Теҳрон аҳли "энг ёмон тун" бўлганини айтмоқда, Эрон ҳам жавоб зарбаларини тўхтатмаяпти (видео)

Сурат манбаси, EPA
Теҳронда яшовчи одамларнинг BBC форс хизматига айтишларича, "кечаги тун энг ёмони бўлди". Исроилнинг Эронга қарши ҳаво ҳужумлариг еттинчи кундирки давом этар экан, оддий одамлар орасида ўлим ошиб бормоқда.
"Мен бомба овозларидан тонгги 5 да уйғониб кеттим. Аждарҳо наъра тортаётгандек, улар шу қадар зарба беришяптики, деразалар титраяпти», - дейди бир аёл
BBC гаплашган бошқа эронликлар эса уйларида қолишдан қўрқиб машиналари ичида тунни ўтказаётганларини айтишган.
Бир суҳбатдошга кўра, ҳужумга нишон бўлиши мумкин бўлган ҳукумат бинолари барча мавзеларда бор, шу сабаб қаер хавфсиз эканини ҳеч ким билмаяпти.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Сурат манбаси, EPA
Журналистлар билан брифингда АҚШ Уруш вазири Пит Ҳегсет Эрон узра ҳаводан ҳужумлар яқин орада кескин ошишини билдирди. Унга кўра, АҚШ бу урушни "истаганча узоқ" давом эттириши мумкин ва унинг қатор иттифоқчилари ҳам фаоллашди.
Ундан Президент Доналд Трамп Эронни энди ким бошқаришида асосий сўзга эга бўлишини исташини айтгани ҳақидаги хабарларга муносабати сўралганда, у Трамп бунда "катта сўз"га эга бўлишини билдирди. Трампнинг ўзи аввалроқ "жалб қилинишга мажбурман" деган.
"Биз улар яхши раҳбарга эга бўлишини истаймиз. Мен буни яхши амаллашимни айтаётган баъзи одамлар бор», - деди Трамп.
Трамп АҚШ Эроннинг дрон ва ракета тизимларига "ҳар соатда» зарба бераётганини айтти.
NBC билан суҳбатда у Теҳронга қўшинлар юборишни режаламаётганини билдирди.
[Qo'shin yo'llash] behuda bo'ladi. Ular shundoq ham bor narsasidan ayrildi.
"Бу беҳуда бўлади. Улар шундоқ ҳам ҳамма нарсасидан айрилди. Денгиз кучларини йўқотти. Нимани йўқотиш мумкин бўлса, барини йўқотти», - деди Трамп.
Аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи ўз давлати АҚШ-Исроил қўшинлари босқинига тайёр эканини билдирган.
Айни дамда Исроил Ливан пойтахти Байрут ва Теҳронга қарши янги ҳужумлар тўлқини амалга оширган.
BBC мухбири билан гаплашган жанубий Байрут яшовчилари тунни бошпаналар, машиналар, парклар ва қариндошлари уйларида ўтказганларини айтишди.
Исроил кеча Байрутнинг Даҳиеҳ мавзесидаги Ҳизбуллоҳ инфратизилмасига ҳужум қилаётганини айтиб, аҳолига у ердан чиқиб кетишни айтган. Аммо, бу Байрут жанубидаги бу мавзеда юз минглаб одам яшайди.

Сурат манбаси, Reuters
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги душанбадан бери Исроилнинг ҳужумлари 123 одамни ўлдиргани ва 683 нафарини яралаганини билдирди.
Эрон ҳам Исроилнинг Тел-Авив шаҳрига ракеталар отганини билдирди.
Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги тунда ўз ҳудудида ракетани уриб туширганини айтти. Х даги саҳифасида вазирлик пойтахт Риёддан жануби-шарқда жойлашган Ал-Харж шаҳри яқинида ракета илғаб йўқ қилинганини эълон қилди.
Охирги соатларда у пойтахт яқинида ҳам бир неча дронлар аниқланиб, уриб туширилганини хабар қилди.
Баҳрайнга кўра, Эрон мамлакатдаги меҳмонхона ва турар жойларга зарба берди.
Қатар эса АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий базаси бўлмин ал-Убайд ҳаво базасига қарши отилган ракетани уриб туширганини айтмоқда.





























