Ўзбекистон-Россия: Заҳарланганлар расмий маълумотларни савол остига олишмоқда
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Уларнинг даъво қилишларича, Москва вилоятининг Котельники шаҳрида юз берган ҳодисада "50 га яқин ўзбекистонлик мигрант заҳарланган. Ўзларига тез тиббий ёрдам вақтида кўрсатилмаган. Бу эса, заҳарланганлардан бирининг вафот этиши билан якунланган".
Би-би-си Ўзбек Хизмати 17-18 август кунлари юз берган мазкур воқеа ортидан ҳануз касалхонада қолаётган жабрдийдалар айримлари билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.
(Москвадаги мухбиримиз Соҳиба Ҳайитбоева уюштирган бу видеосуҳбат тез орада барча платформаларимизда эътиборингизга ҳавола этилади).
Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги эса, кеча, сешанба, 21 август куни Россия томонининг расмий маълумотларини тасдиқлаган.
Вазирлик ҳам ўзининг расмий веб саҳифасида ҳодисада заҳарланганлар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонини 26 нафарга нисбат берган.
Йигирмадан ортиқ ўзбекистонлик мигрант ҳануз касалхонада қолаётганини маълум қилган.
Уларга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани ва ҳозирда аҳволлари яхшилаётганини билдирган.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вафот этган бир фуқаросини ортга олиб келиш учун тегишли чоралар кўраётганини қўшимча қилганди.
Ўзбекистон-Россия: янги санкцияларнинг рубль, сўм, мигрантлар - иқтисодга таъсири қандай бўлади?Ўзбекистон-Россия: Ўнлаб заҳарланган мигрант ҳануз касалхонада қолмоқда
Аммо, лекин, бироқ

Сурат манбаси, RIA NOVOSTI
Расмий хабарларга кўра, 26 нафар ўзбекистонлик 21 август куни тахминан соат 10:05 ларда касалхонага ётқизилган.
Улар 18 август куни Москва вилоятининг Котельники шаҳарчасида "овқатдан заҳарланишган".
Аммо расмий хабарда ўзбекистонлик мигрантларнинг ўша куни айнан нима истеъмол қилганликлари тафсилотлари келтирилмаган.
Уларнинг "BOES Construction" қурилиш ширкати ишчилари бўлишгани маълум қилинган.
Аммо Би-би-си Ўзбек Хизмати суҳбатлашишга муваффақ бўлган айрим жабрдийдалар умуман бошқача даъвода.
Уларнинг иддао қилишларича, "жаъми элликка яқин ўзбекистонлик мигрант заҳарланган".
"Ўзлари яшаётган ётоқхона-вагонетка маъмурлари тез ёрдамга оид сўровларини соатлаб беэътибор қолдиришган".
"Натижада заҳарланганлардан бири вафот этган".
"Фақат шундан кейингина ўзлари учун "Тез ёрдам" чақирилган".
"Аммо битта "Тез ёрдам" машинасида келган шифокорлар жасадни кўриб, қайтиб кетишган".
"Бошқа заҳарланган ўнлаб мигрантларнинг аҳволлари билан қизиқиб ҳам ўтиришмаган".
"Бундан ғазабга келган айрим мигрантлар ётоқхона-вагонетка комендантлари ва уларни тинчлантириш учун келган икки нафар турк иш берувчисини калтаклашган".
"Калтакланганлар"нинг ҳозирги аҳволи борасида расмий маълумотлар имконли эмас.
Би-би-си Ўзбек Хизмати жабрдийдаларнинг айни мазмундаги иддаоларига россиялик масъулларнинг муносабатларини ўрганиш ҳаракатида.
Маълум бўлишича, заҳарланиш ҳодисаси юзасидан кеча, 21 август куни расман жиноий иш очилган. Тергов жараёни ҳам бошлаб юборилган.
Расмий изоҳ...
Россия томонининг бу хусусдаги расмий хабарида айтилишича, заҳарланганлар аввалига уй шароитида ўзларини даволашга уринишган.
Барча ҳаракатлари самарасиз якунлангач, Котельники шаҳар Тез Тиббий ёрдам кўрсатиш марказига мурожаат қилишган.
Тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига етиб келган.
Заҳарланганлардан 24 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган.
Биттаси истисно қолган барчаси касалхонага ётқизилган.
