Таппининг кучини Ҳиндистон билди, Ўзбекистон-чи? Подкаст O‘zbekiston Dunyo Yangiliklar

Ҳиндистон энергетика соҳасида таппи муҳим ўрин тутиши тан олинади. Бу мамлакатда гўнгни ёқилғига айлантирувчи йирик корхоналар ишлайди. Айни пайтда Ўзбекистонда ҳам миллионлаб одамлар учун таппи - қишдан чиқиш учун ўта муҳим ёқилғи.
Ҳозир Ўзбекистонда таппи қилиш мавсуми бошланган. Бу жараён мамлакатнинг аксар қишлоқ ҳудудларини қамраб олса-да, саноат миқёсида таппидан ёқилғи олинмайди.
Бироқ таппи ҳақида энг кўп ёзадиган риштонлик блогер Дима Қаюм таппи-тезак саноат миқёқсида ишлаб чиқарилиши керак, деган фикрда.
"Таппи саноат миқёсида ишлаб чиқарилса, яхши бўларди. Сабаби - ўтган 15-25 йил ичида Ўзбекистон қишлоқлари газдан узилган, қувурлар кесилиб, чириб, сотилиб кетган" - дейди блогер - "Қишлоқлардаги энг камбағал қатлам қишга таппи қилади. Мана ҳозир таппи қилиш бошланди".
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1

Сурат манбаси, Dima Kayum izni bilan
Алоқадор мавзулар:

Ҳақиқатан, серқуёш ёз мавсумида кўплаб ўзбек қишлоқларига борган киши, деворлар ва ҳовлиларда қуритилаётган таппиларга кўзи тушиши мумкин.
Аммо бу саноат миқёсида эмас ва ҳар бир мол боқадиган оила ўзлари учун таппи қилади.
Сўнгги йилларда тезак ёқишга эҳтиёж ортгани боис, одамлар бу ишга ижодий ёндаша бошлаганлар.
"Таппи илгари оддийгина деворга ёпиларди ё ғишт шаклида қуйиларди" - дейди суҳбатдошимиз - "Ҳозирга келиб, одамлар замонавий усулларга ўтишмоқда. Таппига арзон кўмирнинг кукуни ва отрабон қўшиб, брикет-кўмир ва ғишт шаклида тайёрлашмоқда. Шунда у бироз кўпроқ ёнади ва иссиқни ушлаб туради".
Ўзбекистон: "Таппи ёққан ёшлар вазир бўлсин" - Энергетика вазири истеъфоси сўралди - видео
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2

Сурат манбаси, Dima Kayum izni bilan
Дима Қаюм таппини кенг ишлаб чиқариш заруратини асослашга уринади.
"Газ ва электр нархлари ошгани боис қишлоқ аҳли пулини тежайди, чунки ойликлари рўзғорга етмагани сабабли ҳамда ўтин ва кўмир қимматлиги боис қишлоқ аҳли таппи ишлатишга мажбур. Шу боис саноат миқёсида таппи ишлаб чиқариш керак" - дейди у.
Блогернинг фикрича, бу борада тадбиркорларга имтиёз бериш ёки ишлаб чиқариш технологиясини жорий этиш учун субсидиялар ажратиш мумкин.
"Давлат ўзи ишлаб чиқармаса керак. Чунки уялади, кулгуга қолади" - давом этади у - "Лекин тадбиркорлар уни замонавий қилиб, арзон ва майин кўмир кукунига аралаштириб, чиройли қилиб қадоқлаб, ишлаб чиқаришса, албатта, кетади.
Ҳиндистонда таппи саноати
Мумбайдаги Би-би-си мухбири Прити Гупта таппининг Ҳиндистон иқтисоди, хусусан, энергетика соҳасида тутган ўрни ҳақида ёзади:

