Янгиликлар. Украина: Рамзан Қодиров ва Пригожин ўз сўзини ўтказдими? Путин қўрқдими - янги фармонни имзолади. Россия 'заиф'ми ё нега 'оловли жаҳаннам' билан қўрқитди? Putin Rossiya Ukraina Yangiliklar

Medvedev va Putin

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Дмитрий Медведев бу гал "оловли жаҳаннам" билан қўрқитди

Россия Украинада яна нималар қилмоқчи - сўнгги тафсилотлар.

Алоқадор мавзулар:

Дмитрий Медведев бу гал "оловли жаҳаннам" билан қўрқитди.

Dmitriy Medvedev

Сурат манбаси, .

У Россиянинг Путингача бўлган президенти ва ҳозирда Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари бўлади.

Медведев Украинадаги урушларининг "муқаддас" мақсадини "дўзахнинг олий ҳукмдорини тўхтатиш", деб атади.

Россиянинг Украинадаги урушини "Шайтонга қарши кураш" билан қиёслади.

Унинг огоҳлантиришича, Россия барча душманларини "оловли жаҳаннам"га юборишга қодир, бироқ олдига бундай вазифани қўймайди.

Дмитрий Медведев бу ҳақда Миллий бирдамлик куни муносабати билан савол-жавоб шаклида чоп этган табрикномасида баён қилган.

***

Ramzan Qodirov

Сурат манбаси, YELENA AFONINA/TASS

Уруш тарафдорлари Рамзон Қодиров ва Евгений Пригожиннинг айтгани бўлди.

Россиянинг "Марказ" бўлинмасига янги қўмондон тайинланди.

Генерал Лапин истеъфога чиқарилди.

Унинг ўрнини генерал-майор Александр Линков эгаллади.

Эндиликда собиқ қўмондон Украина урушини эплай олмаганликда кескин танқидлар остида қолиб келаётганди.

Украина уруши ўзининг тўққизинчи ойига кириб бормоқда.

Президенти Путин шу вақт оралиғида Россиянинг Украинадаги қўшма кучлари қўмондонини ҳам алмаштирган.

Украинанинг муваффақиятли қарши ҳужумлари манзарасида ўтган ой ўз кучларига янги қўмондон этиб "Қиёмат генерали" Сергей Суровикинни тайинлаган.

Рамзaн Қодиров уни "ҳақиқий жангчи", деб атаган. "Вагнер" асосчиси ҳам мақтаган.

"Қиёмат" генерал бунгача Сурияда ном чиқарган.

Айнан у қўмондонликка келиши биланоқ бутун Украина Россиянинг ракета ҳужуми остида қолган.

***

Xerson

Сурат манбаси, SERGEI MALGAVKO/TASS

Ғарб ҳарбий экспертлари ва мулозимларига кўра, Россия ўз зобитларини Херсондан бекорга бунчалик жадаллик билан олиб чиқмаяпти.

Уларнинг тахминларига таянилса, Россия шаҳардан чекинишга ҳозирлик кўраётган бўлиши мумкин.

АҚШ Мудофаа Ллойд Остиннинг баён қилишича, Украина Қуролли кучлари Херсон ва Днепрнинг ўнг соҳилидаги бошқа ҳудудларни озод қилиш имкониятига эга.

***

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги ўз хулосасини эълон қилди.

Агентликка кўра, Украина "ифлос бомба" яратаётганлиги ҳақидаги даъволарга ҳеч қандай далил топишмаган.

Украинага қарши бундай иддао ва айбловлар билан Россия томони чиққанди.

***

Rossiya prezidenti

Сурат манбаси, ALEXEI NIKOLSKY/TASS

Президент Путин янги фармонни имзолади.

Унга кўра, сафарбар этилган ва шартнома бўйича хизматга ёлланган Россия ҳарбийлари анчагина пуллик бўлиб қолишади.

Уларга 195 минг рубль - 3 минг АҚШ долларига яқин бир марталик маош тўланади.

Сўнгги кунларда сафарбар этилган россиялик кўплаб ҳарбий хизматчиларнинг норози эканликлари кўрилган.

Улар ваъда қилинган пулдан дарак йўқлиги ва ёмон шарт-шароитларидан ғазабда эдилар.

Путин ўзининг Украина уруши учун қисман сафарбарлигини шу йилнинг 21 сентябрь куни эълон қилган.

Путиннинг яқинда Остонада келтирган сўнгги рақамларига таянилса, шу пайтгача 222 мингдан зиёд одам урушга сафарбар этилган.

***

Volodimir Zelenskiy

Сурат манбаси, Getty Images

Украина президенти янги баёнот билан чиқди.

Володимир Зеленский таклиф этилганлар орасида Путин ҳам бўлса, ривожланган йигирмалик давлатларининг Балидаги саммитига бормайди.

Украинанинг тўрт ҳудудини халқаро қонунларга зид равишда аннексия қилишга қарор қилиши ортидан, расмий Киев Кремль раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқчи эмас.

***

Rossiyaning Ukrainaga navbatdagi hujumi

Сурат манбаси, Reuters

Россия ўзининг ожизлигини кўрсатиб қўйдими?

Украина президентининг пайшанба кунги мурожаатида айтишича, ўтган тун мамлакатида 4.5 миллион одам чироқсиз қолган.

Володимир Зеленскийга кўра, Россия энергетика инфратузилмаларини нишонга олгани "заифлик" белгисидир.

Чунки Россия жанг майдонида катта ютуққа эриша олмаяпти, дея баён қилган у.

Volodimir Zelenskiy

Сурат манбаси, .

"Улар Украинани жанг майдонида мағлуб эта олишмайди, шунинг учун ҳам халқимизни шу йўл билан синдиришмоқчи", - дейди Украина президенти.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина энергетика инфратузилмасини нишонга олганини тасдиқлади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek