Путин Минскка борди. У Беларус лидерини ҳам урушга қўшилишга кўндирмоқчими? Украина Россия Дунё

Getty Images

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия президенти Владимир Путин душанба куни Александр Лукашенко билан музокаралар олиб бориш учун Минскка келди. Путин бирорта ҳам хорижий давлат раҳбарлари билан бу каби тез-тез учрашмайди. Бу унинг Беларусь ҳудудида 2019 йилдан бери биринчи учрашуви - у ташрифдан кейин Лукашенко Путинни бориб кўрди. Биргина 2022 йилда у Россияга етти марта ташриф буюрган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Путин ва Лукашенко бу сафар нима ҳақида гаплашишини ҳар икки президентнинг матбуот хизматлари умумий ибораларда эълон қилишди: хавфсизлик, иттифоқ давлати доирасида интеграцион ҳамкорлик, энергетика соҳасида ҳамкорлик, импорт ўрнини босиш.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Путин Минскка Беларуснинг Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиши масаласини ҳал қилиш учун кетаётгани ҳақидаги хабарларни "аҳмоқона ва асоссиз" деб ҳисоблаш керак.

"Лукашенко тақдирига Путин хўжайин"

Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрича, Путиннинг Минскка амалий ташрифи ўзининг Лукашенкога хайрихоҳлигининг ўзига хос намойиши бўлади, чунки Беларусь лидери Москва ишончли иттифоқчи деб аташ мумкин бўлган деярли ягона шахс бўлиб қолмоқда.

16 декабр кунги ҳисоботида Америка урушларни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчилари ташриф давомида Путин Беларусь президентига икки давлат интеграцияси йўлида кўпроқ имтиёзларга эришиш, хусусан Украинага қарши янги ҳужум учун шароит яратиш йўлида босим ўтказмоқчи эканлигини тахмин қилишди. Шу билан бирга, ISW таҳлилчилари Москванинг Минскни Украинага қарши тўғридан-тўғри жанговар ҳаракатларга жалб этиши имкониятлари кам деб ҳисоблашади.

"Путин ҳамма нарсада Беларусь диктаторидан ўзининг устунлигини ҳис қилади, аслида у унинг тақдирининг хўжайини. Лукашенкога 2020 йилда ҳокимиятни сақлаб қолишга айнан Путиннинг ёрдами кафолат берди", деб ёзади сиёсатшунос Павел Усов Deutsche Welle нашрига берган мақоласида. - Ҳозирги шароитда Беларусь диктатори Россиянинг стратегик манфаатларини тўлиқ таъминлайди ва уларга хизмат қилади. Беларусь ўзининг геосиёсий субъективлигини йўқотиб, унинг ҳарбий-сиёсий қуйруғига айланди.»

Сиёсатшуносга кўра, Путин Лукашенко ва Беларуснинг бу мавқеини сўнгги дақиқаларгача сақлаб қолишга интилади.

Аксарият экспертлар Россия президентининг Минскка жорий ташрифи Лукашенкога геосиёсий масалаларда босим ўтказишга қаратилганига ишонишмайди - Путинда бунинг учун шундоқ ҳам етарли механизмлар мавжуд.

"Агар Путин Минскка Лукашенкони урушда қатнашишга кўндириш учун келгани ҳақида гапирадиган бўлсак, бу қандайдир шубҳали. У буни истаса, Лукашенкони ўз гиламчасига чақирарди ва у ерда аллақачон катта куч билан босарди", дейди сиёсатшунос Валерий Карбалевич Беларуснинг Зеркало нашрига: "Унинг Минскка келиши эса Лукашенкога хайрихоҳлик намойиши, унинг ягона иттифоқчисига ўзига хос миннатдорчиликдир".

Путин ташрифи куни Беларусь Мудофаа вазирлиги 6 декабрдан бери Лукашенко топшириғи билан ўтган қуролли кучларнинг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлигини тўсатдан текшириш жараёни якунланганини маълум қилди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek