Британия Хитой уйғур аёлларни мажбуран бичаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди - Xitoy Shinjon uyg'urlari

Доминик Рааб
Сурат тагсўзи, Доминик Раабнинг айтишича, Хитойнинг амаллари "узоқ вақтдан буён кўрилмаган айрим нарсаларни ёдга солмоқда"
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб Хитойни уйғурларнинг ҳақ-ҳуқуқларини "оммавий ва қўпол равишда" поймол этаётганликда айблаб чиқди.

Унга кўра, расмий Лондон Пекин мулозимларига қарши жазо чораларини истисно қилмайди.

Би-би-си билан суҳбатда Доминик Рааб уйғур аёлларнинг мажбуран бичилаётгани ва мусулмонларнинг оммавий равишда таъқиб этилаётгани ҳақидаги хабарлар "узоқ вақт мобайнида кўрилмаган нарсаларни ёдга солаётгани"ни айтди.

"Бирлашган Қироллик зарур чораларни кўриш йўлида ўз иттифоқчилари билан иш олиб боради", деб айтди Британия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари.

Хитойнинг Британиядаги элчисига кўра, Шинжондаги концентрацион лагерлар ҳақидаги гаплар "сохта".

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Хитойнинг Лондондаги элчиси Лю Сяомин Би-би-сининг Эндрью Марр шоусига берган интервьюсида уйғурлар Хитойдаги бошқа этник озчиликлар қаторида ўз мамлакати қонунларидаги мавжуд ҳуқуқлардан истифода этаётганини таъкидлади.

Уйғурларнинг кўзлари боғланиб, поездга чиқарилаётгани акс этган видеотасвирлар ўзига кўрсатилганида, Хитой элчиси видеода нима борлигини "кўрмаётгани"ни айтган.

Унинг сўзларига кўра, "баъзида маҳбусларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш амалиёти ҳамма давлатда бор".

Австралия махсус хизматлари дрондан олинган ушбу тасвирларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

"Шинжонда бундай концентрацион лагерлар йўқ. Хитойга қарши фэйк айблар урчиб кетди", деган элчи.

Хитой "қайта тарбиялаш марказлари" деб атайдиган Шинжондаги қамоқ-лагерларда 1 миллионгача уйғурлар ушлаб турилганига ишонилади.

Хитой аввалига лагерларнинг мавжудлигини рад этган, аммо кейинроқ уларни Шинжон минтақасидаги бўлгинчи зўравонликлардан сўнг терроризмга қарши кураш доирасида кўрилган зарур чоралар дея ҳимоя қилган.

Фаоллар яқинда Хитойни уйғур аҳолисининг сонини камайтириш мақсадида аёлларни мажбуран бичиш ёки уларнинг бачадонига контрацептив жиҳозлар ўрнатишда айблаб чиққанлар.

БМТ Хитойни ушбу иддаоларни текширишга чақирган.

'Жуда хавотирли'

Уйғурларга қилинаётган муомалани "геноцид" деб аташ мумкинми, деган саволга жавоб бераркан, Британия ташқи ишлар вазири Рааб халқаро ҳамжамият бу каби даъвони қилишдан аввал "эҳтиёт бўлиши керак"лигини айтган.

Вашингтонда жойлашган Коммунизм Қурбонларига Ёдгорлик Жамғармаси маълумотларига кўра, 2012-2018 йиллар орасида Шинжондаги уйғурлар яшайдиган икки йирик минтақадаги аҳоли ўсиши 80 фоизга пасайган.

Хитой ушбу рақамларни рад этади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Хитой элчисининг сўзларига кўра, Шинжондаги уйғур аҳолиси сони 40 йил аввал 5-5 миллион атрофида бўлган бўлса, бугунга келиб 11 миллионни ташкил этмоқда.

"Бизни этник тозалашда айблашади, аммо аҳоли икки баробарга ўсган", деган Лю Сяомин.

Хитойнинг аҳоли ўсишига доир мавжуд расмий статистикаси 40 йил олдинни қамраб олмайди.

Расмий маълумотларга қараладиган бўлса, 2005-2015 йиллар орасида Шинжон аҳолиси катта суръатларда кўпайган, аммо ундан кейинги йилларда кескин тушиш қайд этилган.

"Бу жуда-жуда хавотирли ва мажбурий бичиш ҳамда қайта тарбиялаш марказлари биз узоқ вақтдан буён кўрмаган нарсаларни ёдга солади. Биз Хитой билан яхши муносабатлар тарафдоримиз, аммо бу каби муомалага жим қараб туролмаймиз", деб айтган Британия Ташқи ишлар вазири.

Хитой элчиси уйғур аёлларининг мажбуран бичилаётгани ҳақидаги маълумотларни рад этади.

Унинг Би-би-сига айтишича, "Хитой ҳукуматининг сиёсати бу каби амалиётни мутлақо маъқулламайди".

Лю Сяомин стерилизация билан боғлиқ "алоҳида ҳолатларни истисно қилмаслиги"ни айтгани ҳолда, "биз барча этник гуруҳларга бир хил муомалада бўламиз", дея таъкидлади.

Жазо чоралари

Фаоллар Британия ҳукуматини уйғурларни жазолаш учун масъул Хитой мулозимларига қарши санкциялар киритиш, жумладан, уларнинг банк ҳисобларини музлатиш ва виза беришни тақиқлашга чақириб келадилар.

Бу ҳақдаги петицияни 100 мингдан ортиқ одам имзолаган, бу Британия парламентида кўриб чиқиш учун етарли.

Уйғурлар

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, 2012-2018 йиллар орасида Шинжондаги уйғурлар яшайдиган икки йирик минтақадаги аҳоли ўсиши 80 фоизга пасайгани айтилади

Британия яқинда Мянмардаги Роҳинжа мусулмонларига қарши зўравонликларда айбланган юқори мартабали генераллар ва Шимолий Кореянинг мажбурий меҳнат лагерлари учун масъул идораларига нисбатан жазо чоралари киритган.

Доминик Раабнинг айтишича, ушбу чоралар Лондон бир томонлама санкциялар қўллашга тайёрлигини кўрсатади.

Би-би-сининг дипломатик масалалар бўйича шарҳловчиси Жеймс Ланделнинг айтишича, Британия Вашингтон ва Пекин ўртасида икки ўт орасида қолиши хавфи бор.

"Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг баҳоси - Хитой билан камроқ савдо дегани, бу эса коронавирусдан кейинги иқтисодий инқироз чоғида қимматга тушиши мумкин", дейди Би-би-си шарҳловчиси.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek