Ўзбекистон: Адолатли суд эканини Абдуқодирнинг ўзи ҳам тан олсин - Видео, Янгиликлар Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, BBC O'zbek
27 июл
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида таниқли блогер Абдуқодир Мўминов устидан маҳкаманинг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.
Суд 25 июл куни бошланган эди.
Абдуқодир Мўминов устидан суд очиқ суд деб эълон қилинган.
Суднинг иккинчи мажлисига ҳам жараённи кузатиш учун келган оммавий ахборот воситалари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, фуқаролик жамияти фаоллари киритилмадилар, бунга Миробод туман судининг суд зали кичик экани важ қилиб кўрсатиляпти.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Бу эса нафақат Тошкентдаги Миробод тумани суди ёнида йиғилганлар, балки эрта-индин Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир ўз ҳисоботларини эълон қиладиган халқаро ташкилотларда ҳам Абдуқодир Мўминов судида ошкоралик нақадар таъминланди, деган саволларни пайдо қилган.
Ўзбекистонда ҳукуматга сиёсий мухолиф "Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик" партиясини расман Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказишга интилаётган сиёсатчи Хидирназар Оллоқулов суд жараёнини кузатишга келди, Абдуқодир Мўминов устидан адолатли суд ўтказилишини талаб қилди.
"Биз айтаяпмиз: қонунга сўзсиз бўйсунамиз, сўзсиз итоат этамиз. Бизнинг ҳаракатимиз фақат маданий, цивилизованний, қонуний йўқ. Лекин, барака топгур, Абдуқодир 903 миллион зарар келтирдими, холис, мустақил, беғараз суд қил, исботини шундай қўйки, ўзиям тан олиб чиқиб кетсин сани судингдан. Ичидан тан олсин, "қанақа адолатли суд а?", деб кетсин", деди Хидирназар Оллоқулов.
Хабар қилинишича, судда қоралов томони суд мажлисининг биринчи кунида чиқиш қилган, сўнг томонлар муҳокамасига ўтилган.
Суд жабрланувчиларни тергов қилаяпти.
Абдуқодир Мўминов судида нега кўплаб журналистлар ичкарига киритилмади? Олий суд жавоби - видео

Сурат манбаси, BBC Uzbek
Танқидий чиқишлари билан танилган журналист Абдуқодир Мўминов устидан бошланган маҳкамани ёритиш учун Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судига борган кўплаб журналистлар ичкарига киритилмаган. Олий суд журналистлар нега ташқарида қолганига изоҳ берди.
Би-би-си мухбири Аваз Тоҳировнинг айтишича, суд жараёнини кузатиш учун Миробод туман суди олдида 100 га яқин одам тўпланган.
Уларнинг орасида кўп сондаги журналистлар, фуқаролик жамияти фаоллари ҳам бўлган.
Масъуллар суд жараёнининг очиқ ўтказилиши эълон қилишган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Тошкент вақти билан 15. 30 га қадар Мўминовнинг яқинлари суд залига кириб кетишди.
Аммо ташқарида кўплаб журналистлар қолиб кетган ва Олий суд масъуллари буни суд биносининг кичиклиги билан изоҳлашган.
"Аввалом бор, бу биринчи инстанция суди мажлиси. Яъни биринчи инстанция суди одатда туман судида кўрилади. Туманлардан танлангани ҳеч ким ўзининг хоҳиши билан ёки бир нима билан танланмайди, автоматик танланади. Автоматик тарзда суд танлангадан кейин, унга раислик қилувчи ҳам танланади. Шуни тўғри тушунишингларни илтимос қиламан", деган Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов.
"Кўпроқ журналист ёритишига шароит яратиладими", деган саволга Олий суд матбуот котиби "имкон қадар ҳаракат қиламиз", деб жавоб берган.
Алоқадор мавзулар:
Абдуқодир Мўминов Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми "а", "б" бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми "а" банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми "б", "в" бандлари, 4-қисми "а" банди, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 28,211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 3
Шу йилнинг 8 февралида ҳибсга олинган Мўминов ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати тарқатган илк расмий хабарда, Мўминов бир жиноят ишини ижобий ҳал этишни ваъда қилиб фуқародан 10 минг доллар сўраган ва 3800 долларни олган, яна бир фуқаро тўғрисида "салбий йўсинда" видеолавҳа тайёрлаб ундан 70 минг доллар сўраган, деб хабар қилган.

Сурат манбаси, BBC Uzbek
Жараённи кузатишга Миробод суди биноси ёнида кўп сондаги журналистлар, фуқаролик жамияти фаоллари тўпландилар.
Суд жараёнининг очиқ ўтказилиши эълон қилинди.
Тошкент вақти билан 15. 30 га қадар Мўминовнинг яқинлари суд залига кириб кетишди.
Аммо суд зали тўлиб қолгани важи билан қолганлар ичкарига киролмадилар.
Маҳкама жараёнида хабар қилинишича, Абдуқодир Мўминовнинг жиноят ишида 14 жабрланувчи бор.
Айблов хулосасида ёзилишича, журналист 14 жабрланувчига жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказган.
Абдуқодир Мўминов билан Би-би-си мухбирининг ўтган йил 29 декабрда қилган суҳбатини томоша қилиш учун бу ерга босинг
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002