Сурат манбаси, RUKMINI KUMBHAR
Рукмини Бабурао Кумбҳар ҳар куни яланг қўллари билан 50 кг сигир гўнгини йиғади.
У Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги Махараштра штатидаги қишлоқда кичик ашрамни (диний ҳижрат ) бошқарадиган руҳоний гуруҳнинг бир қисмидир.
Сигир гўнгини йиғиш, фақатгина жойни озода сақлаш учун қилинадиган иш эмас. Бу ерда йиғиладиган сигир гўнги биометан олиш учун ишлатилади.
"Ёқилғи жуда қиммат бўлиб кетди. Биогаз эса яхши муқобил. Ягона талаб бўш жой ва сигир эди. Бизда иккаласи ҳам бор эди", деб тушунтиради Кумбҳар хоним.
Сигир гўнги йиғилгач, сув билан аралаштирилади ва биореакторга солинади. Биореакторда ашрамнинг ошхонаси учун етарли миқдорда метан ишлаб чиқарилади.
Март ойида ўрнатилган биореактор Кумбҳар хоним ҳар ой сотиб оладиган 20 литр табиий газнинг ўрнини босяпти.
Биогаз ишлатиш сигир гўнги йиғишни талаб қилади, лекин у бунга қарши эмас.

Сурат манбаси, HAIBOWAL DAIRY COMPLEX
"Ҳиндистоннинг аксарият қишлоқ жойларида қишлоқ хўжалиги асосий машғулот ҳисобланади. Демак, сигир гўнги билан ишлаш катта муаммо эмас", дейди у.
Ашрамга келадиган баъзи меҳмонлар бошида бу машғулотга ғайрат билан киришишмайди.
"Шаҳардан келган баъзи аёллар гўнг ҳидидан ёки сигир гўнгига тегизишдан жирканишади. Лекин биз уларни мажбурламаймиз. Улар охир-оқибат кўникиб, ёрдам беришни бошлайдилар. Бу сигирлар зотдор, шунинг учун уларнинг гўнги ҳам унчалик сасимайди" , — дейди у.
Ҳукуматнинг сиёсий ташкилоти НИТИ Ааёг маълумотларига кўра, ҳинд қорамоллари кунига уч миллион тонна гўнг беради.
Ҳукумат гўнг ва бошқа қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан кўпроқ метан ишлаб чиқарилиши истайди.
Биогаз заводлари буни анаэроб ҳазм қилиш деб номланувчи жараён ёрдамида амалга оширади. Бу жараён чиқиндиларни ҳаво ўтказмайдиган танкларда озиқлантиришни ўз ичига олади, бу эрда табиий равишда пайдо бўлган бактериялар органик моддаларни парчалайди.
Жараён газлар аралашмаси, биринчи навбатда метан (тахминан 60%) ва карбонат ангидридни ҳосил қилади.

