Умри меҳнат муҳожирлигида ўтаётган ўзбеклар

Нурали 17 ёшидан бери Россияда

Сурат манбаси, BBCUZBEK

Сурат тагсўзи, Нурали 17 ёшидан бери Россияда

Бугунга қадар Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан Россияга иш излаб келаётган меҳнат муҳожирлари сони пасайгани йўқ.

Москва ва Москва вилоятининг ўзида уларнинг сони ўн минглабдир.

Россияга келгач, иш ва яшаш учун иссиқ жой топиш ҳам меҳнат муҳожирининг ўз зиммасида. Айни масалада омади чопганлар, чопмаганлар бор.

Бир хонадонда 30 дан ортиқ инсон яшаши, баъзи ҳолатларда эса, муҳожирлар ертўлаларда истиқомат қилишларига тўғри келиши ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Кузатувчилар вазиятни ўнглаш учун Россия ва меҳнат муҳожири келган мамлакат ўртасида сиёсий ечимга эҳтиёж борлигини таъкидлашади. Аммо ҳали ҳануз бу борада кўзга кўринарли қарорлар олинаётгани йўқ.

BBCUZBEK Москва вилоятида меҳнат муҳожирлари истиқомат қилувчи ётоқхоналардан бирига борган.

Ва у ерда яшовчи мигрантлар билан учрашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг