"Тақир Тошкент" карикатураларда

Баҳор келди. Кунлар исий бошлади...

Мактабда "Баҳор" ҳақидаги баённинг стандарт кўриниши.

Мактабни хумор қилган ҳолда баёнда давом этамиз.

Дарахтлар куртак чиқармоқда. Кунлар исиб қизиб кетишига оз қолди. Шунда одамнинг жонига оро кирадиган нарса бу албатта катта соябон дарахтлар. Жазирамада силласи қуриган йўловчи шу дарахтлар остида паноҳ топарди ёзнинг чилласида...

Тошкент шаҳри қадим, соя-салқин берувчи дарахтлари билан машҳур эди. Токи яқиндан бери улар "оммавий қирғин" қилинмагунига қадар.

Бу мавзу барча ижтимоий тармоқларда кенг баҳс ва музорага сабаб бўлмоқда. Баъзи шарҳлар шаҳарни "тақирбош" деб тасвирлаган.

Хуллас, энди куртак қаердан чиқар экан - кесилган тўнкаданми?! Шарҳларнинг аксари бу ҳолатдан норози ва шаҳар муттасадиларининг бундай қарорини танқид остига олган.

Одатда интернетда "аномим" ники остида кириб танқид қилишга ҳамманинг ҳам қурби етади. Лекин бу масалани расмий ОАВ четлаб ўтган бир пайтда, карикатура сифатида олиб чиққан "Муштум" журналига офарин деса бўлади.

Бу суратларни изоҳлашга хожат йўқ.

Дарахтларни қўмсаган тошкентлик баёнчи.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02