Сурат манбаси, Getty Images
Айни пайтда Ҳиндистон табиий газга бўлган эҳтиёжининг ярмини импорт қилади — пул чет элга оқиб чиқади, ҳукумат бу пулларни мамлакат Ичида сарфлашни Афзал кўради. Иқтисодиёт ўсиб борар экан, Ҳиндистоннинг энергияга бўлган талаби фақат ортиб бормоқда.
Биогаз саноатини рағбатлантириш учун 2025 йилдан бошлаб ҳукумат газ этказиб берувчиларга табиий газни 1% биометан билан аралаштиришни буюрди, 2028 йилга келиб эса бу миқдор 5% га чиқиши кутилади.
Ҳиндистоннинг газ импортини қисқартириш билан бир қаторда, биогаз ҳаво ифлосланишини камайтириши мумкин, илгари ёқилган бўлса, энди биореакторларга юборилиши мумкин.
Бундан ташқари, биореактор ўз ишини бажарганидан кейин қолган материал ўғит сифатида ишлатилади.
Штат ва федерал ҳукуматнинг ёрдами билан биореакторларнинг сони ва ҳажми ошиб бормоқда.
Биореакторларда ишлаб чиқарилган газ сиқилиб,транспорт воситаларида ташиш ва ёқилғи сифатида фойдаланишни осонлаштиради.
Осиёдаги энг йирик сиқилган биогаз заводи Ҳиндистон шимоли Панжоб штатидаги Леҳрагага шаҳрида жойлашган.
2022 йил охирида очилган бу завод ҳар куни 300 тонна суюқ сомонни 33 тонна биогазга айлантира олади.
Ҳозирда био ёқилғига талаб катта бўлмагани сабаб, завод кунига атиги саккиз тонна маҳсулот ишлаб чиқармоқда.
Қисман бунга сабаб, заводнинг йирик шаҳарлар ва йўллардан узоқда жойлашганлиги бўлса керак.
Мол гўнги Панжоб штатининг Лудҳиана шаҳри учун бошқа муаммога сабаб бўлади. 6000 га яқин сигир боқиладиган шаҳар сут ишлаб чиқариш маркази ҳисобланади. Сут заводлари эгалари чиқиндиларни тўғридан-тўғри жамоат канализацияларига ташлаб, дарёларнинг ифлосланишига сабаб бўлишяпти.
Агар гўнг ,кунига 225 тонна гўнгни қайта ишлай оладиган Хайбовал сут заводидаги йирик биогаз реакторига йўналтирилмаса, вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлар эди.
У 2004 йилда қурилган, талаб кўплигидан, биогаз иншоотининг ишлаб чиқариш ҳажмини икки баравар ошириш режалаштирилган.
Ражив Кумар теварак-атрофдан сигир гўнгини йиғиш билан шуғулланади. У деҳқонлар нима учун чиқиндиларни истаётганини тушунишмаган дастлабки кунларни эслайди.
"Уларни бизга сигир гўнгини сотишга кўндириш қийин бўлган. Бизга ғалати қарашарди. Энди эса мол чиқиндиси улар учун даромад манбаига айланди, биз ҳам улар ҳам фойдада" — дейди у.
Бу ишнинг меҳнати заҳматли, лекин маҳаллий аҳоли учун катта қийматга эга.
"Бу гўнг сигир ва буйвол гўнги аралашмасидир, шунинг учун ҳиди ўта ёқимсиз, аммо охир-оқибат барчамиз омон қолиш учун пулга муҳтожмиз".
Балжит Сингх биогаз имкониятларини ўзлаштирганлардан бири.
У Панжоблик буғдой ва гуруч етиштирувчи фермерлар оиласидан чиққан. Қурилаётган биогаз заводларини кўриб, бу ишда янги имкониятлар борлигини англади. Жаноб Сингх ишни ўз оиласининг ҳосилидан қолган сомонни йиғиб, уни заводга сотишдан бошлади.
Кейинчалик, бошқа деҳқонларни унга экинларнинг шулхаларини беришга кўндирмоқчи бўлди.
"Буни амалга ошириш осон бўлмади. Янги экинга ерни бўшатиш учун фермерлар тез ҳаракат қилишлари керак. Шу сабаб улар ўриб олинган экиндан қолган пояларни ёқишни афзал кўришди. Мен уларни бу пул ишлаш имконияти эканлигига ишонтирдим", — дея тушунтиради у.
Ҳозир бу катта бизнесга айланди. Бугунги кунда жаноб Сингх 10 қишлоқдан деҳқончилик чиқиндиларини йиғишда 200 га яқин одам ишлатади.
"Бу жуда кўп меҳнат талаб қиладиган иш. Ўрим-йиғим бошланишидан олдин мен фермерларни қишлоқ хўжалиги қолдиқларини сотишга кўндириш учун қишлоқма-қишлоқ юраман. Чиқинди маҳсулотлар қуруқ бўлиши керак, шу сабаб биз жуда чаққон ҳаракат қилишимиз керак".
"Қолдиқлар биогаз қурилмасида самарали ҳазм бўлиши учун маълум бир ўлчамда майдаланади. Йиғиш пайтида биз намлик ва ифлослантирувчи моддаларга жуда эҳтиёт бўламиз.".
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
















