Ўзбекистон, коронавирус: Тошкент карантинни енгиллатиб бироз шошдими? Янгиликлар, O’zbekiston

Коронавирусдан ҳимоя

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистонда яна коронавирусга чалиниш ҳолатларида ўсиш кузатилаётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда. Айрим туманлар яшил ҳудудлардан яна қизилга қайтарилмоқда. Кузатувчилар сўнгги беморларнинг карантинда сақланаётганлардан эмас, балки кўпроқ аҳоли орасидан чиқиб келаётгани вазият жиддий эканидан далолат беришини айтмоқда.

Самарқанд вилояти Пахтачи туманилик 63 ёшли эркак бемор Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 14-инсон Бу беморда 14 май куни коронавирус аниқланган ва шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистонда карантин чораларининг босқичма-босқич юмшатила бошлаганидан сўнг касалланганлар рақами орта бошлагани айтилмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Мирзиёев 27 май кунги ўтказган видеоселектор йиғилишда карантин ҳали тугамаганини айтган.

Ўзбекистон: Мирзиёев чегараларни очавериши керакми? - O'zbekiston, Россия, Туркия - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Рафиқ Сайфулин

Сурат манбаси, RAFIK SAYFULLIN

Россия фойдасига жосуслик қилгани айтилган сиёсатшунос ва собиқ КГБ зобити Рафиқ Сайфулин 12 йилга қамалди. Адвокат Сайфулиннинг айби судда ўз исботини топмаганини айтмоқда.

"Фергана" ахборот агентлиги сиёсатшунос Рафиқ Сайфулин жосусликда айбланиб 12 йил қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар берди.

Сайфулинни Ҳарбий маҳкамада ҳимоя қилган адвокат Сергей Майоров унинг 12 йилга озодликдан маҳрум қилинганини тасдиқлади.

Майоровнинг айтишича, Сайфулин яна бир жиноий иш бўйича айбдор, деб топилган. Бироқ суд ёпиқ бўлгани учун ушбу маълумотни ошкор қила олмаслигини билдирди.

Сайфулиннинг адвокати судда сиёсатшуноснинг айблари ҳар икки иш бўйича ўз исботини топмагани, гувоҳ сифатида чақирилганлар Сайфулин фойдасига кўрсатма бергани, суд фақат экспертиза хулосасига таяниб ҳукм чиқарганини айтган.

Маҳкама адвокат ва Сайфулинга экспертларни савол-жавоб қилиш имконини бермаган.

Олдинроқ Сайфулин ва қатор ҳарбийлар Россия фойдасига жосуслик қилишда айбланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди.

Сайфулин 2001 йилгача Стратегик тадқиқотлар институти директори лавозимида, сўнгра эса асосан МХХга кадрлар тайёрловчи Стратегия ва истиқболни белгилаш олий мактабининг директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

2005 йилги қонли Андижон воқеаларидан сўнг Рафиқ Сайфулин Ўзбекистондаги режим ҳимоячиси сифатида фикр билдирувчи саноқли экспертлардан бири бўлиб танилганди.

Совет Иттифоқи даврида Давлат хавфсизлиги қўмитаси (КГБ)да зобит бўлиб хизмат қилган Сайфулин Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматига кўп йиллар раҳбарлик қилган Рустам Иноятов билан яқин алоқаларда бўлгани айтилади.

Ёқилғи қуйиш шохобчаси

Сурат манбаси, AUTOSTRADA

Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси "Ўзнефтгаз" акциядорлик жамиятининг импорт бензинга акциз солиғини ошириш таклифига қарши чиқди.

Қўмитанинг қайд этишича, импорт бензин учун акциз солиғининг оширилиши етарлича иқтисодий асослантирилмаган, шу сабабли бу иш мақсадга мувофиқ эмас.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг айтишича, "Ўзнефтгаз"нинг монопол бўлган нефт ишлаб чиқарувчи корхоналарига 2020 йилгача бир қатор имтиёзлар бериб келинган.

Олдинроқ "Ўзнефтгаз", мамлакат ичидаги нефт ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида импорт қилинаётган бензинга акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизгача, яъни 4 баробар кўтаришни таклиф қилганди.

Ушбу таклиф ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Ерда ишлаш

Сурат манбаси, DENIS SINYAKOV/AFP/GETTY IMAGES

Адлия вазирининг ўринбосари Акбар Ташқулов Ерга бўлган мулкий ҳуқуқларни мустаҳкамлашга оид либерал ғояларни ўтказа олмаганини маълум қилган.

Адлия вазирининг ўринбосари Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ўта долзарб ҳисобланувчи ерга бўлган мулкий ҳуқуқни мустаҳкамлашга бўлган ҳаракатлар самара бермаганини ёзди.

"Қишлоқ хўжалигига оид муҳим қонун лойиҳаларини бугунги муҳокамасида ерга бўлган мулкий ҳуқуқларни мустаҳкамлаш борасидаги либерал ғояларни ўтказа олмадик", деган вазир ўринбосари Facebookдаги саҳифасида.

Акбар Ташқулов бу соҳада ўзгаришни хоҳловчи илғор фикрловчи тарафдорлари яна борлигига ишонишини билдирди.

"Чунки, қишлоқ хўжалигида буйруқбозлик эмас — манфаатдорлик, назорат эмас — эркинлик, ерга эгалик ҳисси деҳқонни самарали меҳнатга ундайди. Бунга эса, ерга бўлган айрим мулкий ҳуқуқларни мустаҳкамламасдан эришиб бўлмайди", деган у.

Ерга бўлган мулкий ҳуқуқларни қонун билан мустаҳкамлаш ғояси кўп йиллардан бери янграб келади. Бироқ ушбу таклифлар ҳукумат мулозимлари томонидан ўртага қўйилиши олдин жамоатчиликка ошкор бўлмаган.

Кузатувчилар Адлия вазирлиги ушбу ҳуқуқни мустаҳкамлашда енгилгани Ўзбекистонда ислоҳотчилар ва унга қарши бўлган томон ўртасида кураш зимдан ҳамон давом этаётганидан дарак беришини айтмоқда.

Ушбу ҳуқуқ кафолатланмаганлиги сабаб фермерлар эркин шахс эмас, балки маҳаллий ҳокимликларга қарам бўлиб қолган. Натижада ишда самарадорлик бўлмасдан 10 минглаб фермер қарзга ботаётгани айтилади.

Коронавирус

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek