Қурол захираларининг камайиши Эрон можаросига қандай таъсир қилиши мумкин (Видео)

Сурат манбаси, US Navy via Getty Images
АҚШ Президенти Доналд Трамп мамлакатида асосий қуролларнинг "деярли чексиз захираси" борлигини иддао қилмоқда. Эрон Мудофаа вазирлиги эса "душманга АҚШ режалаштирганидан кўра узоқроқ вақт давомида қаршилик кўрсатиш салоҳиятига" эга эканлигини айтмоқда.
Украина анча вақтдан бери Россиядан сон жиҳатдан ҳам, қуролланиш борасида ҳам ортда қолиб келаётганини ҳисобга оладиган бўлсак - ушбу можаронинг натижасини фақатгина қурол-яроғ захиралари ва таъминотининг ўзи ҳал қилмайди. Бироқ, қурол-яроқ масаласи шубҳасиз муҳим омилдир.
Амалиётларнинг шиддати бошиданоқ юқори бўлган. Ҳар икки томон ҳам қуролларни ишлаб чиқарилганидан тезроқ сарфлаяпти.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Тел-Авивда жойлашган "Миллий Хавфсизлик Тадқиқотлари Институти (INSS)"нинг ҳисоблашича, АҚШ ва Исроил ҳозирга қадар 2 000 дан ортиқ зарба амалга оширган ва уларнинг ҳар бирида бир нечта ўқ-дори турларини ишлатилган.
INSS маълумотига кўра, Эрон ҳозиргача 571 та ракета ва 1 391 та дрон учирган. Уларнинг кўп қисми йўлдаёқ тутиб қолинган. Уруш чўзилган сари бу даражадаги жанг ҳар икки томон учун сақлаб қолиш қийинлашади.
Ҳар икки томон учун ҳам уруш қанча узоқ давом этса, бундай шиддатли жанговар ҳаракатларни давом эттириш шунчалик қийинлашиб боради.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Эрон
Ғарб мансабдорларининг айтишича, Эрон учираётган ракеталар сони сезиларли даражада камайган: урушнинг биринчи кунидаги юзлаб ракеталардан ҳозирги ўнлаб ракеталарга тушган.
Урушдан олдин Эронда 2 000 дан ортиқ қисқа масофали баллистик ракеталар захираси борлиги тахмин қилинган. Ҳеч бир армияда қанча қурол борлиги аниқ рақамлар билан эълон қилинмайди - бундай маълумотлар махфий сақланади.
АҚШнинг етакчи қўмондони генерал Дэн Кейн чоршанба куни Эроннинг баллистик ракета учиришлари биринчи кундагига нисбатан 86% га камайганини айтди. АҚШ Марказий Қўмондонлиги (CENTCOM) сўнгги 24 соат ичида ҳам 23% камайиш қайд этилганини билдирди.
Эрон урушдан олдин Шаҳед дронларини оммавий миқдорда ўн минглаб ишлаб чиққан, уларнинг технологиясини Россияга экспорт қилган. Россия бу дронлардан Украинада катта зарар етказаётган ўқ-дори сифатида фойдаланмоқда. Ҳатто АҚШ ҳам бу дизайн асосида дронлар ишлаб чиққан.
Бироқ Кейнга кўра, Эроннинг дрон учиришлари ҳам можаро бошланган кунга нисбатан 73% га камайган. Эрон юқори тезликдаги амалиётларни сақлаб қолишда қийналаётган кўринади. Бу пасайиш қуролларни асраш мақсадида бўлиши ҳам мумкин, бироқ ишлаб чиқаришни давом эттириш тобора мураккаблашмоқда.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳукмронлигига эга бўлди. Эроннинг кўплаб ҳаво мудофаа тизимлари йўқ қилинган. Унинг ишончли ҳарбий ҳаво кучлари деярли қолмаган. CENTCOM урушнинг навбатдаги босқичи Эроннинг ракета ва дрон учирувчи тизимлари, қурол омборлари ва уларни ишлаб чиқарувчи заводларни қидириб топиш ва йўқ қилишга қаратилганини айтади.
АҚШ ва Исроилга ҳозир Эроннинг ҳарбий салоҳиятини издан чиқариш осонлашган. Бироқ барча захираларни бутунлай йўқ қилиш қийин.
Эрон - Франциядан уч баробар катта мамлакат. Қуролларни ҳамон осмондандаҳи айғоқчи қурилмалардан яширишнинг имкони бор.
Яқин ўтмиш ҳаво орқали олиб бориладиган урушларнинг чекловлари борлигини кўрсатмоқда. Исроил ҳарбийлари икки йиллик шиддатли бомбардимонларга қарамай, Ғазода ҳамон Ҳамасни бутунлай йўқ қила олмади. Ямандаги хусийлар ҳам АҚШнинг бир йиллик бомбардимонлар кампаниясидан омон қолишди – уларнинг айрим қурол-яроғлари ҳам талофат кўрмади.

