Хитой: Apple ва Nike уйғурлар “эксплуатацияси”дан фойда кўраяптими? – Xitoy va Shinjon uyg’ur musulmonlari

Xitoy

Сурат манбаси, Getty Images

Хитой: Apple ва Nike уйғурлар "эксплуатацияси"дан фойда кўраяптими? - Дунёнинг энг етакчи ширкатларидан бўлган икковлон босим остида қолишган. Фаоллар уларга қарши кампания бошлашган.

Улар бу икки ширкатни уйғурлар эксплуатациясини "янада кучайтириш ва ундан фойда кўраётганлик"да айблашмоқда.

Хитойдаги уйғурлар "мажбурий меҳнати"дан фойдаланаётган таъминотчилар билан алоқаларини узишга чақиришаётир.

Бошқа томондан, АҚШ ҳам ўзининг иқтисодий босимларини кучайтирмоқда, айнан зўравонликлар боис, ширкатларни Шинжонда иш юритишдан огоҳлантирмоқда.

Nikea

Сурат манбаси, Getty Images

Nike ва яна бошқа айрим брэндларга кўра, бу масала назоратлари остида.

Жумладан, Nike нинг айтишича, "уйғурлар ва бошқа миллий озчиликларнинг шу каби меҳнатга жалб қилинишлари хавфи ва ҳолларини аниқлаш учун Хитойдаги таъминотчилари билан доимий равишда синчковлик билан иш олиб бориб келишади".

Apple ҳам ўзларининг бу каби даъволарни текширишаётганини маълум қилган.

"Ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш линиясида мажбурий меҳнатга далолат қилиши мумкин бўлган бирор бир ҳолатга дуч келмаганликлари"ни айтган.

"Вазиятни доимий равишда назорат этиб бориш режасида эканликлари"ни билдирган.

Сиёсатчилар ва фаолларга кўра эса, Хитой ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини топташ ҳоллари билан уйғунликда кўрилишни исташмаса, ширкатлар бу йўлда кўп иш қилишлари керак.

Anti-Slavery International - Қулликка қарши халқаро ташкилот вакили Клоу Кранстоннинг айтишича, "ширкатлар аллақачон бу масалада қатъий қарорларини беришлари керак бўлган. Аммо улар бундай қилишмаган".

Унга кўра, "худди шу боис ҳам бу ҳозир олиб кампанияларининг муҳим ва лозим"лигини англатади.

Anti-Slavery International кампанияга бош қўшган 180 дан ортиқ ташкилотнинг биттаси бўлади.

"Сўз фақат битта таъминотчи билан алоқани узиш эмас, масалага кенг қамровли ёндашиш ҳақида кетмоқда", - дейди Клоу Кранстон.

Хитойда нималар бўлмоқда?

Xitoy

Сурат манбаси, videograb

Хитойнинг Лондондаги элчиси Лю Сяомин Би-би-сининг Эндрью Марр шоусига берган интервьюсида уйғурлар Хитойдаги бошқа этник озчиликлар қаторида ўз мамлакати қонунларидаги мавжуд ҳуқуқлардан истифода этаётганинини таъкидлаган.

Уйғурларнинг кўзлари боғланиб, поездга чиқарилаётгани акс этган видеотасвирлар ўзига кўрсатилганида, Хитой элчиси видеода нима борлигини "кўрмаётгани"ни айтган:

Britaniya

Сурат манбаси, videograb

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб Хитойни уйғурларнинг ҳақ-ҳуқуқларини "оммавий ва қўпол равишда" поймол этаётганликда айблаб чиқди.

Унга кўра, расмий Лондон Пекин мулозимларига қарши жазо чораларини истисно қилмайди.

Би-би-си билан суҳбатда Доминик Рааб уйғур аёлларнинг мажбуран бичилаётгани ва мусулмонларнинг оммавий равишда таъқиб этилаётгани ҳақидаги хабарлар "узоқ вақт мобайнида кўрилмаган нарсаларни ёдга солаётгани"ни айтди.

"Бирлашган Қироллик зарур чораларни кўриш йўлида ўз иттифоқчилари билан иш олиб боради", деб айтди Британия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари:

Xitoy

Сурат манбаси, EPA

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek