Афғонистон: Толибон бу йигитни нега қамади? Янгиликлар Tolibon Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Twitter/Matiullah Wesa
Узоқ йиллардан буён Афғонистонда болалар саводини чиқариш билан шуғулланиб келадиган фаол Матиуллоҳ Веса 27 март куни ҳибс қилинган.
БМТ машҳур маърифат фаолининг ҳибсга олинганини тасдиқлади, Афғонистонни бошқараётган Толибондан Матиуллоҳ Веса нега қўлга олинганини очиқлашни талаб қилди.
Алоқадор мавзулар:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
- Толибон Қуръонга қарши иш тутмоқдами? Исломий юртда нега аёллар таълими тақиқланди?
- 700 ўқувчи қиз заҳарланди, бунинг ортида қандай мақсад бор?
- Фақат афғон аёллари биладиган сирлар - Ажратилган, четлатилган ва 13 ёшда эрга берилаётган афғон аёллари кундалиги
- Толибон қўл остида аёл бўлиш жиноятга тенглашмоқда - Афғонистон
Хабар қилинишича, у Европага сафаридан қайтганидан кейин Кобул шаҳрида ҳибс этилган.
Унинг уйига рейд ҳам уюштирилгани хабар қилинди, Толибон унинг нега ҳибсга олинганини очиқлагани йўқ.
Яқинлари унинг уйига икки автомобилда келишгани, уйда тинтув ўтказишгани, Матиуллоҳ ва биродарларининг қўлига кишан солиб олиб кетишганини айтишди.
Биродарлари огоҳлантирилганлар ва қўйиб юборилганлар.
30 яшар Матиуллоҳ Веса Толибон ҳокимиятга келиб, хотин-қизларни мактаб ва университет сабоқларидан четлатганидан кейин ҳам аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқи учун фаолиятини тўхтатгани йўқ, бунинг учун унга кўпинча таҳдидлар ҳам бўлган.
Ўзи асли Афғонистоннинг жанубий вилояти Қандаҳоридан бўлган фаол бутун мамлакат бўйлаб сафар қилган, жойларда маҳаллий раҳбарлар, оқсоқоллар билан болаларнинг, хусусан, қизларнинг таълим олишлари учун шароит яратиб беришга чақирган.
Матиуллоҳ Веса "Қалам Қадам" деган ташкилотга асос солган, "Қалам Қадам" мамлакатнинг қишлоқ жойларида китоблар, ўқув қуроллари тарқатган, кўчма кутубхоналар ва дарслар ташкил қилган.
Ташкилотнинг бутун Афғонистон бўйлаб 2400 тача кўнгилли аъзоси бор.
Матиуллоҳ Весанинг қўлга олиниши Афғонистонда қатор фаоллар "аёлларнинг билим олишга ҳаққи бор" мазмунидаги чиқишлари учун ҳибс этилишлари ортидан кузатилди.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост
У ўзининг Твиттердаги охирги чиқишида ҳам хотин-қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини урғулаган.
2021 йил августида Афғонистонда ҳокимиятга келган Толибон ўзларининг ўзгарганликлари, 2001 йилгача юритган сиёсатларини юмшатишларини айтдилар, хотин-қизларнинг ўқиш ва ишлаш ҳуқуқларини таъминлашга ваъда бердилар.
Бироқ университетларнинг талаба қизлари, мактабларнинг юқори синфдаги ўқувчи қизлари саобқларини давом эттиролмадилар.
Шу йил февралида Толибоннинг аёлларни ўқишдан маҳрум этгани учун ашаддий тандқичиси профессор Исмоил Машъал Кобул шаҳрида китобларни бепул тарқатаётган вақтида ҳибс қилинди.
Уни 5 март куни озод этдилар, бироқ ўшандан буён у гапиргани йўқ.
Толибоннинг катта ёшдаги қизларни мактабга қўймаслик қарори Матиуллоҳ Весани ўз фаолиятидан тўхтатмаган.
"Мактабларнинг ёпилишидан келадиган шикаст қайтариб бўлмас ва рад этиб бўлмас бўлади", деб айтган у.
Толибон аёлларга нисбатан сиёсатини қаттиқлаштириб келмоқда: аёлларнинг жамоат жойларида кийинишлари, маҳрам эркаксиз сафар қилишлари талабларини кучайтирди.
Пойтахт Кобулда маҳаллий хотин-қизларнинг норозилик чиқишлари кузатилди, халқаро ташкилотлар Толибон раҳбариятининг бу сиёсатини қораламоқда.
Оқибатда нодавлат нотижарот ташкилотлари ҳам аёл ходималарининг ишлаши тақиқидан фаолиятларини тўхтатишга мажбур бўлдилар.
Бу эса иқтисодий қийинчиликлар босими остида қолган мамлакатдаги аёлларнинг аҳволини янада оғирлаштирган.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002















