Толибон Қуръонга қарши иш тутмоқдами? Исломий юртда нега аёллар таълими тақиқланди? Yangiliklar, Afg'oniston

Адела Кобул университети дарвозаси олдида норозилик пикети ўтказди - у 15 дақиқада тўхтатилди

Сурат манбаси, Adela

Сурат тагсўзи, Адела Кобул университети дарвозаси олдида норозилик пикети ўтказди - у 15 дақиқада тўхтатилди
    • Author, Нур Гул Шафақ
    • Role, Би-би-си
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

"Мен мутлақо қўрқмадим, чунки талабим адолатли деб ўйлайман", дейди 18 ёшли афғон қиз. Толибон аёлларга олий маълумот олишини тақиқлагани туфайли унинг орзулари барбод бўлган.

Келажаги йўқолиши эҳтимолидан ғазабланган аёл (хавфсизлиги учун исмини ўзгартирдик) Қуръон оятларини келтириб, Кобул университети олдида фавқулодда яккахон норозилик намойишини ўтказди.

25 декабрь, якшанба куни Адела университет дарвозаси олдида қўлида Қуръондан олинган - "Иқроъ" - «Ўқинг» сўзи ёзилган картонни ушлаб турарди. Исломга кўра бу сўз Аллоҳ томонидан Муҳаммад пайғамбарга ваҳий қилинган биринчи буйруқдир.

"Аллоҳ бизга билим олиш ҳуқуқини берди. Биз ҳақларимизни тортиб олмоқчи бўлган Толибондан эмас, Аллоҳдан қўрқишимиз керак", дейди у Би би сига.

Яккахон норозилик намойиши

"Улар намойишчиларга жуда ёмон муносабатда бўлишларини билардим. Уларни калтаклашади, қурол ишлатишади - уларга қарши электр шокеру сув замбаракларини қўллашади. Лекин барибир мен уларга қарши турдим ", дейди Адела Би би си Афғон хизматига берган интервьюсида.

Адела аёлларнинг таълим учун бўлаётган курашига кўпроқ афғон эркаклари қўшилишини истайди

Сурат манбаси, Adela

Сурат тагсўзи, Адела аёлларнинг таълим учун бўлаётган курашига кўпроқ афғон эркаклари қўшилишини истайди

"Аввалига улар мени жиддий қабул қилишмади. Кейинроқ қуролланганлардан бири кетишимни сўради".

Аввалига Адела кетишдан бош тортди ва ўз жойида турди, бироқ қўлидаги картон аста-секин атрофидаги қуролли қўриқчилар эътиборини тортди.

У плакатни маҳкам ушлаб, Толибон аъзосига мурожаат қилди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Мен ундан: "Ёзганларимни ўқий олмайсизми?" деб сўрадим.

У ҳеч нарса демади, шунинг учун Адела давом этди: "Сиз Аллоҳнинг каломини ўқий олмайсизми?»

Пайғамбар Муҳаммад (С.А.В)га тушган илк сўз "иқро" ёки "ўқи" эди.

Сурат манбаси, Adela

Сурат тагсўзи, Пайғамбар Муҳаммад (С.А.В)га тушган илк сўз "иқро" ёки "ўқи" эди.

«У жаҳли чиқиб, менга таҳдид қилди.»

Плакатни ундан тортиб олишди ва у ўзининг ёлғиз намойишидан тахминан 15 дақиқа ўтиб кетишга мажбур бўлди.

У норозилик билдираётган пайтда опаси таксида ўтириб, намойишни суратга ва видео тасвирга олган.

"Такси ҳайдовчиси Толибондан жуда қўрқиб кетган. Сўнг опамдан суратга олишни тўхтатишни илтимос қилган. Бирор муаммо чиқмасин деб, ундан машинадан тушишни сўраган".

