Очлик ва умидсизлик гирдобидаги Афғонистон - дунё, янгиликлар

Очлик ва умидсизлик гирдобидаги Афғонистон - дунё, янгиликлар
    • Author, Жерими Бовен
    • Role, Кобул

Афғонистонда жангу жадал якунланди ҳисоб.

Аммо озиқ-овқат топиш ва очликдан ўлмаслик учун кураш ҳамон давом этмоқда.

Кобул марказига юзлаб ишчилар ҳар тонг иш топиш умидида йиғилади.

Мамлакат иқтисоди фалаж ҳолатида.

Катта миқдорда хорижий ёрдамга қарам бу мамлакатда миллионлаб одамлар қашшоқлик яшайди.

Аксарият сўнгги йигирма йил ичида мамлакатга киритилган миллиардлаб доллар сармоя мулозимлар томонидан ўғирланган дея ғазабда.

"Мен кечадан бери бир бурда нон еганим йўқ, Худога қасам! Бой одамлар фақат ўзларини ўйлашади, камбағалларни эмас", дейди кобулликлардан бири.

Бошқа бири эса Америкадан Афғонистоннинг музлатилган пулларини қайтаришни сўрайди.

Озиқ-овқат нархлари ошиб бормоқда.

Тўйиб овқатланмаслик муаммоси Афғонистонда доим долзарб бўлган.

Уч яшар Муҳаммад ва унга ўхшаган жиддий касаллиги борлар учун Кобул болалар шифохонаси ишлаб турибди.

Аммо беморлар сони ошмоқда.

Очлик ва умидсизлик гирдобидаги Афғонистон - дунё, янгиликлар

Шифокорларнинг айтишича, бу вазиятга Жаҳон банкининг қарори сабаб бўлмоқда. Банк Толибон ғалабасидан кейин қишлоқ клиникаларини молиялаштиришни тўхтатишини маълум қилган.

Афғонистонда ҳаёт ҳеч қачон осон бўлмаган. Етти ойлик Муҳаммад Аббос онасининг тўртинчи тирик қолган фарзанди. Онаизорнинг яна олти фарзанди туғилганидан кейин кўп ўтмай вафот этган.

Даҳлиздаги бошқа аёллар сингари, у ҳам кимлигини ошкор қилишни истамайди.

Очлик ва умидсизлик гирдобидаги Афғонистон - дунё, янгиликлар

Афғонистонда бу одатий ҳол бўлишига қарамай, улар Толибон даврида янада эҳтиёткор бўлишни маъқул кўришади.

Толибон жангариларини Кобулнинг ҳар бурчагида кўриш мумкин.

Баъзи одамлар жанглар тугаши билан осойишталик ҳам барқарор бўлганини айтишади.

Кўпчилик учун бу барқарорлик қўрқувга асосланган.

Афғонларга ёрдам бермоқчи бўлган, лекин Толибон ва уларнинг сиёсатидан норози давлатлар қийин вазиятда қолган.

Одамларнинг пул топишлари, озиқ -овқат сотиб олишлари, оилаларига қарашлари учун Толибон давлатни самарали бошқариши керак.

Очлик ва умидсизлик гирдобидаги Афғонистон - дунё, янгиликлар

Толибонга қарши узоқ йиллар курашган Америка, Британия ва бошқа давлатлар учун собиқ рақибларининг яна бир ғалабаси қабул қилиб бўлмайдиган ҳолдир.

Шаҳардагилар ўтган қирқ йиллик уруш яралари ва даҳшатини унутишгани йўқ.

Бир оила Покистонга йўл олганини айтади.

Оиланинг боқувчиси ўқитувчи аёл эркакларга дарс бериб келган.

Очлик ва умидсизлик гирдобидаги Афғонистон - дунё, янгиликлар

У энди ишсиз қолди, қизининг ҳам ўқиши тугади.

Ватандан кетиш осон эмас.

"Мен жуда хафаман, кетишга қарор олган кунимдан бери ичим ёниб бормоқда. Аммо нима қила олардим? Биз қолсак… улар бизга мактабга бориб таълим олиш ёки ишлашга рухсат беришмайди. Мен очликка тоқат қиламан, аммо фарзандларимнинг оч қолишига чидай олмайман".

Порахўрлик урчиган, хориж ёрдамига қараб бу давлатда одамларнинг орзу-умидлари ҳам шунга яраша бўлган.

Афғонистондаги янги инқироз эса...озиқ-овқат, хавфсизлик ва умид билан боғлиқ. Булар бўлмаган тақдирда эса ғазаб ва аламзадалик авж олиши муқаррар.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek