Украина уруши ва Халқаро Жиноят маҳкамаси: Россияни терговга тортиш осонми? Ukraina Rossiya Putin

Ёнаётган уй

Сурат манбаси, Reuters

    • Author, Анна Ҳоллиган
    • Role, Би-би-сининг Гаагадаги мухбири

Ҳар қандай уруш жиноятларини тергов қилишда Гаага тўсиқларга дуч келади.

Халқаро Жиноят маҳкамаси прокурори Карим Хон уруш жиноятларига оид даъволар билан Россияни терговга тортмоқчи.

Аммо бунинг ўзига хос расмиятчиликлари бор.

Алоқадор мавзулар:

Шартлар ва имкониятлар

Халқаро Жиноят маҳкамаси логоси

Сурат манбаси, ICC

Сурат тагсўзи, Халқаро Жиноят маҳкамаси ўз судлари жавобгарликка тортолмаган жисмоний шахсларнинг масаласи билан шуғулланади

Карим Хон бундай қилишдан аввал Халқаро Жиноят маҳкамаси ҳакамларининг розилигини олиши керак бўлади.

Маҳкамага аъзо ҳар қандай давлат, дейлик Буюк Британия ундан тўлақонли тергов бошлашини сўраши мумкин.

Бу ҳам мазкур жараённи тезлаштиради.

Хабарларга кўра, Литва ҳукумати худди шундай қилган.

Аммо Би-би-си боғланганида, Халқаро Жиноят маҳкамаси матбуот котиби буни ҳалича тасдиқлай олмаслигини билдирди.

Шу ҳафта бошида Украина ҳам Халқаро Жиноят маҳкамасига мурожаат қилган.

Маҳкамадан Россияни уруш очиш учун геноцидга оид сохта даъволардан фойдаланганлик юзасидан терговга тортишини сўраган.

Гаагадаги Халқаро Суд (БМТники) давлатлар ўртасидаги низоларни кўриб чиқади.

Халқаро Жиноят маҳкамаси эса, ўз судлари жавобгарликка тортолмаган жисмоний шахсларнинг масаласи билан шуғулланади.

Украина ва Россия Халқаро Судни тан олишади, аммо икковлон ҳам Халқаро Жиноят маҳкамасининг аъзолари саналишмайди.

Уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ёки геноцидда айбланган ҳар қандай Россия фуқаросининг суд қаршисида ҳозир бўлиши учун Кремль ҳали яна уларни Гаагага экстрадиция этиши лозим бўлади.

Халқаро Жиноят маҳкамаси сиртдан суд жараёнига рухсат бермайди ва уруш жиноятларида гумон қилиниб, қидирувга берилган шахсларнинг рўйхатига ҳам эга.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek