Токио кундалиги: Ўзбекистон ҳисобида иккинчи медаль, Давлат Бобонов амалдаги жаҳон чемпионини енгди - O‘zbekiston dunyo yangiliklar

Ўзбекистонлик совриндор дзюдочи

Сурат манбаси, official

Бу Ўзбекистон дзюдочилари Токио Олимпиадасида қўлга киритган биринчи медалдир.

Ҳисобидаги битта олтин ва битта бронза медали билан Ўзбекистон медаллар жадвалида энг пешқадам Марказий Осиё давлати бўлиб турибди.

Давлат Бобонов (-90кг) шу соатларда бронза медали учун курашда туркиялик рақибини мағлуб этди.

Бу имкониятни сақлаб қолиш учун эса, ўзининг азалий ва ашаддий рақиби, амалдаги жаҳон чемпиони Николоз Шеразадишвилини мағлуб этди.

Ўзбекистонлик дзюдочи худди шу ютуғининг ўзи билан ҳам кўпчиликнинг эътиборини яна ўзига тортди.

Сўнгги жаҳон чемпионати финал жангидаги мағлубияти аламини муносиб тарзда олишга муваффақ бўлди.

Дзюдочилари боксчилари билан бирга бу йилги Токио Олимпиадасида Ўзбекистонни энг катта сонда намоён этаётган спортчилари бўлишади.

Ҳар икки спорт тури бўйлаб ҳам Олимпия беллашувлари давом этмоқда.

Ўзбекистон олимпиячилари Ёзги Олимпиада Ўйинларида энг кўп медалларини айнан дзюдо, бокс ва курашда олиб келишган.

Ўзи шу пайтгача иштирок этган барча Ўйинлар назарда тутилса, дзюдо бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси жами олтита - 2 та кумуш ва тўртта бронза медали олган.

Бу йилги Ўйинларда жамоа ҳисобидаги илк ва ҳозирча ягона олтин медални бу гал 19 ёшли таэквондочиси Улуғбек Рашитов келтирган.

Ёш таэквондочиси ҳам олий ўрин учун бўлган курашда собиқ ва амалдаги жаҳон чемпионларини енгиб, Токио Олимпиадасининг сенсациясига айланган.

Давлат Бобонов Ўзбекистоннинг 2020 йилги "Энг яхши спортчиси" бўлади.

Медаллар жадвали

Рио Паралимпиадаси медаллари

Сурат манбаси, Getty Images

Ўзбекистон жорий пайтда Ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритган ягона Марказий Осиё давлати бўлиб турибди.

Туркманистон ҳисобида битта кумуш ва Қозоғистонникида эса, ҳозирча учта бронза медали бор.

Оғир атлетикачиси Полина Гурьеванинг кумуш медали мустақил Туркманистоннинг Олимпиада тарихида қўлга кирита олган биринчиси бўлган.

Қолган Марказий Осиё давлатлари спортчилари ҳалича Токио Олимпиадасининг совринли ўринларига кўтарила олишмаган.

Медаллари сони бўйича МДҲ давлатлари орасидан Россия етакчилик қилмоқда.

Россия Олимпия Қўмитаси ҳисобида 7 та олтин, 8 та кумуш ва 5 бронза - жами 20 та медаль бор.

Медаллар жадвалида Ўзбекистон ҳозир ҳам Россия Олимпия қўмитасидан кейин (4-ўрин) энг яхши ўрин(24-ўрин)да келаётган иккинчи МДҲ давлати бўлиб турибди.

Токио Олимпиадасида ўзларининг илк жангларини ўтказаётган аксарият ўзбекистонлик боксчилар ҳам совринли ўринлар учун курашиш имкониятини сақлаб туришибди.

Токио Олимпиадаси ва Ўзбекистон

Улуғбек Рашитов

Сурат манбаси, official

Токио Олимпиадасида Ўзбекистонни жами 71 спортчиси намоён этмоқда.

Улар Ўйинларда 17 спорт тури бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон сўнгги - XV Рио Ёзги Олимпиада Ўйинларини ўзи учун тарихий натижа билан якунлаган.

Тўртта олтини илова Ўйинларнинг жами 13 медалини қўлга киритган.

Ўзбекистон президентининг 25 июнь кунги қарори билан Токио Олимпия ва Паралимпия Ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларининг:

олтин медаль учун - 200 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 100 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 50 000 АҚШ доллари;

миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши кўзда тутилган.

Бу харажатларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши айтилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek