Коронавирус ва президентлар: Давлат раҳбарлари ҳам юз ниқобида юришлари керакми? - O'zbekiston, koronavirus, karantin

Президент Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Коронавирус ва президентлар: Давлат раҳбарлари ҳам юз ниқобида юришлари керакми? - Ўзбекистоннинг президенти мисолида бўладими, Россия ёки АҚШники, бу кибер фазода, айниқса, сўнгги ҳафталарда кўпчиликни энг кўп қизиқтираётган саволлардан бири бўлади.

Ўзбекистон каби глобал коронавирус пандемияси боис, жамоат жойларида юз ниқобларисиз кўриниш бериш расман тақиқланган, бунинг учун ҳатто қисқа вақтнинг ичида маъмурий жавобгарлик жорий этишгача борилган давлатларда эса, бу савол янада хос аҳамият касб этган:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Дейлик, Ўзбекистонда бу каби тартиб 25 мартдан бошлаб амалда ва ҳали-ҳануз ўз кучини йўқотмаган. Тартиббузарлар учун "огоҳлантириш"дан тортиб, жарималар қадар кўзда тутилган.

Кучайтирилган тартиб ва карантин чораларини босқичма-босқич юмшатиш режаларига яна бир бор тўхталаркан, президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи ҳам 5 май кунги видеоселектор йиғилишида "қанчалик қийин бўлмасин, халқ билан бирга пандемия шароитида, карантин шароитида барча-барча талабларга амал қилган ҳолда ишлаш ва яшашга ўрганишлари керак"лигини алоҳида қайд этганди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Глобал пандемия сабаб, фавқулодда ҳолат бўладими, комендантлик соати - бунга ўхшаш турли хил чекловлар биргина Ўзбекистон эмас, минтақанинг коронавирус расман қайд этилган бошқа давлатларида ҳам амалда бўлган, енгиллатилмоқда ёки ҳануз кучда. Ҳалича буткул бекор бўлмаган.

Марказий Осиё давлатлари орасидан энг кўп - 5 мингдан зиёд коронавирус ҳоллари қайд этилиб турилган Қозоғистонда ҳам 11 майдан бошлаб, фавқулодда ҳолат бекор қилинган.

Карантин чораларини ҳам минтақада биринчилардан бўлиб юмшатишга киришилган.

Аммо Марказий Осиё давлатлари лидерлари назарда тутилганда, биргина Қозоғистон раҳбари Қосим Жомарт Тоқаевгина жамоат кўзи ўнгида изчил равишда юз ниқобида кўриниш бераётган президент сифатида намоён бўлган.

Президент Тоқаевнинг, ҳатто, бугун, 12 май куни ҳам Олма ота шаҳрига юз ниқобида учиб боргани кўрилган.

Юз ниқобларида бўлиш - Қозоғистон 1 май куни глобал коронавирус пандемияси манзарасида ички парвозларни қайта тикларкан, барча йўловчиларга бирдек қўйган қўшимча янги талаблардан бири экани англашилганди.

Бу каби воқеълик эса, кибер фазодаги кўпчилик учун яна бир бор президентларни қиёслаш имконини берган.

Ўзбекистонда ҳали кучайтирилган тартиб ва карантин режими амалда экан, президент Шавкат Мирзиёевнинг аввалига Бухоро, кейин Сирдарё ва бунинг ортидан, 9 май кунги байрам тантаналарда Тошкентда юз ниқобисиз кўриниш бериши эса, бу каби фикру мулоҳазаларни янада қизитган.

Президент Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, official

Аксарият ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари айрим вилоят ҳокимларининг кибер фазода ниқобсиз бўй кўрсатган тасвирларига ҳам ўз диққатларини қаратишган.

Уларнинг шу қиёфада фахрийлар билан бирга акс этган ҳолатларидан ўз таажжуб ва тушунмовчиликларини изҳор этишган.

Аммо, бошқа томондан, аксарият дунё давлатлари лидерлари назарда тутилганда, глобал коронавирус пандемияси манзарасида уларнинг ҳам юз ниқобларисиз иш юритишни афзал билишаётгани ва кўришаётгани ҳам бор гап.

Би-би-си Ўзбек хизмати кибер фазодаги, айниқса, сўнгги кунларда янада қизиган муҳокамалар манзарасида бу хусусда хос савол билан ўз ўқувчилари ва фолловерларига ҳам мурожаат қилди.

Улардан, "Сиз нима дейсиз, давлат раҳбарлари ҳам юз ниқобида юришлари керакми?", деб сўради.

Бир неча соат ичида қолдирилган коментларнинг сони ўнлаб, билдирилган фикрларнинг турфа эканига ҳам гувоҳ бўлди:

Дейлик, фолловерларимиздан бирига кўра, "президентнинг ўзи ҳар нарсада шахсий ўрнак бўлиши керак. Маска тақ, деб, ўзи тақмасдан юрса, кўпчиликка таъсир қилмайди".

Бошқаларининг наздларида эса, "ҳеч қайси президент маска тақмаяпти. Чунки ўзими ёки нусхаси эканини билиш учун унинг юзи кўриниши керак".

Афтидан, юз ниқобида юришни афзал билаётган президентларни назарда тутаркан, яна бирлари "вирус одам танламайди-ку, тўғри қилишган" ёки "албатта, ҳеч қандай лавозим касаллик ёки ўлимдан сақлолмайди. Эҳтиёт бўлган яхши", қабилида фикр қолдиришган.

Қозоғистон Президенти

Сурат манбаси, official

Айрим фолловерларимиз эса, "давлат раҳбари бўлгани учун президентларнинг юз ниқобларида юришларининг ҳожати йўқ", - дейишган.

Худди шу фикрнинг ортидан қолдирилган қатор коментларда эса, "Соғлик ҳар кимнинг ўзига керак...президентлар ҳамма қатори одам" ёки "қонун ҳамма учун бир" қабилида фикрлар ёзиб қолдирилган.

"Уларга вирус юқмаслигининг кафолати борми?", - дея саволимизга сўроқ билан жавоб қайтарган интернет фойдаланувчиларининг ҳам борлиги кўрилган.

"Саволимизнинг бунча совуқ" эканини айтган бошқа бир фолловеримиз эса, "президентлар ҳам одам. Уларга ҳам эҳтиёт чоралари кўриш керак", - деган.

Айни шу фонда коментлар орасида, "маска ҳеч нимага ёрдам бермайди. Бир тарафдан қараганда, маска тақмаган ҳам тўғри. Чунки оддий халқ сал бўлса ҳам хавотирдан йироқ бўлади", мазмунидаги мулоҳазалар битилганлари ҳам кўзга ташланган.

Яна бирларига кўра эса, "Хоҳласа тақсин, хоҳламаса, йўқ. Ҳеч кимнинг иши бўлмасин".

Бошқа бир фолловеримизнинг ёзишича эса, "пашшадан фил ясаш, дегани шу бўлса керак".

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek