Беларуслик спортчи Кристина Тимановскаяга Польша бошпана берди Belarus Timanovskaya Tokio

Belarusian sprinter Krystina Timanovskaya arrives at the Polish embassy in Tokyo, Japan

Сурат манбаси, Reuters

Токио олимпиадасидан барвақт ватанига қайтиш буйруғини рад этган беларуслик енгил атлетикачи Кристина Тимановскаяга Польша инсонпарварлик визаси берди.

24 яшар Тимановская тунни полиция қўриқчилигида меҳмонхоналардан бирида ўтказган, сўнг Польшанинг Токиодаги элчилигига ташриф буюрган.

Тимановскаянинг айтишича, тренерларини танқид қилгани учун уни куч билан аэропортга олиб чиқишган ва Минскка қайтариб юбормоқчи бўлганлар.

Тимановская Беларусга қайтганидан кейинги хавфсизлигидан хавотир билдирган.

Беларус расмийлари Кристина Тимановскаянинг руҳий аҳволидан келиб чиқиб у олимпия жамоаси таркибидан чиқарилди, деб хабар қилганлар.

Польша Ташқи ишлар вазири ўринбосари Марчин Прзидакс Тимановскаянинг Токиодаги Польша дипломатлари билан мулоқотда бўлганини тасдиқлаган, Польша "унинг спорт карьерасини давом эттириши учун барча зарур ёрдамни" беришини айтган.

Кристина Тимановскаянинг эри Арсений ҳам Беларусни тарк этган.

У Украинага ўтган.

Журналистлар билан мулоқотда чегарани кесиб ўтаётганда Украина чегарачилари омад тилаганини, рафиқаси билан "тез орада Польшада" кўришишга умид қилаётганини айтган.

Ушбу ҳодиса ўтган йил ёзидаги баҳсли президентлик сайлови сабаб халқаро ҳамжамият эътиборига тушган Беларусни яна бош сарлавҳаларга олиб чиқди.

Мамлакатни 1994 йилдан буён бошқариб келаётган Александр Лукашенко яна сайловда ғалаба қозонгани ҳақидаги хабар Беларусда кўп минг кишилик норозилик намойишларига етаклади.

Беларус хавфсизлик кучлари намойишларни шафқатсизлик билан бостирди, фаоллар, журналистлар панжара ортига ташланди.

Протестларда қатнашган айрим таниқли спортчилар молиялашдан тўхтатилган, миллий терма жамоа таркибидан чиқарилганлар, ҳибс этилганлар.

Outside polish embassy

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Кристина Тимановскаянинг Токиодаги Польша элчилиги биносига кираётгани фото суратлари тарқалди

Аёллар ўртасидаги 200 метрлик масофага югуришда қатнашиши 2 августга мўлжалланган Кристина Тимановскаяга Беларус терма жамоаси раҳбарлари 4x400 метрли эстафетада югуришга буюрганлар.

Боиси, ўша турдаги югуришда қатнашиши керак бўлган аёллар етарли допинг тест топширмаганлари учун олимпиада қўйилмаганлар.

Мусобақаларга кам вақт қолганда спортчиларни ўзгартиришга қарор қилган расмийларни Тимановская ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида танқид қилган.

Бунинг ортидан Беларус давлат назоратидаги оммавий ахборот воситаларида Тимановскаяни танқид қилиш кампанияси бошланган.

Давлат матбуоти уни "команда руҳи" йўқлигида айблашди.

Тимановскаянинг сўзларига кўра, расмийлар унинг хонасига кириб келишган ва юкларини тахлашга бир соат вақт беришган, Токионинг Ҳанеда аэропортига олиб чиқилишини айтишган.

Терма жамоа расмийлари уни мажбуран Беларусга қайтириш учун руҳий босим ўтказганлари ва шундан сўнг Халқаро Олимпия Қўмитасидан ёрдам сўраганини айтган.

Токио аэропортида спортчи полициядан ёрдам сўраган.

Krystsina Tsimanouskaya surrounded by police

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Аэропортда Тимановская Токио полициясидан ҳимоя сўраган

Давлат матбуоти уни "команда руҳи" йўқлигида айблашди.

Тимановскаянинг сўзларига кўра, расмийлар унинг хонасига кириб келишган ва юкларини тахлашга бир соат вақт беришган, Токионинг Ҳанеда аэропортига олиб чиқилишини айтишган.

Терма жамоа расмийлари уни мажбуран Беларусга қайтириш учун руҳий босим ўтказганлари ва шундан сўнг Халқаро Олимпия Қўмитасидан ёрдам сўраганини айтган.

Токио аэропортида спортчи полициядан ёрдам сўраган.

Халқаро Олимпия Қўмитаси сўзчиси Марк Адамс Тимановская ҳимояга олинганини тасдиқлаган, шунингдек, Беларус Олимпия қўмитасига қарши чоралар кўрилишини маълум қилган.

Польша расмийлари Тимановскаянинг 3 август Польшанинг Токиодаги консули ҳамроҳлигида аэропортга чиқиши ва Польшага парвоз қиладиган самолёт рейсига чиқарилишини хабар қилганлар.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek