Ўзбек мигрантлар ҳаётини Россия қандай яхшилаши мумкин?

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон фуқароларининг Россияда ишга жойлашишларини осонлаштирувчи қонунга имзо чекди.
Унга кўра, ишчилар Ўзбекистондаёқ Россиядаги иш ўринлари бўйича маълумот олиш ва ишга тайёрланиш имконига эга бўладилар. Улар, шунингдек, эҳтимолий иш берувчи билан шартнома тузишлари ва имтиҳон топширишлари мумкин бўлади.
Аллақачон Россияда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирларга бунинг қандай фойдаси бор?
Москвадан Соҳиба Ҳайитбоева лавҳаси.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002