Расман маълум қилинишича, заҳарланганлардан икки нафари даволанишдан бош тортган.
Аммо уларнинг нега бундай қилишгани сабаби тафсилотлари келтирилмаган.
Расмий хабарда ҳам бир ўзбекистонликнинг тиббий ёрдам етиб келгунига қадар ҳаётдан кўз юмгани айтилади.
Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги ўзининг расмий веб саҳифасида жабрланганлар барчасининг исм-шарифларини эълон қилган.
Вафот этган мигрантнинг Москва ўликхонасида сақланаётганини маълум қилган.
Жабрланганларга "Гастроэнтерит" - ошқозон ва ингичка ичак яллиғланиши ташхиси қўйилгани айтилган.
Янгидан янги тафсилотлар
Туркиянинг "BOES Construction" қурилиш ширкатида асосан ўзбекистонликлар меҳнат қилишган. Ишчиларнинг сони мингдан ортган.
Жабрдийдаларга кўра, ҳодиса юз берган пайтда қурилиш сатҳидаги мигрантларнинг сони 500 га яқин бўлган.
"Мигрантлардан элликка яқини жума, 17 август куни тушликка котлет танаввул қилгач, ўзларини нохуш ҳис қила бошлашган".
"Кечки овқатга берилган чучвара эса, уларнинг аҳволларини янада оғирлаштирган".
"Шанба, 18 август куни кечга қадар ошқозон оғриғидан шикоят қилганларга фақат доналаб ҳапдори берилган".
"Аммо бу дорилар уларга таъсир қилмаган".
Айримлари икки кунлаб ишга ҳам чиқа олишмаган.
"Худди ўша куни маҳаллий вақт билан кечки соат 21:00 лардан бошлаб, ўзлари учун "Тез ёрдам" чақиришларини сўрашган".
"Аммо заҳарланганлардан бири вафот этган тунги соат 23:00 га қадар бу сўровлари қондирилмаган".
Улар алал-оқибат ётоқхона-вагонеткага 7 та "Тез ёрдам" машинаси юборилишига муваффақ бўлишган.
"Ортиқча шов-шувнинг олдини олиш мақсадида, заҳарланганлар бир нечтадан қилиб, турли касалхоналарга олиб кетилган".
Жабрдийдаларнинг иддао қилишларича, "ўттиздан ортиқ ўзбекистонлик касалхонага ётқизилган".
BOES Construction қурилиш ширкати ходимига кўра, "ишчиларнинг алоҳида байрам тадбири чоғида, овқатга ўзларининг маҳсулотларини ишлатган пайтда заҳарланишганига оид маълумотлар бор".
Вакилнинг "Новости" ахборот агентлигига айтишича, "улар ўзларини нохуш ҳис этишаётганидан шикоят қилишган. Ишга чиқишмаган. Аммо касалхонага ётқизишни сўрашмаган".
"Ишчиларнинг аҳволлари ёмонлашгач, уларнинг ўзлари барча жабрдийдаларни зудлик билан касалхонага етказишган".
Ширкат вакили ўз ишчиларининг ейиш-ичишлари "кейтеринг" ёрдамида, уюшган тартибда амалга оширилишини ҳам қўшимча қилган.
Жабрдийдаларнинг шикоят қилишларича эса, ўзларига берилган овқатлар "ҳеч қачон яхши бўлмаган".
"Овқат сузиладиган идишларга қараб бўлмаган".
Россия ва мигрантлар
Россия энг катта сондаги Ўзбекистон фуқаролари меҳнат муҳожирлигида банд давлат бўлади.
Расман у ердаги ўзбекистонликларнинг сони бир миллиондан ортиши айтилади.
Маҳаллий кузатувчилар эса, уларнинг сонини бундан-да кўпроқ эканини тахмин этишади.
Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда, йилларки, асосан қурилиш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлиб келишади.
Би-би-си Ўзбек Хизмати мазкур хабарнинг янги тафсилотлари юзасидан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси билан ҳам боғланишга муваффақ бўлди.
Элчихона намояндасининг билдиришича, вакиллари кеча - 21 август куни жабрдийдалар ётган касалхоналарда бўлишган.
Аммо "уларнинг ҳеч биридан айни мазмундаги шикоят олишмаган".
Хабар тафсилотларини ўрганишда давом этмоқда.
Веб саҳифамизни кузатиб боринг.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek












