Видео. Афғонистон: Ҳайитдан кейин Толибонга қарши янги уруш бошланадими? Afg‘oniston Tolibon dunyo yangiliklar

- Author, Лиз Дюсет
- Role, Халқаро масалалар бўйича Бош мухбир, ВВС
- Ўқилиш вақти: 3 дақ
"Ҳайитдан кейин Афғонистонда(Толибонга қарши) янги уруш бошлаймиз...".
Афғонистон Aрмиясининг собиқ генерали ўзи, бошқа кўплаб собиқ аскарлар ва сиёсатчилар Толибонга қарши янги уруш бошлашга ҳозирлик кўраётганини айтди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар:
Генерал-лейтенант Сами Садатнинг айтишича, саккиз ойлик Толибон ҳукмронлиги кўплаб афғонларни ҳарбий ҳаракатларгина олдинда ягона йўл эканига ишонтирган.
Унинг сўзларига кўра, операциялар Рамазон Ҳайитидан сўнг, у Афғонистонга қайтганда бошланиши мумкин.
Толибон ўтган август ойида тезкор ҳужум қилиб, мамлакат устидан назорат ўрнатган эди.
Муросасиз исломчилар 20 йиллик ҳарбий кампаниядан сўнг АҚШ бошчилигидаги сўнгги НАТО кучлари чиқиб кетганидан кейин атиги 10 кун ичида бутун мамлакатни эгаллаб олди.
Режалар ҳақида биринчи марта гапирган генерал-лейтенант Садат Би би сига у ва бошқалар "Афғонистоннинг Толибондан озод этилиши ва демократик тузум тикланиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз" деди.
"Озодлигимизни қўлга киритмагунимизча, ирода эркинлигимизни қўлга киритмагунимизча, курашни давом эттирамиз", деди у аниқ вақт ҳақида тафсилотларни очиқламай.
Генерал Толибон тобора қаттиққўл бошқарувни, жумладан, аёллар ва қизлар ҳуқуқларига нисбатан қаттиқ чекловларни қайта жорий қилаётганини ва уларнинг авторитар тузумига барҳам бериб, янги бобни очиш вақти келганини таъкидлади.
"Афғонистонда Толибон ҳукмронлигининг саккиз ойлик даврида биз кўраётган нарса янги диний чекловлар, Қуръони Каримдан ўринсиз иқтибослар, ундан сиёсий мақсадларда нотўғри фойдаланишдан бошқа нарса эмас".
Унинг сўзларига кўра, у дастлаб Толибонга улар ўзгариши учун 12 ой вақт беришни режалаштирган. "Афсуски, ҳар куни уйғонганингизда Толибоннинг янги қилмишини эшитасиз - одамларни қийнаш, қотиллик, ғойиб бўлишлар, озиқ-овқат тақчиллиги, тўйиб овқатланмайдиган болалар."
Генералнинг айтишича, у ҳар куни афғонлардан бу борада нима қилмоқчилигини сўралган юзлаб хабарлар олади.
Аммо 40 йилдан ортиқ давом этган можаролар туфайли парчаланиб кетган мамлакатда кўп афғонлар урушдан чарчаган, мамлакатни тарк этишни истамоқда ёки чуқурлашиб бораётган иқтисодий инқироз шароитида тирик қолишга ҳаракат қилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти миллионлаб одамлар очлик ёқасида турган, "урушдан чарчагани" билан ажралиб турадиган мамлакат ҳақида гапирди.
НАТОнинг Толибонга қарши уруши оғирлигини елкасига олган қишлоқларда кўпчилик аҳоли АҚШ ва Афғонистон жанговар учоқлари осмонни тарк этгани ва Толибон ҳужумлари тўхтаганидан кейин нисбатан хотиржамлик пайдо бўлганини олқишламоқда.
Толибон ҳужумининг сўнгги ойларида жанубий Ҳилманд вилоятида афғон ҳукумат қўшинларига қўмондонлик қилган генерал-лейтенант Садат тинч аҳоли ўлимига сабаб бўлганликда ҳам айбланмоқда. Бу айбловларни у рад этди.
