Уйғурлар: Хитой элчиси Би-би-си саволларига қандай жавоб берди? - Dunyo, uyg'urlar

Хитойнинг Лондондаги элчиси Лю Сяомин Би-би-сининг Эндрью Марр шоусига берган интервьюсида уйғурлар Хитойдаги бошқа этник озчиликлар қаторида ўз мамлакати қонунларидаги мавжуд ҳуқуқлардан истифода этаётганинини таъкидлаган.
Уйғурларнинг кўзлари боғланиб, поездга чиқарилаётгани акс этган видеотасвирлар ўзига кўрсатилганида, Хитой элчиси видеода нима борлигини "кўрмаётгани"ни айтган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Унинг сўзларига кўра, "баъзида маҳбусларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш амалиёти ҳамма давлатда бор".
Австралия махсус хизматлари дрондан олинган ушбу тасвирларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаган.
Эндрью Марр: Келинг, дунё бўйлаб улашилган жуда ҳам ташвишланарли дрон тасвирларига кўз ташлайлик. Бу ер Хитой шимолидаги Шинжон бўлгаси экани деярли аниқ. Бу ерда нима бўлаётганини бизга тушунтириб бера оласизми?
Лю Сяомин: Мен.. кўролмаяпман. Биласизми, сиз буни менга биринчи марта кўрсатмаяпсиз. Ўтган йили хам "Шинжонда нима бўляпти?" деб қўйиб берганингизни эслайман. Аммо сизга шуни айтай, Шинжон... Шинжонда бўлганмисиз ўзи?
Эндрью Марр: Йўқ, ҳеч бўлмаганман.
Лю Сяомин: Биласизми... Шинжон энг гўзал жой ҳисобланади. Хитойларда бир гап бор - агар Хитойнинг қанчалик катталигини кўрмоқчи бўлсангиз...
Эндрью Марр: Элчи жаноблари, булар унчалик ҳам гўзал манзаралар эмас, шундаймасми?
Лю Сяомин: Биласизми, Шинжон...Мен ҳам сизга худди шуни айтмоқчиман. 1990 -йиллардан буён Шинжон тамоман ўзгариб кетди. Минглаб террористик ҳужумлар юз берди.. Одамлар...
Эндрью Марр: Улар 10 йил олдин эди. Нима учун бугунги Хитойда одамлар тиз чўктирилиб, кўзлари боғланган ва сочлари қириб олинган ҳолда поездга чиқариляпти? У ерда нима бўляпти ўзи?..
Лю Сяомин: Бу видеони қаердан олганингизни билмайман. Биласиз, маҳбусларни бир ердан иккинчи ерга ўтказиш тажрибаси ҳамма мамлакатда бор..
Эндрью Марр: Аммо бу ерда нима бўлаётганини айта оласизми, ҳурматли элчи?..
Лю Сяомин: Мен бу видеони қаердан олганларингни билмайман..
Эндрью Марр: Бу видеони бутун дунё кўрди. Ғарб махсус хизматлари ва австралиялик экспертлар уларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлашди. Уларнинг айтишича, бу одамлар Шинжондан мажбуран поездга ўтқазилаётган уйғурлардир.
Лю Сяомин: Сизга бир нарсани айтай... Ғарб махсус хизматлари деб аталаётган ташкилотлар Хитойга қарши сохта айбловларни илгари суриб келишади. Уларга кўра, 1 миллион одамга зулм ўтказиляпти. Сиз Шинжонда қанча одам яшашини биласизми? 40 йил аввал 4 - 5 миллион эди. Бугун 11 миллион одам яшайди Шинжонда. Бизни этник тозалаш ўтказишда айблашади. Аммо 40 йил ичида аҳоли икки баробарга ўсди...
Эндрью Марр: Сўзингизни бўлганим учун узр. Аммо сизнинг ўзингизнинг маҳаллий статистика ходимларингиз берган маълумотларга кўра, 2015-2018 йиллар ўртасида Шинжонда аҳоли сони ўсиши 84 фоизга камайган. 84 фоиз.
Лю Сяомин: Бу тўғри эмас. Мен сизга расмий рақамларни бердим. Мен сизга бу рақамларни Хитойнинг элчиси сифатида беряпман. Булар расмий рақамлар. Охирги 40 йилда уйғурлар, Шинжон аҳолиси икки баробарга кўпайган. Ҳеч қандай аҳолини чеклаш, мажбуран бичиш деган нарсалар йўқ...
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