Аёлларга қарши ортиб бораётган чекловлар

АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар шошилинч равишда олиб чиқилгач, Толибон 2021 йил августида Афғонистонда ҳокимиятга қайтди.

namoyishlar

Сурат манбаси, AFP

Келибоқ улар қизларнинг ўрта мактабларга боришини тақиқладилар. Шу йилнинг сентябрь ойида улар қизларнинг айрим фанлардан ўқишини тақиқлаб, уларга фақат ўз вилоятидаги университетларни танлашлари мумкинлигини айтишди.

20 декабрь куни улар халқаро қоралашларга сабаб бўлиб, аёлларга олий таълимни тақиқладилар, бир неча кундан кейин эса маҳаллий ва халқаро ноҳукумат ташкилотларда ишлашни ҳам тақиқладилар.

Ўшандан бери аёллар, айниқса, университет талабалари таълим тақиқланганидан норозилик билдиришмоқда.

Баъзилар Эрондаги сўнгги намойишларда оммалашган "Аёллар, ҳаёт, эркинлик" шиорини айтмоқда.

Ҳозирда тўрт факультетга аёллар раҳбарлик қиладиган Кобул университети расмийларининг Би би сига айтишича, эндиликда аёл профессорларнинг кампусга кириши тақиқланган.

Эркакларни чорлаш

Толибонга қарши бориш Адела каби аёллар учун осон эмас. У эркаклар ҳам худди шундай жасорат кўрсатишини хоҳлайди, лекин бу уларга қимматга тушади.

Снайпер ва ўқотар қуроли ушлаб олган Толибон аёлларнинг университетга киришига тўсқинлик қилмоқда

Сурат манбаси, Swaminathan Natarajan

Сурат тагсўзи, Снайпер ва ўқотар қуроли ушлаб олган Толибон аёлларнинг университетга киришига тўсқинлик қилмоқда

"Менинг намойишим пайтида бир йигит мени қўллаб-қувватлаш учун видеога олмоқчи бўлди. Уни қаттиқ калтаклашди", деб эслайди Адела.

Бир эркак профессор норозилик учун жонли теледастурда дипломини йиртиб ташлади ва, манбаларнинг Би би сига айтишича, 50 дан ортиқ университет профессорлари норозилик сифатида ишдан кетган.

Иш ташлаган ўқитувчининг Би би сига айтишича, у Толибон томонидан калтакланганидан кейин истеъфога чиқиш ҳақидаги хатини қайтариб олган.

Аммо Адела афғон эркакларининг бу курашга қўшилиши муҳим деб ҳисоблайди.

"Ҳозир Афғонистонда бизни қўллаб-қувватловчи эркаклар жуда кам. Эронда эркаклар ўз опа-сингилларини қўллаб-қувватлаб, аёллар ҳуқуқлари учун курашяпти. Агар биз ҳам биргаликда таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилсак, 100 фоиз муваффақиятга эришамиз".

Давомий қаршилик

Толибон ҳам ташқаридан босим остида, сешанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши қизлар ва аёлларнинг таълим олишини тақиқлаш "инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига ҳурматнинг емирилиб бораётганини англатади" деди.

ayollar

Сурат манбаси, Getty Images

Аммо Толибон етакчилари саросимага тушмаётган кўринади. Британиянинг The Guardian газетаси таълим вазири Нида Муҳаммад Надимдан иқтибос келтиришича, у қарорлар "устимизга атом бомбаси ташланганда ҳам" бекор қилинмаслигини айтган.

Адела ҳам худди шундай қатъиятли.

"Агар уча олмасам, югураман. Агар югура олмасам, секин қадамлар қўяман. Агар буни ҳам қила олмасам, эмаклаб кетаман. Лекин мен курашимни, қаршиликимни тўхтатмайман".

Унинг айтишича, у дўстларининг қўллаб-қувватлаши ишониши мумкин. "Сиз жуда жасурсиз ва биз ҳаммамиз сиз биланмиз", дейишади улар унга.

"Биз 20 йил олдинги қоронғи даврларга қайтишни хоҳламаймиз. Биз ўша даврнинг аёлларидан кўра жасурроқмиз, чунки билимлироқмиз, ҳақ-ҳуқуқимизни биламиз".

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.