Вазиятга Россия аралашди, Путин Беларусни огоҳлантирди Belarus Rossiya Putin dunyo yangiliklar

Польша-Беларусь чегараси

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Польша билан чегарасида мигрантлар инқирози кучайиб борар экан, Беларусь президенти Европа Иттифоқининг янги санкциялари таҳдиди остида қолган
Ўқилиш вақти: 5 дақ

Польша-Беларусь чегарасидаги вазият янада танглашган. Польшанинг ўқ, Беларуснинг газ билан қўрқитиши иш бермаган. Бунинг ортидан Путин Лукашенко билан икки бор гаплашган.

Россия президенти бу ҳақда ўзининг шанба кунги телевизион интервьюсида билдирган.

Путин Россия телевизион каналларидан бирига берган интервьюсида ўзининг яқин иттифоқчиси бўлган Беларусни огоҳлантирган.

Лукашенконинг Европага газни кесиб қўйиш таҳдиди Россия билан шартномаларга зид эканини айтган:

Харита

Россия президенти Александр Лукашенко бу гапни жаҳл устида айтиб юборганини иддао қилган.

Видео:

Путин янги бир халқаро инқироз ортида турибдими? Россия, Беларусь ва Польша yangiliklar BBC O'zbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Алоқадор мавзулар:

Таҳлил:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Польша билан чегарасида мигрантлар инқирози кучайиб борар экан, Беларусь президенти Европа Иттифоқининг янги санкциялари таҳдиди остида қолган.

Европа Иттифоқи Беларусга янги айблов билан чиққан.

Расмий Минскни инқирозни келтириб чиқариш ва шу билан иттифоқ хавфсизлигини таҳдид остига қўйишда айблаган.

Беларусь раҳбарияти Европа Иттифоқининг бу айбловларини расман рад қилган.

Шу соатларда олинаётган хабарларга кўра, Европа Иттифоқи Беларусга қарши санкцияларини кучайтиришга қарор қилган.

Иттифоқ мулозимларига кўра, санкциялар қочқинларни Беларусь орқали траффик қилаётган ҳар бир инсонга қаратилади.

Александр Лукашенкога яқин одамлар ҳам назардан четда қолмайди.

Польша ва Беларусь чегарасида ҳозир минглаб қочоқ тўпланиб қолган.

Улар асосан Яқин Шарқ, Африка ва Афғонистондан бўлишади.

Европа Иттифоқига ўтиш илинжида бўлган бу қочқинлар ҳозир муздек совуқ об-ҳавода қўлбола жамлоқларда жон сақлаб туришибди.

Ораларида гўдаклар, болалар, совуқдан ўлганлар, кунлаб туз тотмаганларнинг борлиги айтилади.

Сўнгги вазият ва янги айбловлар

Польша-Беларусь чегарасидаги қочқинлар

Сурат манбаси, BELTA VIA REUTERS

Сурат тагсўзи, Польшанинг янги иддаосича, катта сондаги қочқинлар чегарани бузиб ўтишмоқчи

Польша, Литва ва Латвия уларни ўтказмоқчи эмас.

Ҳар уч давлат ҳам чегарадаги мигрантлар инқирози Беларусь ва Россиянинг иши эканини айтишмоқда.

Лукашенко ва Путинни "бандитларча йўл тутиш" ҳамда "гибрид ҳужуми"да айблашмоқда.

Аммо икковлон ҳам уларнинг бу айбловларини рад этишаётир.

Уларга кўра, Беларусь Европа Иттифоқининг жазо чораларига шу тариқа жавоб бераётир.

Шанба куни Польша Беларусь аскарларини сим тўрларни кесиб, чегара тўсиғини атайдан очиб қўяётганликда ҳам айблаб чиққан.

Мигрантларни чегарадан оммавий ўтишга тайёрлашаётганини иддао қилганди.

Европа ўз газининг қарийб учдан бир қисмини Россиядан олади.

Россия газини Европага элтувчи айрим йирик қувурлар Беларусь орқали ўтади.

Президент Путиннинг айтишича, ҳар икки суҳбати чоғида ҳам Лукашенко ўзининг Европага газни кесиб қўйиш ниятига ҳатто ишора ҳам қилмаган.

12 ноябрь

Беларусь чегараси: Польша чегарачилари ўқ, Лукашенко газ билан қўрқитмоқда

Польша ва Беларусь чегарасидаги вазият оғирлашди. Юзлаб қочқин Польшага зўр билан ўтмоқчи бўлди. Европа Иттифоқи ва Беларусь президенти ўртасида даҳанаки жанг янада қизиди.

Ҳозир Беларусь ва Польша чегарасида минглаб қочоқ тўпланиб қолган.

Асосан Афғонистон, Яқин Шарқ ва Африкадан бўлган бу қочқинлар Европага Иттифоқига ўтишмоқчи.

Польша бунга йўл бермоқчи эмас, Беларусь билан чегарасига 10 мингдан ортиқ ҳарбийсини ташлаган.

Икки давлат ўртасидаги танглик қуролли можарога айланиб кетади, деган хавотирлар кеча, пайшанба куни янада кучайган.

Ўзаро чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган муҳожирларни қайтариш учун польшалик чегарачилар ҳавога қаратиб ўт очишган.

Путин янги бир халқаро инқироз ортида турибдими? Россия, Беларусь ва Польша yangiliklar BBC O'zbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Худди шу манзарада Европа Иттифоқи ва Беларусь президенти ўртасидаги даҳанаки жанг ҳам қизиган.

Иттифоқ гибрид уруши ҳақида гапиришга ўтган, янги санкциялар билан огоҳлантирган.

Расмий Минск эса, бунга жавобан Европага газни кесиб қўйиш билан таҳдид қилган.

