтгача жаъми 377 бемор тузалган. 17 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Президентлар ва карантин

Prezident

Сурат манбаси, official

Худди шу манзарада Қозоғистон Президентининг карантин шароитида бўш вақтини қандай ўтказаётгани ҳам маълум бўлган.

Instagram акаунтидаги постидан унинг китоб мутоаласи билан банд экани англашилган.

Аён бўлишича, Президент Тўқаев ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетган челленжга қизиқиб қолган.

Шунинг ўзи қатор минтақавий нашрлар эътиборини ўзига тортган хос мавзуга айланган.

Қозоғистонлик бокс юлдузи Геннадий Головкин ҳам ўзининг Instagram акаунтидаги пости билан эътиборни ўзига тортган.

Бокс афсонаси коронавирусдан вафот этган америкалик ҳакам Эдди Коттоннинг оиласига ўз ҳамдардлигини изҳор этган.

"Унинг ўлимидан чуқур қайғуда" экани ҳақида ёзган.

73 ёшли ҳакам ўз вақтида Геннадий Головкиннинг Мэттью Маклин билан жангини ҳам бошқарган.

Ўзбекистонда ҳам мухлислари озмунча бўлмаган Геннадий Головкин минтақани жаҳон рингларида намоён этиб келаётган энг номдор профессионал боксчилардан бири бўлади.

Мустақил Қозоғистоннинг биринчи Президенти - Элбоши ҳам унга қанчалик мухлислик қилгани кўпчиликка яхши аён.

Қирғизистон, коронавирус ва Рамазон

Makka

Сурат манбаси, official

Ўзбекистон ва Қозоғистонга қўшни Қирғизистонда ҳам бугун коронавирус ҳоллари ошган - жаъми рақамлар 500 дан ортган.

Худди шу манзарада Қирғизистон Мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар Кенгаши бу йил рўзанинг илк куни 24 апрель кунига тўғри келишини эълон қилган.

Аммо шунда ҳам, якуний қарорни янги чиққан Ойга қараб олишларини қўшимча қилишни ҳам унутмаган.

Ҳозирча қолган бирор бир Марказий Осиё давлатидан бунга ўхшаш хабар кўзга ташланмаган.

Лекин Қирғизистонда ҳам худди Ўзбекистондагиси каби мусулмонларга аллақачон оммавий ифторлардан тийилиш, "Таровиҳ" намозларини ҳам уйда ўқишлари айтилган.

Барчадан карантин тартиб-қоидаларига риоя этишлари сўралган.

Картошка, ун йўқ, бўлса, қиммат, бошимиз қотиб қолган - коронавирус ва Ўшдаги ҳаёт, koronavirus

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Ҳалича расман бирор бир коронавирус ҳолати қайд этилмаган ва бугун, 18 апрелдан бошлаб барча масжидлари эшигини қайта ёпган Тожикистон Президенти ҳам хос даъват ва баёнот билан чиққан.

Коронавирус ўзларида тарқалмаслиги учун ҳукумат қўлидан келган барча ишни қилишини айтган.

Одамларни дабдабали тадбирлар ва ортиқча сарф-харажатлардан қочишга ундаган.

Бу хусусда Тожикистон Бош прокуратураси илова барча масъул идораларга хос топшириқ ҳам берган.

Худди шу манзарада Россияда тожикистонлик илк меҳнат муҳожирининг коронавирусдан вафотига оид хабарлар бўй кўрсатган.

Бу ҳақда етакчи маҳаллий интернет нашрларидан бири бўлган Asia-Plus Тожикистоннинг Россиядаги элчихонасига таяниб, хабар берган.

Туркманистондан эса, шу пайтгача коронавирус ва у билан боғлиқ бирор бир янгилик кўзга ташланмаган.

Аммо расмий Ашхободнинг 25 апрелга режалаётган "Ахалтекин отлари" кунига ҳозирлик билан банд экани маълум бўлган.

Куни-кеча "карантин чораларини писанд билмаган" маслаҳатчи қизи танқидлар остида қолиб кетган АҚШ Президенти Доналд Трампнинг ўзи ҳам айрим штатлардаги чоралар ўта кескин, деган фикрида қатъий қолган. Бугун шу ҳақда қилган твитларини ҳимоя қилиб чиққан.

Америка Қўшма Штатлари ҳозир ҳам дунёнинг коронавирус билан боғлиқ энг ёмон аҳвол қайд этилаётган давлати бўлиб турибди.

Бугун у ерда жаъми ҳолатлар 710 минг кишидан ортган. Уларнинг 32 мингдан ортиқроғи аллақачон ҳаётдан кўз юмган.

Дунё бўйлаб сўнгги рақамлар эса, 2 миллион 200 ни ортда қолдирган.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek