Россия: ‘Мигрантлар учун Қурбон Ҳайитининг ўзи бўлмайди...’
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Қурбон Ҳайити улар учун расман дам олиш куни, деб эълон қилинмаган.
Ҳайит намозини ўқиш учун албатта ишга ёлловчидан рухсат олишлари шарт бўлади.
Қурбонликни фақат махсус белгиланган жойлардагина қила олишади.
Сўнгги йилларда янгича қонунчиликлар сабаб, сарф-харажатлари кўпайган.
Шу боис, кўпчилиги қурбонлик учун жонлиқ сотиб олишга ҳам имконсиз.
Пулни тежаш мақсадида, ҳатто, ҳайитни уйда ҳам камтарони байрам қилиш билан кифояланишади.

Сурат манбаси, Getty Images
Энг катта сондаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари эса, айнан Россиянинг ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг сони биргина расмий ҳисоб-китобларнинг ўзида 1 миллиондан ортиши айтилади.
Бу меҳнат муҳожирлари ортга, Ўзбекистонга юбораётган пуллар миллиардлаб долларга баҳоланади.
Мазкур маблағлар, йилларки, Ўзбекистон иқтисодини ҳаракатлантириб турган асосий молиявий манбалардан бири бўлади.
Ўзбекистон учун "ижтимоий муҳофаза камари" вазифасини бажариб келади.
Ҳозир аҳолиси 33 миллионга яқинлашиб қолган Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик мусулмон давлати бўлади.
Россиядаги мигрантларининг сони бўйича Ўзбекистон учта хорижий давлатдан биттаси бўлади.
Би-би-си Ўзбек Хизмати Қурбон Ҳайити фазосини билиш учун Москвадан асли ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Зарнигор Омониллаева билан боғланди.












