Мирзиёев айтди: Ўзбекистонликлар қайтарилади - Россия, Туркия, O’zbekiston

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 4 дақ

Янгилик, Мирзиёев айтди: Ўзбекистонликлар қайтарилади - четдаги аксарият Ўзбекистон фуқаролари учун долзарб бу масалага шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи ойдинлик киритди.

Четдаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келишда давом этишларини билдирди.

Бу жорий пайтда ва глобал пандемия шароитида хориждаги кўпчилик ўзбекистонликларни ўйлантираётган, қизиқтираётган савол экани кўрилади.

Бунга кибер фазода улар томонидан ўртага отилаётган сўровларнинг мазмун-моҳияти далолат қилади.

Ўзбекистон Президенти бу ҳақда кеча, 7 май куни ўзи бошчилигида бўлиб ўтган ва коронавирус мавзусига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилиши чоғида хосан тўхталиб ўтган:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Бугун четда турли иш, юмуш ва таҳсилда банд Ўзбекистон фуқароларининг сони миллионларга нисбат берилади.

Россия ва карантин: Ўт кетса, энди мигрантлар нима қилишади? - O'zbekiston, Rossiya - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Глобал коронавирус пандемияси боис, Ўзбекистон илова дунёнинг аксарият давлатлари чегаралари ҳануз ёпиқ, халқаро парвозлар эса, вақтинчалик тўхтатилган.

Ўзбекистон орада бир қанча махсус рейслар уюштириш ва минглаб фуқароларини ортга қайтаришга улгурган.

Аммо четда қолаётган ўзбекистонликларнинг ҳали-ҳамон кўплигини кечаги чиқишида Ўзбекистон Президентининг ўзи ҳам эътироф этган.

"Уларни тизим билан, имкониятларига қараб, барибир, олиб келишлари керак"лигини таъкидлаган.

Ҳозир ўзбекистонликлар бўлган давлатларга тўхталаркан, Россия, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари - Дубайни хосан тилга олган.

Уларнинг орасида қийналганлари борлигидан бохабар эканини ҳам кўрсатган.

Ҳатто, бу каби фуқаролари сонини ҳам келтириб ўтган, уларнинг 11 мингга яқин эканини айтган.

"Режа қилиб, биринчи навбатда уларни олиб келиш бўйича ҳамма чораларни кўраётганликлари"ни маълум қилган.

Аммо унинг ижросига аниқ қачон киришишлари санаси, муддатини очиқламаган.

Ўзбекистон, коронавирус ва рейслар

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Ўзбекистонда коронавирус расман шу йилнинг 15 март куни қайд этилган.

Шу пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус манбаси айнан мамлакатнинг четдан қайтган фуқаролари бўлиб келган.

Президент Мирзиёев ўз режаларини очиқларкан, бу омилни ҳам алоҳида инобатга олишлари англашилган.

"Жуда эҳтиёт бўлишлари, ортга қайтаражак фуқаролари ва улар яқинларининг саломатлиги учун лозим чора-тадбирлар кўришлари"ни ҳам алоҳида қўшимча қилган.

Шавкат Мирзиёевнинг бу чиқиши, бошқа томондан, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашаётган, эпидемия ўз чўққисига чиқиб тушаётгани расман маълум қилинган ва карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилаётган бир пайтга тўғри келган.

Аммо, шунда ҳам, халқаро парвозларнинг айнан қачон тикланиши номаълум қолаётган бир манзарада кузатилган.

Ўзбекистон илова дунёнинг аксарият давлатлари мисолида эса, чартер рейслари бу каби тақиқлардан истисно экани кўрилади.

Россия ва ўзбекистонликлар

Rossiya

Сурат манбаси, Getty Images

Четда турли иш, юмуш ва таҳсилда банд энг кўп Ўзбекистон фуқаролари эса, айнан Россиянинг ҳисобига тўғри келади.

Уларнинг сони бугун ҳам миллионларга нисбат берилади.

Расмий Тошкент орада кечган вақт давомида четдаги фуқаролари орасида ҳам коронавирус ҳоллари аниқланганини расман тасдиқлаган.

Бу каби давлатлар сирасида Россиядан ташқари яна АҚШ, Австрия, Арманистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Покистон,Таиланд ва Қозоғистон ҳам тилга олинган.

Бу мамлакатларда жаъми коронавирусга чалинган Ўзбекистон фуқароларининг ўнлаб экани кўрилган, орада яна тўрт нафарининг ўлими ҳам расман тасдиқланган.

Rossiya

Сурат манбаси, ГУ МЧС РОССИИ ПО МОСКОВСКОЙ ОБЛАСТИ

Россияда глобал коронавирус пандемияси боис, карантин режими амалда экан, кечаётган ҳафтада ўзбекистонлик мигрантлар билан боғлиқ яна бир мудҳиш ҳодиса юз берган.

Олти нафар Ўзбекистон фуқароси уйқусида тириклайин ёниб кетган.

Дурнихадаги ёнғин яна бир бор уларнинг меҳнат ва яшаш хавфсизликлари билан боғлиқ саволни кун тартибига олиб чиққан.

Карантин режими остидаги шарт-шароит ва вазиятларига эътиборни тортган.

Коронавирус пандемияси Россиядаги меҳнат муҳожирларининг аҳволини янада оғирлаштирган.

Карантин режими ва турли чекловлар улар аксариятини ишсиз ва уйда қолдирган.

Озиқ-овқат бўладими ёки пул, ёрдамга эҳтиёжмандларининг сони ортган.

Худди шу шароитларида коронавирусга чалинаётган мигрантларга оид хабарлар ҳам кўпайган.

Пандемия боис, ҳануз чегаралар ёпиқ. Парвозлар ҳалича тикланмаган.

Ўзбекистон орада махсус чартер рейслари уюштирган.

Россиядаги юзлаб фуқароларини ҳам ортга қайтаришга улгурган.

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Сўнгги ҳафталарда қийин аҳволда қолган фуқароларига ҳукумат даражасида ёрдам бериш ҳаракатида экани ҳам кўрилган.

Россия ҳукумати ўзбекистонликлари илова мигрантларга шу йилнинг 15 июнь кунига қадар қатор имтиёзлар беришга рози бўлган.

Уларнинг патент ва регистрация билан боғлиқ энг асосий муаммоларини ҳам имкон қадар енгиллатгани маълум бўлганди.

Президент Мирзиёев очиқлаган Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқароларини ортга қайтаришда давом этишларига оид режаси эса, Дурхинадаги ана шу ёнғиндан икки кун ўтиб ҳам ошкор қилинган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг четдаги мигрантларини ўз фарзандларига қиёс берган президенти бўлади.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek