Украинада вазият шунчалар қалтислашдими, Эстония Россияга нисбатан янада кескин кетди ва Украина қаерда жиддий хатога йўл қўйди? Ukraina Rossiya Qrim Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, EPA
Янги огоҳлик: Украинада вазият исталган пайтда ўзгариб кетиши мумкин. Эстония россияликларни киритмоқчи эмас. БМТ нега Украинадан норози?
Украина уруши, Қрим портлашлари: Россия бор ҳақиқатни яширяптими? Янги тафсилотлар чиқди
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар:
- Украина уруши ва Россия: Зеленский Қримни барибир олмоқчи, Қримдаги портлаш ортида ким турибди? - Видео
- Украина ишғоли ва куннинг саволи: Путин ядровий тугмани босадими?
- Украина уруши: Россиядан нохуш хабар, АҚШ Украинани янада кучайтирмоқчи, Путин қўрққан иш амалга ошадиган ва энди россияликларга қийин бўладими?
- Украина уруши: Россия Запорожьеда референдум ўтказмоқчи
Янги ядровий ҳалокат?...

Сурат манбаси, Getty Images
МАГАТЭнинг Запорожье атом электр станциясига киришига тезда изн беринг...
Агентлик раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгашида худди ана шундай даъват билан чиқди.
Рафаэль Гроссининг айтишича, жорий пайтда бевосита ядровий ҳалокат хавфи бўлмаслиги мумкин.
Аммо, унга кўра, у ердаги вазият исталган пайтда ўзгариб кетиши мумкин.
"Ушбу оғир соатларда МАГАТЭ миссияси имкон қадар тезроқ Запорожьега киритилиши керак", - деб айтган агентлик раҳбари.
У кеча, пайшанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари қаршисида чиқиш қилган.
Украинанинг Запорожье атом электр станцияси ҳозир Россиянинг назорати остида.
Гросси станциядаги бугунги вазиятни текшириб, баҳолаш учун, бир неча ҳафтадирки, у ерга МАГАТЭ текширувчиларини юборишга ундан келади.
Россиялик ишғолчи масъуллар халқаро назоратчилар билан ҳамкорликка тайёр эканликларини айтишган.
АҚШ Давлат департаменти кеча, пайшанба куни Украинанинг атом электр станцияси ва унинг атрофида қуролсизлантирилган ҳудуд барпо этиш таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Украина ва Ғарб давлатларининг даъво қилишича, Россия атом электр станцияси биносини ҳарбий базага айлантирган ва унинг атрофидан туриб, ўз ҳужумларини уюштирмоқда.
Расмий Киевга кўра, станцияга бирор бир зиён етказмаслик учун бу ҳужумларга жавоб беришга ожиз қолишаётир.
Эстония янада кескин кетди

Сурат манбаси, Reuters
Расмий Таллин янги баёнот билан чиқди.
Ўзлари томонидан Шенген визаси берилган россияликларни Эстонияга киритмасликка қарор қилганликларини айтди.
Эстония Ташқи ишлар вазирининг расман маълум қилишича, янги тартиб 18 август куни кучга киради.
Янги Эстония фуқароларининг яқин қариндошлари, Эстонияда узоқ муддатли яшаш ҳуқуқига эга россияликлар, дипломатлар, уларнинг оила аъзолари ва транспорт ширкатлари ходимларини кўзда тутмайди.
Бундан ташқари, Шенгенга аъзо бошқа давлатлар томонидан виза олган россияликлар ҳам ҳозирча Эстонияга кира олишади.
Бироқ эстониялик масъуллар буни ҳам тақиқлаш масаласини кўриб чиқишмоқда.
Эстония Бош вазири эса, кечаётган ҳафтада Европа Иттифоқини Россия фуқароларига сайёҳлик визаларини бермасликка ҳам чақирганди.
Украинадаги уруш омили Эстония жамиятини жиддий хавотирга солмай қўймаган.
Украина "хато" қилдими?

Сурат манбаси, Getty Images
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертлари хавотирда.
Уларнинг айтишларича, Украина бўйлаб ногирон болалар таҳқирланмоқда ва қаровсиз.
Инсон ҳуқуқлари масъулларига кўра, уруш мавжуд аҳволни янада ёмонлаштирган.
Масъуллар Украина ҳукуматини ана шу "тарихий" хатоларини тузатишга чақиришган.
BBC News нинг яқинда олиб борган изланишлари ҳам худди шу нарсага далолат қилганди.
Украинада жорий урушдан аввал 100 000 дан ортиқ бола Меҳрибонлик уйларида яшаган.
Россия бостириб киргач, улардан минглаби ўз уйларига қайтарилган.
Аммо, БМТ экспертларига кўра, бунинг ортидан болалар лозим қўлловсиз қолишган.
Бу нарса эса, уларни янги зўравонликлар, кўчада қолиш ёки одам савдоси қурбонлари хавфи остида қолдирган.
Бошқа томондан, мавжуд уруш шароитида ҳам, Украинадаги жами 700 га яқин Меҳрибонлик уйларида минглаб болаларнинг яшашаётгани айтилади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