Бунинг ортидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига кирувчи Ғарб давлатлари қатъий баёнот билан чиқишган.

Улар ўз баёнотларида Беларусни мигрантлар инқирозини оловлантираётганликда айблашган.

Мигрантлардан Европа Иттифоқининг шарқий чегараларини беқарорлаштиришда фойдаланаётганликда қоралашган.

Беларуснинг яқин иттифоқчиси ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган Россия бу айбловларни рад қилган.

Айбловлар ва огоҳлик

Қочқинлар

Сурат манбаси, LEONID SHCHEGLOV/TASS

Сурат тагсўзи, Беларусь ва Польша чегарасидаги минглаб қочқин ҳозир муздек совуқ ҳавода қўлбола жамлоқларда яшашмоқда

Шу ҳафта бошида Польша Бош вазири Россия президентига янги айблов билан ҳам чиққан.

У Владимир Путинни мигрантлар инқирози ортида турганликда айблаганди.

Беларусь ва Польша чегарасидаги минглаб қочқин ҳозир муздек совуқ ҳавода қўлбола жамлоқларда яшашмоқда.

Ораларида гўдаклар ва болалар ҳам бор.

Улардан аксарияти кунлаб туз тотмаган, айримлари аллақачон совуқдан ўлган.

Брюссель қиш яқин эканини назарда тутиб, чегарадаги мигрантлар инқирози ростмана инсоний фалокатга айланиб кетишидан хавотирда ва ҳозир худди шундай хавфдан огоҳлантирмоқда.

11 ноябрь

Мигрантлар инқирози: Беларусь давлат терроризмида айбланмоқда

Беларуснинг Польша билан чегарасида камида 2000 мигрант йиғилган

Сурат манбаси, Reuters/social media

Сурат тагсўзи, Беларуснинг Польша билан чегарасида камида 2000 мигрант йиғилган

Европа раҳбарлари Беларусь билан Польша ўртасидаги чегарада юзага келган мигрантлар инқирозида Президент Лукашенкони айбламоқдалар, шу сабаб янги жазо чораларини қўллашга қарор қилганлар.

Беларусь раҳбарияти аллақачон санкциялар остида, ЕИ Президент Лукашенкони 2020 йил августида бўлиб ўтган президентлик сайловини сохталаштириш ва норозилик намойишларини шафқатсизлик билан бостиришда айблаган.

10 ноябрь куни Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий Варшавада Европа Кенгаши раиси Шарль Мишель билан бирга матбуот анжумани ташкиллаштирди, Беларусни "давлат терроризми"ни содир этаётганликда айблади.

Бош вазир Матеуш Моравецкийнинг сўзларига кўра, ноқонуний мигрантларни Польша ҳудудига юбориш билан Президент Александр Лукашенко Беларусь мухолифатини қўллаб-қувватлагани учун Польшадан ўч олмоқда.

8 ноябрь куни тасвирга олинган видеода чегаранинг Беларусь тарафида юзлаб мигрантлар тўпланганини кўриш мумкин

Сурат манбаси, Polish Defence Ministry

Сурат тагсўзи, 8 ноябрь куни тасвирга олинган видеода чегаранинг Беларусь тарафида юзлаб мигрантлар тўпланганини кўриш мумкин

Жаноб Мишель Варшавага ЕИнинг Польша билан бирдамлигини намойиш этиш мақсадида келганини айтган, "болалар ва аёллардан сиёсий мақсадларига эришиш воситасида фойдаланиш уятли ва қабул қилиб бўлмас амал" деб айтган.

"Санкциялар стол устида. Биз аъзо мамлакатлар билан энг самарали воситаларни топишни келишиб олишимиз керак. Польша ва ЕИга қарши гибрид ҳужум тўхтатилиши керак", деб айтган Европа Кенгаши раиси Шарль Мишель.

10 ноябрь куни Оқ Уйда Еврокомиссия Президенти Урсула фон дер Ляйен АҚШ Президенти Жо Байден билан мигрантлар инқирозини ҳам муҳокама қилган, АҚШ ва ЕИ Беларусга қарши санкцияларини янада кенгайтиришга қарор қилганини маълум этди.

Еврокомиссия президенти айтишича, бу санкциялар кейинги ҳафтадан кучга киради, жазо чоралари ҳам жисмоний шахслар ва ҳам юридик шахсларга қарши қаратилган.

Оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Яқин Шарқ мамлакатларидан ноқонуний мигрантларни Беларусга ташиб олиб боришда Беларусь, Россия, Туркия авиа ширкатларини ҳам айблашмоқда, санкциялар бу компанияларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкинлиги айтилди.

Жаноб Мишель сўзларига кўра, жорий инқирозга ўхшаган муаммолар рўй берганида Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар чегараларида сим тўр тортишни молиялаш масаласини ҳам кўриб чиқишаяпти.

Польша Беларус билан чегарасини сим тўр билан тўсишга мажбур бўлди

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Польша Беларус билан чегарасини сим тўр билан тўсишга мажбур бўлди

10 ноябрь куни Германия Канцлери Ангела Меркел Президент Владимир Путинга қўнғироқ қилгани, "мигрантлардан восита сифатида фойдаланишни тўхтатиши учун Беларусга босим ўтказишни" сўрагани хабар қилинди.

Бироқ Россия ўзини айблаган Польша баёнотини "масъулиятсизлик" деб қоралади. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Европа Иттифоқи мигрантлар инқирозида Беларусга молиявий ёрдам бериши керак, деб айтди.

Украина ҳам ўзининг Беларусь билан чегарасига жойлаштирилган ҳарбийлари сонини икки баравар кўпайтирган.

Литва Беларусь билан чегарасида фавқулодда вазият эълон қилган эди.

Сешанба куни мигрантлар инқирозини БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам муҳокама қилди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek