Ўзбекистон: Бюджет дефицити, мажлисбозлик кўлами ва Янги Тошкент лойиҳаси - Янгиликлар

Сурат манбаси, President.uz
Бюджет дефицити: Даромадлардан кўра харажатлар 2,5 млрд доллар кўп
Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, Ўзбекистонда давлат бюджети тақчиллиги биринчи ярим йилликда 6,18 фоизга етган.
- Ўзбекистон: 2023 йил Мирзиёев ислоҳотлар йўлидан воз кечаётганини кўрсатмоқдами? – Янгиликлар, жаҳон матбуоти
- Кесилаётган дарахтлар, йўқолаётган сув ва шўрланаётган ер - Ўзбекистон иқлимини нималар кутмоқда?
- Ўзбекистон: Адолатли суд эканини Абдуқодирнинг ўзи ҳам тан олсин - Видео, Янгиликлар Dunyo Yangiliklar
Қўчқоров бу ҳақида жума куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қилган нутқида билдирди.
Унинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг дастлабки олти ойида давлат бюджети даромадлари 100 триллион сўмни ташкил этди. Унда 76 триллион сўм Солиқ қўмитаси, 24 триллион сўм Божхона қўмитаси томонидан таъминланган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 92,6 трлн сўм, яъни 8 фоизга кўп.
Бюджет харажатлари эса 129 триллион сўмдан ошган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 103 трлн сўм, яъни 25,3 фоизга кўп.
Қўчқоровнинг айтишича, унинг 65 триллион сўми ижтимоий соҳага йўналтирилган.
Янги Тошкент
Давлат раҳбарига Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик лойиҳаларининг бориши ҳақида ахборот берилди, дея хабар тарқатди Ўзбекистон президентининг веб саҳифаси.
"Улардан энг муҳимлари - Олимпия шаҳарчаси ва Янги Тошкент лойиҳаларидир. Энди урбанизация жараёнларида узоқни ўйлаб, қурилишлар шаҳар ташқарисида амалга оширилмоқда", дейилади хабарда.
Аммо, хабарда бу лойиҳалар айнан қаерда амалга оширилиши ҳақида маълумот берилмади.
"Ушбу ҳудуд яқинида яна бир шаҳар - Янги Тошкент қурилиши режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари жорий йил 18 март куни унга тамал тоши қўйган эди. Лойиҳанинг биринчи босқичида 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, давлат идоралари учун маъмурий бинолар, боғлар, ижтимоий ва иқтисодий объектлар барпо этилади", дейилади president.uz маълумотида.
Мажлисбозлик

Сурат манбаси, Screenshot/O'zbekiston24
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан давлат хизматида банд бўлган фуқароларнинг иш вақтига қанчалик риоя этилишини таҳлил қилиш мақсадида аноним сўров ўтказилди.
Сўровномада жами 560 нафар давлат хизматчилари иштирок этиб, респондентларнинг 21,4%и вазирлик ва идоралар, 27%и маҳаллий ҳокимият органлари, 12,1%и ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва 39,5%и бошқа давлат ташкилотларида ишловчи ходимларни ташкил этган.
Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 31,6 фоизи йиғилишларда иштирок этмайди, 41,3 фоизи бир хафтада 4 соатгача, 11,4 фоизи 5-7 соат, 15,8 фоизи 8 соатдан кўп вақтини мажлис ва йиғилишларга сарфлайди.
Тадқиқотга кўра, ортиқча "мажлисбозлик" Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади.
Оқ уйдан қулаган ишчи
Қирғизистоннинг 24.kg сайтига кўра, Бишкекда қурилаётган президент маъмурияти биносидан ўзбекистонлик қурувчи тушиб кетган.
У ҳозирда Бишкек шаҳар 4-клиникасининг жонлантириш бўлимига жойлаштирилгани айтилади.
Сайтда айтилишича, 1993 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Чингиз Айтматов кўчасидаги қурилиш ишлари чоғида тушиб кетган.
Ҳозирда терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002














