"Танқидга тоқатли бўлинг, бундан Ўзбекистонга фойда"

Ўзбекистон Президентининг қизи Саида Мирзиёева ва журналист Анора Содиқ

Сурат манбаси, Facebook/Anora Sodiq

Сурат тагсўзи, Таниқли журналист Анора Содиқ Ўзбекистонда журналистларга босимлар ҳақида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёрдамчиси Саида Мирзиёевага гапириб бергани ҳақида ёзди.
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида Ўзбекистондаги сўз эркинлиги вазияти ёмонлашгани эълон қилинди, таниқли журналист Анора Содиқ журналистларга босимлар бўлаётгани ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага айтиб бергани ҳақида ёзди, "Дарё.уз" веб нашри амалдорларга танқид Ўзбекистон равнақи учун фойдали эканини эслатди.

3 май - Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан "Чегара билмас мухбирлар" халқаро ташкилоти анъанавий дунёдаги сўз эркинлиги аҳволига бағишланган ҳисоботини эълон қилди.

Алоқадор мавзулар

Бу йилги рўйхатда Ўзбекистон 180 мамлакат орасидан 148-ўринни эгаллаган, бу жой 2024 йилдаги рўйхатдаги ўрин бўлса-да, мамлакатдаги сўз эркинлиги аҳволи бир олдинги 37,27 дан 35,24 га тушди.

Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги рейтингдаги ўрни 137 да эди, бу охирги икки йилда мамлакатдаги матбуот эркинлиги аҳволи тобора ёмонлашаётганини англатади.

Iqtibos

Сурат манбаси, .

Daryo.uz веб-нашри инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов, собиқ парламент депутати Расул Кушербаев, блоггер ва иқтисодий таҳлилчи Отабек Бакировга қарши судга мурожаатларни муҳокама қилди, нега Ўзбекистонда танқидга тоқатсиз бўлиб борилаётганини таҳлил этишга уринди:

"Сўз эркинлиги мавзусида билдирилган ҳар қандай фикр танқидни тақозо этади. Танқид – келажак меваси деймиз, танқид бўлмаган жойда тараққиёт бўлмайди, деймиз. Танқиднинг жамият ва шахс ривожи учун фойдали тарафлари ҳақида айтадиган гапимиз кўп, аммо уни тўғри қабул қилишга келганда. . .

Бугун биз танқидни кўтара оляпмизми ё иллатлар ҳақида очиқ гапираётганларнинг "попугини пасайтириб" қўйишга уриняпмизми?"

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Таниқли журналист Анора Содиқ ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида шундай пост қолдирди:

"Саида Мирзиёевага журналистларга бўлаётган босимлар ва сунъий тўсиқлар остида қолган "Йил танлови" ҳақида гапирдим.

Ўзбекистонда аёл журналистларга босимлар кучли эканлиги, махсус троллар жамоаси борлиги, фаолларга қаттиқ ҳужум бўлаётганини айтдим. "Йил танлови"имизни ўтказишга ҳам сунъий тўсиқлар бўлгани ҳақида гапирдим. Саида Мирзиёева қаттиқ таажубда қолди. Демак, кўп нарса пастда юқорига етиб бормаган.

Менимча аёллар ҳуқуқлари ҳақида қайғурадиган Саида Мирзиёева аёл журналистлар, сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги тарафдорларига бефарқ бўлмайди.

Менинг назаримда прогрессив, очиқ сиёсат тарафдори бўлган ҳукумат вакили бу муаммони яхши тушунди.

Балки, Мирзиёева фаоллар билан алоҳида учрашув ҳам ташкил қилар. Ўйлайманки, очиқ, шаффоф сиёсат тарафдори бўлган лидерлар доим эркин матбуотни қўллайди.

Матбуот эркинлиги, журналистларга таҳдид биргина менга тегишли муаммо эмас. Журналистларни обрўсизлантириш, судьяларнинг ҳам бунга бефарқлиги матбуот эркинлигига жиддий зарба бермоқда. Ўзбекистоннинг миллий контенти бу троллар кампанияси бўлиши керак эмас. Интернетдаги фаолларга нисбатан бўлаётган ҳужум ва босимларни тўхтатиш керак. Бу кампания ортида турганлар қонун олдида жавоб берсин".

Анора Содиқ постига кўплаб муносабат билдирилди.

"Ўйлайманки бундан кейин ҳаммамиз бахтли бўлиб кетамиз", деб ёзди Мавлонбек Абдурахим Ўғли Аббос.

Shunchalik soddamisiz rostan?), дея савол берди Фейсбук фойдаланувчиси Sarvinoz İbrohim.

"Саида Мирзиёеванинг қилаётган ишлари таҳсинга сазовор. Умид қиламиз, медиамайдонда бўлаётган ноҳалол курашга адолатли якун ясайди", деб ёзди Sarvinoz Axmedova.

"Расмда ўзига хос чуқур маъно бор лекин)", деб ёзди Мухаммаджон Шерозий-Андижоний.

"Opa yaxshi, lekin atrofidagilar yomon. Aytganini qilmaydi))", деди Hayot Baxtiyor Öğli.

"Menimcha Anoraning gaplaridan ajablangan bo'lib so'ragan bo'lsa kerak "bu ishlar qaysi O'zbekistonda bo'ldi yangisidami eskisidami?" deb", деб ёзди Murodjon Mamadaliyev.

"Соддосизда. Сиз ишондингизми шунга мен эса йўқ. Чунки ҳозир интернетда журналист ва блогерларга бўлаётган босимлар, уларни асоссиз қамашлар кунда ёритилади, буларни президент қизи ўқимаслиги кўрмаслиги мумкин эмас", деб ёзди Рустамбек Тогаев.

"Анора Содиковаning bu postini mohirona diplomatik tilda yozgani tahsinga loyiq. Lekin Saida Mirziyoyevani diplomatiyasiga qoyil qolmasdan iloj yo'q: butun boshli xalqaro tashkilotlar aytib kelayotgan narsani, butun matbuot kunlab bong urgan narsalardan xabarsiz qolgan ekanini ishonch bilan gapirish har qanday diplomatning qo'lidan kelavermaydi", деб ёзди Фейсбук фойдаланувчиси Nuriddin Nizomiddin.