Ўтган йилнинг августида у Афғонистон махсус кучлари раҳбари этиб тайинланган ва Толибон мамлакатни эгаллаб олиб, бош қўмондони, президент Ашраф Ғани мамлакатдан қочган куннинг ўзидаёқ Кобулга келган.
"Янги урушга муқобил борми?" деган саволга генерал-лейтенант Садат 1990 йиллардаги Толибоннинг шафқатсиз бошқарувини эслатувчи чекловлар ортиб бораётганидан норози бўлган мўътадил Толибон янги ҳукумат таркибига кириши мумкинлигига умид билдирди.
"Биз Толибонга қарши эмасмиз, - деди у, - фақат Афғонистон фақат толиблар мамлакати деган даъволарига қаршимиз."
Охирги ҳафталарда оммавий ахборот воситаларига аудиомурожаат тарқалди, унда генерал Афғонистонни "қайта озод қилиш" учун Толибонга қарши қуролли кураш ҳақида гапирди.
Ўтмишда қуролли гуруҳлар, жумладан, Толибон ҳам қўшни давлатлар кўмагида, мамлакатдаги мустаҳкам ўрни ва чет эл маблағлари билан афғон урушларида ғалаба қозонган.

Сурат манбаси, EPA
Генерал-лейтенант Садатнинг иттифоқчилари ва бошқа кўплаб янги пайдо бўлган қуролли гуруҳларда бу имкониятлардан бирортаси бор-йўқлиги номаълум.
Ҳозирда бир қанча гуруҳлар Толибонни сиқиб чиқариш мақсадида бирлашган, бироқ улар ҳам этник жиҳатдан бўлинган ва ўзаро рақиб қўмондонларга содиқ.
Генерал-лейтенант Садатнинг айтишича, у Миллий Қаршилик Жабҳаси (МҚЖ) деб номланган энг кўзга кўринган гуруҳлардан бири билан алоқада бўлган, унинг етакчи арбоби марҳум афсонавий қўмондон Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуддир.
"Мен биродарим Аҳмад Масъуд билан алоқадаман ва биз унинг ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, мен ҳам бошқа қаршилик гуруҳлари билан боғланиб, уни қўллаб-қувватлайман", деди у ўз мурожаатида.
Унинг Би-би-сига айтишича, уларнинг жанги ватанпарвар афғонлар томонидан қувватланган исён бўлган.
Генерал хорижлик ҳомийлари йўқлигини ва уларни қидирмаётганини таъкидлади.
37 ёшида Лондонда ва кўплаб Ғарб ҳарбий академияларида таълим олган, собиқ армиядаги харизматик ва энг ёш генерал ўзи бир қисми бўлган ўтмишдаги маъмуриятнинг хатоларини тан олишини
Аммо Афғонистоннинг бузуқ сиёсатчилари ва АҚШ сиёсати панд берганини билдирди.
Унинг айтишича, АҚШ қўшинларининг Афғонистондан тартибсиз олиб чиқилиши Американинг заифлигини кўрсатди ва Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага бостириб киришга қарор қилишига сабаб бўлди, деб ҳисоблайди.
АҚШ етакчилигидаги НАТО қўшинларининг тартибсиз равишда мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани танқид қилинган ва Толибон қандай қилиб бундай тезликда мамлакат устидан назоратни қўлга кирита олди, деган саволлар пайдо бўлди.
Генерал-лейтенант Садат бу Афғонистон учун ёмон эканини айтади, лекин бунинг учун Ғарб ҳарбий етакчиларини эмас, балки НАТО мамлакатларидаги сиёсатчиларни, хусусан, АҚШ президенти Байденни айблайди. "Бу биз фахрланадиган ёки қувонадиган якун эмас."
У қаршилик кўрсатаётган Украинага ҳурматини билдирди, лекин улар ҳам бир кун келиб НАТО томонидан ташлаб қўйилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
"Менимча, улар ўз позицияларини жуда яхши ушлаб туришмоқда. Лекин мен уларга ҳам айтаманки, ўзларингга кўпроқ ишонинглар, чунки НАТО ва бошқа мамлакатларнинг давомий ёрдами тугаши мумкин.
Умид қиламанки, улар қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватланади."
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