АҚШ
АҚШ дунёдаги энг кучли армия бўлиб қолмоқда. Унинг анъанавий қурол захиралари бошқа ҳар қандай давлатникидан каттароқ.
Бироқ АҚШ армияси асосан қимматбаҳо, аниқ нишонга йўналтирувчи қуролларга таянади. Бундай қуроллар улар чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади. Хабарларга кўра, Трамп бу ҳафта охирида мудофаа компаниялари билан учрашиб, ишлаб чиқаришни тезлаштиришни талаб қилмоқчи. Бу ҳатто Американинг ресурслари ҳам чекланган бўлиши мумкинлигидан далолатдир.
Ҳозир АҚШга яқин масофадан зарбалар бериш имконияти кенгайгани боис босим бироз камайган бўлиши мумкин.
Кейннинг айтишича, АҚШ энди қиммат "stand-off" қуроллар масалан, Tomahawk ракеталари ўрнига арзонроқ "stand-in" қуроллар - JDAM бомбаларини қўллаяпти.
Вашингтондаги Стратегик ва Халқаро Тадқиқотлар Маркази (CSIS) эксперти, АҚШ денгиз пиёдалари полковниги Марк Кансианнинг айтишича, АҚШ шунга ўхшаш даражадаги жангни "деярли чекланмаган муддат давомида" олиб бориши мумкин.
Уруш узоқлашган сари мақсад қилинадиган объектлар сони ҳам камаяди, бу эса амалиётлар тезлигининг аста-секин пасайишига олиб келади.
Ҳаво мудофааси
Кансианнинг айтишича, АҚШда JDAM бомбаларининг ўн минглаб захираси бор, бироқ қимматбаҳо ҳаво мудофаа тизимлари камроқ. Урушнинг бошиданоқ Эроннинг жавоб зарбаларини бартараф этиш учун айнан шу тизимлар жуда муҳим бўлди.

Patriot ракеталарига фақат АҚШда эмас, араб иттифоқчилари ва Украинада ҳам талаб катта. Ҳар бир Patriot перехватчи ракетаси 4 миллион доллардан қиммат ва АҚШ йилига тахминан 700 та ишлаб чиқаради. Агар Эрон баллистик ракеталар учиришни давом эттирса, бу чекланган захиралар тез сарфланади.
CSIS эксперти Кансианнинг баҳолашича, АҚШда тахминан 1 600 та Patriot ракетаси бўлиши мумкинула, сўнгги кунларда уларнинг сони кескин камайган. Кансианнинг фикрича, АҚШ ҳаво–ер жангини "узоқ вақт" давом эттириши мумкин, бироқ ҳаво мудофааси борасида вазият "анча ноаниқ".
"Агар Президент Трамп Патриотлар сонини камайтиришга рози бўлса, ўйлайманки, биз эронликлардан устун кела оламиз - бироқ бу Тинч океани минтақасидаги эҳтимолий можарода хавф-хатарнинг ортиши эвазига амалга ошади" дейди у.
Трампнинг шу ҳафта мудофаа компаниялари билан учрашмоқчи экани - захиралари борасида ҳақиқий хавотирлар борлигининг белгиси. Бироқ АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет: "Эрон биздан кўра узоқроқ бардош бера олмайди", - деб таъкидламоқда. Бу борада у, эҳтимол, ҳақдир.




























