Афғонистон: Очлик болаларни ўлдираяпти - бир шифохонада 700 бола - Видео

Жалолобод шифохонасидаги очликдан силласи қуриган бола
Сурат тагсўзи, Етти ойлик Биби Ҳожира энди туғилган чақалоққа ўхшайди
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Охирги уч йил мобайнида Би-би-си ижодий жамоаси Афғонистондаги ўндан ортиқ шифохонани бориб кўриб, болаларнинг очликдан силласи қуриши, уларнинг ҳаётини асраб қолиш учун зарур дори-дармон билан боғлиқ вазият борган сари ёмонлашиб кетаётганининг гувоҳи бўлди.

Шундай шифохоналардан бири шарқий Нангарҳор вилоятидаги Жалолобод минтақавий шифохонаси.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Иқтибос

Сурат манбаси, .

Бу ерга етти ойлик чақалоғи Биби Ҳожирани олиб келган Амина аллақачон олти боласидан айрилган.

"Бу қиёматга ўхшайди. Ҳар боламнинг ўлаётганини кўраётганимда нималарни бошимдан ўтказганимни тасаввур қилоласизми?", сўрайди Амина.

Марҳум олти боласининг бирортаси ҳам уч ёшдан ўтолмаган, энди эса шифохона каравотининг ярмига тенг жойи ажратилган Биби Ҳожира ҳаёти учун курашмоқда.

"Болаларим қашшоқлик туфайли оламдан ўтаяпти. Уларга фақат қуруқ нон ва офтобда иситилган сув беролганман", дейди Амина.

Агар ўз вақтида даволанса, жуда кўп болаларнинг ҳаётини асраб қолиш мумкин эди.

Чақалоқ Умра ушбу тасвир олинганидан икки кун ўтиб вафот этди.

Сурат манбаси, BBC/Imogen Anderson

Сурат тагсўзи, Чақалоқ Умра ушбу тасвир олинганидан икки кун ўтиб вафот этди.

Биби Ҳожира бугун Афғонистонда тўйиб овқатланмаслик силласини қуритган 3,2 миллион боладан биридир.

3,2 миллионни тасаввур қилиш қийин, аммо бир шифохонанинг болалар бўлимидаги етти каравотга 18 чақалоқ ётқизилганини кўз олдига келтириш мушкул эмас ва бу манзара вақтинчалик эмас, Афғонистон шифохоналарида одатийга айланган вазият.

Бунинг сабаблари Афғонистоннинг бошидан ўтказган 40 йиллик уруши, ҳаддан зиёд қашшоқлик ва Толибон қудратга келганидан кейинги бир қатор омиллардир.

Агар Жаҳон Банки ва ЮНИСЕФ ташкилоти кўрсатаётган молиявий ёрдам бўлмаса, янада кўп бола ҳаётдан кўз юмиши мумкин эди.

"Агар бизда дори дармон, шароит ва ходимлар бўлганида биз янада кўп болаларнинг ҳаётини асраб қолган бўлардик. Ходимларимизнинг қатъияти кучли, биз чарчаш нималигини билмасдан ишлаймиз ва янада кўп ишлашга тайёрмиз", дейди доктор Искандар Ғани.

"Биз қашшоқлик ва тўйиб овқатланмаслик муаммоларини мерос қилиб олдик ва сув тошқинлари ҳамда иқлим ўзгаришига ўхшаган табиий офатлар аҳволни янада оғирлаштирди. Халқаро ҳамжамият инсонпарварлик кўмакларини кўпайтириши лозим. Улар инсонпарварлик ёрдамларини сиёсий ёки ички масалаларга боғламасликлари керак", деди Толибон ҳукумати сўзчиси ўринбосари Ҳамдуллоҳ Фитрат.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002