Зеленский Вашингтонда: Украина президенти АҚШдан яна қандай ёрдам олади? Dunyo Yangiliklar

Президент Зеленскийнинг айтишича, Украина учун ҳар ой мудофаа харажатлари тахминан 5 миллиард долларни ташкил қиляпти.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Президент Зеленскийнинг айтишича, Украина учун ҳар ой мудофаа харажатлари тахминан 5 миллиард долларни ташкил қиляпти.

Украина Президенти Владимир Зеленский чоршанба куни АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиш учун Вашингтонга кетаётганини айтди.

Бу унинг Россия февраль ойида Украинага бостириб кирганидан кейинги биринчи хорижий сафаридир.

Оқ уй ҳам сафарни тасдиқлади ва Украинага Патриот ракета батареяларини етказиб беришини, бу эса мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятини сезиларли даражада оширишини айтди.

Жаноб Зеленский Конгрессда ҳам нутқ сўзлайди ва бир қатор учрашувлар ўтказади.

"Украинанинг чидамлилиги ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун АҚШга кетяпман", деб ёзди у Твиттерда.

Зеленский мунтазам равишда пойтахт Киевда хорижий лидерларни қабул қилади ва Украина бўйлаб сафарларида қўшинларни бориб кўради.

Украина президенти кўпинча Киевдаги идорасидан дунё етакчилари билан телефон ва видеоқўнғироқ орқали ҳам тез-тез гаплашиб турди.

Аммо хорижий давлатга кутилмаган ташриф уруш бошланганидан бери биринчиси бўлиб, Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда етакчи рол ўйнаган АҚШ билан муносабатлар муҳимлигидан далолат беради.

Жаноб Зеленскийнинг ташрифи олдидан ўтказилган брифингда Оқ уй Украина учун хавфсизлик бўйича қарийб 2 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини тасдиқлади.

Украина расмийлари узоқ вақтдан бери Ғарбдан кучлироқ ҳаво мудофаа тизимларини сўраб келади.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Украина расмийлари узоқ вақтдан бери Ғарбдан кучлироқ ҳаво мудофаа тизимларини сўраб келади.

Янги Патриот ракета тизимини ўз ичига оладиган бу пакет Украинага ўз инфратизилмасини Россия ҳужумларидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Украина расмийлари узоқ вақтдан бери Ғарбдан кучлироқ ҳаво мудофаа тизимларини сўраб келади.

Россия Украинанинг энергетика секторини нишонга олиб, миллионлаб одамларни қишда бир неча даража совуқ зулматга ботирди.

Оқ уй Украина қўшинларини "учинчи давлат"да Патриот тизимидан қандай фойдаланишга ўргатишини ва бу "бироз вақт олиши"ни айтди.

Айни пайтда АҚШда Украинага 2023-йилгача 40 миллиард доллардан кўпроқ қўшимча молиялаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда.

Можаро бошлангандан бери тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдамга сарфланган умумий харажатлар нуқтаи назаридан, Қўшма Штатлар бошқа мамлакатларга қараганда анча кўп мажбуриятларни олган.

Президент Зеленскийнинг айтишича, Украина учун ҳар ой мудофаа харажатлари тахминан 5 миллиард долларни ташкил қиляпти.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek